Goszakupka
Подписывайтесь на наши каналы:    

ПКМ №232 «О дополнительных мерах по обеспечению стабильности государственного бюджета Республики Узбекистан на 2020 год и оптимизации расходов» (текст акта приводится на узбекском языке)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида Узбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чоратадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига кадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси хамда директор жамғармаси маблаглари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни 1- ва 1-а иловаларга мувофиқ мақбуллаштириш;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджета, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини 2-иловага мувофиқ макбуллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 3-иловага мувофиқ 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Қорақалпогистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шақарлар Кенгашларига 2-иловага мувофиқ иқтисод килинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини коплашга йўналтириш тавсия килинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идорапар ва мақаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари ҳамда меҳрибонлик уйларидан ташқари):

асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига кадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;

коммунал хизматлар, озиқ-овқат, коғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш;

Узбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш ҳажмини жорий йилнинг II чорагида 3,0 трлн сўмдан оширмаслик бўйича амалий чораларни кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараккиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мақбуллаштирилган маблаглар ҳисобига 2020 йилда Узбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридан чиқариладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, уч кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда уларнинг соликдар, мажбурий йигимлар, божлар ва жарималар хисобидан жамланадиган бюджетдан ташкари жамғармалари (кейинги ўринларда - жамгармалар) ҳисобида жорий йил 16 апрель ҳолатига мавжуд колдик маблаглари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисоб-рақамидаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблагларининг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказсин хамда ижроси юзасидан 2020 йилнинг 5 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоровга 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб жамғармаларга солиқлар, мажбурий йигимлар, божлар ва жарималар хисобидан тушадиган тушумдан (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш харажатларини чегирган ҳолда) республика бюджетига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда ажратма белгилаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларининг - йирик корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибини қайта кўриб чиқсин ва уларнинг таркибига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги вакилларини киритиш чораларини кўрсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни кискартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 16 апрель,

232-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига

1-Илова

 

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мақбуллаштириладиган харажатлар

млрд. сум

т/р Йўналишлар сумма
  Жами мақбуллаштириладиган маблағлар 2 970,1
1 Бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда мехнатга ҳак тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) апрель-сентябрь ойлари учун моддий рағбатлантирпш жамғар.маси, шу жумладан директор жамгармаси бўйича кўзда тутилган маблағларни мақбуллаиггириш 1 450,8
2 Бюджет ташкилотларида (соғликни саклаш муассасаларидан ташқари) асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағларни макбуллаштириш 243,2
3 Карантин давридаги (март-апрель ойлари) бюджет ташкилотларининг IV гуруҳ харажатларини (коммунал тўловлар, кўмир сотиб олиш ва марказлашган харажатларидан ташқари), жумладан, озиқ-овқат харажатларидан иқтисод қилиш 19,0
4 Маданият ва спорт муассасаларини тадбирлар ва хизмат сафарлари учун кўзда тутилган харажатларни кисқаргириш 116,4
5 Давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларига субсидия учун ажратилган маблағлар ҳисобидан (карантин даврида фаолият юритмаётганлиги сабабли) 100,0
6 Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамгармаси учун ажратилган маблаглар 66,7
7 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижга тайёрлаш ва ватандошлар билан мулокот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамгармаси 30,0
8 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлашни келгуси йилга ўтказиш ҳисобига 80,0
9 Дафтар ва ёзма ишларни текшириш ҳамда информатика хонаси мудирлиги учун қўшимча тўловларни ёзги ўқув таътили (меҳнат таътилидан ташкари бўлган) даврида бир ой давомида амалга оширмаслик. 33,0
10 Касб-ҳунар мактабларида таълим оладиган ўқувчиларга Давлат бюджети ҳисобидан ойлик стипендия (223 минг сўмдан) ҳамда уч маҳал овкат билап таъминлаш тартибини 2021/2022 ўқув йилидан жорий этиш. 347,3
11 Геология қидирув ишларидан иқтисод қилинган маблағлар 483,7

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига

1А-Илова

 

2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимонй ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастури доирасида бюджет тизими бюджетлари хисобидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал гаъмирлаш объектларининг лимитларидан мақбуллаштириладиган маблағлар

млрд. сум

 Йўналашлар номи Сумма
   Жами мақбуллаштнриладиган маблағ 2 185,0
1  Маьмурий, сув хўжалиги. шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектлар 864,9
    шу жумладан:  
   Қорақалпоғистон Республикаси 11.4
   Андижон вилояти 7,1
   Бухоро вилояти 3,6
   Жиззах вилояти 16,9
   Қашқадарё вилояти 3,0
   Самарканд вилояти 12,6
   Сурхондарё вилояти 9,0
   Сирдарё вилояти 7,1
   Тошкент вилояти 47,8
   Хоразм вилояти 12,0
   Тошкент шаҳар 17,5
   Бадиий академияси 15,3
   Маданият вазирлиги 59,0
   Инновацион ривожланиш вазирлиги 5,0
   Молия вазирлиги 21,6
   Сув хўжалиги вазирлиги("Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида) 50,0
   Ички ишлар вазирлиги 15,0
   Миллий гвардия (объектлар курилиши ва реконструкцияси) 30,0
   Фавкулотда вазиятлар вазирлиги 10,0
   Ёпиқ ҚИСМИ 95,9
   "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури га қўшимча кўзда тутилган 400,0
   Келгуси давр учун лойиҳалаш ишлари бўйича заҳира 15,0
2  Олий таълим муассасалари 294,8
3  Умумтаълим макгаблари 240,3
    шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳапла" дастури доирасида 204,0
4  Мактабгача таълим муассасалари 162,1
    шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида 162,1
5  Соғлиқни сақлаш муассасалари 74,8
    шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида 74,8
6  Олимпия захиралари махсус мактаб интернатлари 38,6
7  Жисмоний тарбия ва спорт объектлари 147,7
8  Автомобиль йўллари, кўприклар ва йўл ўтказгичлар 170,0
    шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида 100,0
9  Мусиқа ва санъат мактаблари 40,0
10  Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари объектлари 151,8
    шундан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида 151,8

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига

2-Илова

 

Қорақалпоғнстон Республнкаси бюджет, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллнй бюджетларндан макбуллаштириладиган харажатлар

млрд. сум

       шу жумладан, 
Т/р Ҳудудлар номи Макбуллаш-   тирншгатаклнф  Бюджет ташкилотларида (соглнкни сақлаш муассасаларидан ташкари) апрель-сентябрь ойлари учун моддий рагбатлантириш жамгармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағларни макбуллаштириш Бюджет ташкилотларида (согликни саклаш муассасаларидан ташкари) асосий воситалар сотиб олиш учун кўзда тутилган маблагларни макбуллаштириш хисобига Карантин даврида бюджет ташкилотларининг IV гурух харажатларини (коммунал тўловлар, кўмир сотиб олиш ва марказлашган харажатларидан ташкари) жумладан, озик овкат харажатларидан икггисод килиш хисобига
1 Қоракалпогистон Республикаси 85,6 34,9 16,7 34,1
2 Андижон вилояти 80,8 39,5 16,6 24,7
3 Бухоро вилояти 66,7 30,5 14,2 22,0
4 Жиззах вилояти 44,4 21,1 8,6 14,7
5 Қашқадарё вилояти 92,6 35,4 24,8 32,4
6 Навоий вилояти 39,8 21,5 8,4 9,9
7 Наманган вилояти 72,9 34,9 14,8 23,2
8 Самарканд вилояти 70,2 20,6 15,4 34,2
9 Сурхондарё вилояти 64,6 30,1 14,2 20,2
10 Сирдарё вилояти 33,0 17,5 6,6 8,9
11 Тошкент вилояти 80,5 39,5 17,2 23,8
12 Фаргона вилояти 102,4 46,5 20,8 35,1
13 Хоразм вилояти 59,9 25,7 10,6 23,6
14 Тошкент шахар 87,4 43,1 18,8 25,5
 Жами 980,6 440,8 207,6 332,3
 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига

3-Илова

 

Ўзбекистон Республикасн республика бюджетннинг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатлардан 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиладиган харажатлар

млрд. сум

Т/р Йўналишлар Жами шу жумладан,
апрель май июнь
Жами 3 179,2 1 017,1 949,8 1 212,3
1 Таълим харажатлари 451,9 148,4 153,5 150,0
2 Давлат бошкарув органларини сақлаш харажатлари 97,4 38,3 35,0 24,1
3 Қишлок ва сув хўжалиги соҳалари харажатлари 134,6 70,8 29,3 34,5
4 Худудларни ободонлаштириш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш харажатлари 194,1 109,7 31,9 52,5
5 Объектларни лойихалаштириш, қуриш (реконструкция килиш) ва жиҳозлаш учун капитал кўйилмалар 1 481,3 400,0 400,0 681,3
6 Бошқа харажатлар 820,0 250,0 300,0 270,0
 
Справочная система по государственным закупкам

Наши каналы

  
Рубрики