Goszakupka
Подписывайтесь на наши каналы:    

ПКМ №91 от 18.02.2020 «О мерах по ускорению проведения конкурса (тендера) по строительству, реконструкции и капитальному ремонту объектов социальной и производственной инфраструктуры в Республики Узбекистан» (текст акта приводится на узбекском языке)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ қурилиш соҳасида танлов (тендер)ларни ягона ёндашув асосида ўтказишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарори билан 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича 2020 йил учун тажриба-синов тариқасида тегишлича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ намунавий танлов ва тендер ҳужжатлари асосида танловни (тендерни) ташкил этиш ҳамда ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Белгилансинки:

а) объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича намунавий танлов ва тендер ҳужжатлари асосида танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказиш фақат 2020 йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши назарда тутилган объектларга нисбатан амал қилади;

б) «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ:

лойиҳа ташаббускори давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида танлов (тендер) ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов (тендер) ҳужжатлари тўлиқ жойлаштирилиши учун масъулдир;

танлов (тендер) иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун жавоб беради.

Бунда, истисно тариқасида, 2020 йил учун тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида танлов (тендер) ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказмасдан, мазкур қарор билан тасдиқланаётган танловни (тендерни) ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича намунавий ҳужжатлар талаблари доирасида тайёрлашга ва тасдиқлашга рухсат берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йилги тажриба-синов тариқасида ўтказиладиган танловлар (тендерлар) якунлари асосида 2021 йил 1 январдан бошлаб танловни (тендерни) ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган намунавий ҳужжатларни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.

5. Лойиҳа ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказларини ва капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотларни жалб қилган ҳолда, Дастурда назарда тутилган объектлар бўйича танловлар (тендерлар) ўтказилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2021 йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши назарда тутилган ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг лойиҳа-қидирув ишларини 2020 йил I ярим йиллигида буюртмачиларнинг ҳисоб-китоблари асосида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарор билан тасдиқланган танловларни (тендерларни) ташкил қилиш ҳамда ўтказиш бўйича намунавий ҳужжатлар асосида қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан тақдим этилган танлов (тендер) талабгорининг соф тушуми, иш ҳақи жамғармаси ва ходимларнинг ўртача сони тўғрисидаги маълумотларни ҳаққонийлигини ўрганган ҳолда тасдиқланишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишии назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев ҳамда қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 18 февраль,

91-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91-сон қарорига

1-Илова

 

НАМУНА

 

«ТАСДИҚЛАНДИ»

Буюртмачи номи:

______________________

Ф.И.О.

 

_____________________________________________________________________________________

(объект номи)

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТИ

 

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТИНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ

__________________________________

(ташкилот номи)

 

2020 йил

 

МУНДАРИЖА

 

Нашрда чоп этиладиган эълон матни

(Танлов иштирокчиларига тақдим этилмайди)

 

Танлов ҳужжатлари

 

Умумий қисм

Танловда иштирок этиш учун таклифнома

Танлов иштирокчилари учун йўриқнома

Танлов таклифларини техник баҳолаш мезонлари

Танлов комиссияси таркиби

Пудрат ташкилотларини аниқлаш

Схемаси

 

Техник қисм

Бажариладиган иш ҳажмлари рўйхати

 

Тижорат қисм

Буюртмачининг бошланғич нархи

Қурилишни якунлаш муддати

Молиялаштириш манбаси

Молиялаштириш шартлари

Шартнома валютаси

Шартнома лойиҳаси

 

НАМУНА

 

БАРЧА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

_____________________________________________________________________________________

(Буюртмачи ташкилот номи)

 

ТАНЛОВ ЭЛОН ҚИЛАДИ

_____________________________________________________________________________________

 

Объект номи ____________________________________________

Объектнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) — ___________________ сўм.

Ишларни тугаллаш муддати —_______ кун.

 

Буюртмачи: __________________________________________

(______________шаҳар ________________ кўчаси ___-уй), тел (998___) ____________,

 

Молиялаштириш манбаси: ________________________________.

 

 

• Танлов иштирокчилари қуйидаги талабларга лойиқ бўлишлари лозим: иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлиги, мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлишлари шарт.

• Маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари танловда қатнашганда, танлов таклифларини баҳолашда маҳаллий танлов иштирокчиларга қуйидаги нарх кўрсаткичлари ҳисобга олинади:

• Таклифларни баҳолашда иштирокчиларнинг танлов таклифлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган импорт қилувчиларнинг товар (иш, хизмат)лари қўшилган қиймат солиғи суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

• Танлов иштирокчилари танловда қатнашиш тўғрисидаги таклифлари ва танлов ҳужжатлари бўйича сўровномалар билан танлов ташкилотчиси ______________________ га қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин:

• _______________ шаҳар ____________ кўча, _____-уй, тел. (998 ___)__________.

• Тасдиқланган танлов ҳужжатлари буюртмачи томонидан жойлаштириладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидан юклаб олишлари мумкин.

• Таклифлар танлов ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда танлов эълонида чоп этилган куни ва вақтига қадар қабул қилинади.

 

Эълон _______________________________________ да берилган.

 

Буюртмачи ташкилот раҳбари: ____________________________________

 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

________________________________________________________________ номидан танловда иштирок этишга танлов иштирокчиларини таклиф этамиз ва қуйидаги объект бўйича танлов таклифини тақдим этилишини сўраймиз.

Объект номи: _____________________________________________________________________________________

Объектнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) — _______________ сўм.

Ишларни тугаллаш муддати — ______ кун.

 

Буюртмачи: ______________________________________________________________

манзил:__________________________________________________________________

 

Лойиҳани молиялаштириш манбаси: ______________________________________________________________________.

Таклиф этилган шартлар бўйича танловда мурожаат билан маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиши учун иштирокчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

фуқаролик-муомала лаёқати ва шартнома тузиш ваколати;

доимий ходимлари, жумладан муҳандис-техник ходимларига эга бўлиши;

ишлаб турган асосий воситалари, шу жумладан ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситаларига эга бўлиши;

ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги (кўрсаткич 0,2 коэффициентдан кам бўлмаган);

тўловга қодирлиги (кўрсаткич 1,25 коэффициентдан кам бўлмаган);

танлов объектига ўхшаш объектларда ишлаганлик тажрибаси мавжудлиги;

бажарилган ишлар, шу жумладан ўз кучи билан олдин бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш;

устав фонди миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

Агар танлов предмети бўлган иш (хизмат)ларни бажариш билан боғлиқ фаолият қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши зарур бўлса, танловда иштирок этиш учун белгиланган тартибга асосан тегишли лицензияга эга бўлган танлов иштирокчиларга рухсат этилади.

Қуйидаги танлов иштирокчиларига танлов жараёнларида иштирок этишга рухсат берилмайди:

қайта ташкил этилиш (бўлиниш, қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганлар;

мол-мулки мусодарага олинганлар ҳамда муассислик келишув, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжуд ташкилотлар.

Танлов таклифини тайёрлаш ва тақдим этиш учун керакли барча ҳужжатлар танлов иштирокчилари учун йўриқномада акс эттирилган.

Танлов иштирокчилари танишиб чиқиш ва танлов таклифини тузиш мақсадида танлов предметининг лойиҳа ҳужжатлари, хусусан, лойиҳанинг график қисми (чизмалари)ни тақдим этилиши ҳақида танлов ташкилотчисига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Буюртмачи ёки танлов ташкилотчиси объектнинг лойиҳа ҳужжатларини, шунингдек унинг график қисмини (чизмаларнинг нусхаси ёки электрон варианти)ни танлов иштирокчиларига уларнинг биринчи талабиданоқ тақдим этишга мажбур.

Танлов иштирокчилари таклифлари ташкилотчи томонидан юқоридаги манзилда иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.

Танлов ташкилотчисига таклифларни тақдим этишнинг охирги муддати — таклифларни очиш куни ва вақтигача қуйидаги манзилда:____________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________.

Таклифларни топшириш танлов иштирокчисининг танлов ҳужжатларига қўйилган талабларни ўргангани ва унда кўрсатилган ишларни бажариш, ишларнинг физик ҳажмлари, материал ва конструкциялар ҳажмлари ҳамда бошқа шартларга нисбатан лойиҳани тугаллашга таъсир этиши мумкин бўлган саволлар йўқлигига далолат ҳисобланади.

Таклифларни очиш танлов эълон қилинган санадан бошлаб 10 (ўн) кундан кейин 20___ йил «_____» _____________ куни соат «_____» да бўлиб ўтади.

 

Буюртмачи ташкилот раҳбари ____________________________________

 

Изоҳ: Дастлабки манзилли рўйхат тасдиқланиб тақдим этилгандан сўнг, танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

 

Танлов иштирокчиларига йўриқнома

I. Ишларнинг қисқача таърифи

1.1. Буюртмачи — танлов ахборот жадвалида (кейинги ўринларда ТАЖ деб аталади) кўрсатилган объект бўйича ишларни олиб боришни мўлжаллаб, танлов ташкилотчиси номидан иш юритиб, ТАЖда кўрсатилган объект бўйича танлов эълон қилади.

1.2. Танловнинг тури — очиқ танлов, агар ТАЖда бошқача айтиб ўтилмаган бўлса.

1.3. Ишлар танлов ҳужжатларининг тижорат қисмида жойлашган намунавий пудрат шартномаси талабларига биноан бажарилиши лозим.

1.4. Қурилиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўла мос келишини таъминлаш мақсадида, талаб қилинадиган барча ишчи кучлари, қурилиш материаллари, ёнилғи, жиҳозлар, умумий ва алоҳида характердаги иш турлари, барча зарур бўлган йўлдош ва ёрдамчи иш ва материаллар, танлов иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштиришни назарда тутади.

 

II. Танлов ҳужжатларининг мундарижаси

2.1. Ушбу танлов ҳужжатлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорининг талабларига биноан ишлаб чиқилган ва умумий, техник ва тижорат қисмларидан иборат.

2.2. Умумий қисм танлов иштирокчиларига таклиф, шартноманинг умумий талаблари ва мазкур йўриқномани, шакл ва иловалар қўшилган ҳолда, ўз ичига олади.

2.2.1. Шакллар рўйхати:

1-шакл. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолати.

2-шакл. Танлов иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар.

3-шакл. Танлов иштирокчисининг молиявий кўрсаткичлари.

4-шакл. Танлов иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлари.

5-шакл. Банк кафиллиги.

6-шакл. Танловдаги объектга ўхшаш объектларда охирги уч йиллик иш тажрибаси.

7-шакл. Танлов иштирокчисининг ишларни бажаришда фойдаланадиган машина ва механизмлари рўйхати.

8-шакл. Танлов иштирокчисининг жорий даврдаги бошқа (пудрат шартномалари) объектлари.

9-шакл. Қурилиш майдончасини кўздан кечирганлиги тўғрисида маълумотнома.

2.2.2. Иловалар рўйхати:

1-илова. Лойиҳани бажариш буюртманомаси.

2-илова. Объектнинг қурилиш ишларини бажариш графиги.

3-илова. Объект қурилишини молиялаштириш графиги.

4-илова. Объектнинг жамланма жадвали, объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхати, объект қурилишининг шартномавий нархини белгилашда ишлатилган асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлари.

2.3. Техник қисм:

буюртмачи томонидан тасдиқланган қиймати киритилмаган физик иш ҳажмлари рўйхати;

(4-илова асосида)

жиҳозлар, материал ва конструкциялар буюртмасининг тўлиқ рўйхатидан иборат.

Изоҳ: Лойиҳанинг хусусиятига қараб техникавий қисм таркибига ТАЖга биноан бошқа ҳужжатлар ҳам киритилиши мумкин.

2.4. Тижорат қисми:

қурилишнинг бошланғич нархи;

қурилишнинг муддати;

молиялаштириш манбаси, шартлари ҳамда шартнома лойиҳасидан иборат.

 

III. Иштирокчиларининг танловда иштирок этиш шартлари

3.1. Мазкур лойиҳа бўйича танловда таклиф этилган шартлар бўйича иштирок этиш мақсадида мурожаат этган маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари танлов иштирокчиси бўлиши мумкин.

3.2. Танлов иштирокчиси танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига мурожаат этиши, мазкур йўриқноманинг VII боби талабларига биноан танлов таклифини тақдим этиши лозим.

3.3. Танлов иштирокчиси ўзининг танлов таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиши керак. Бунда буюртмачи, танлов ташкилотчиси ва танлов комиссияси танлов натижаларидан қатъий назар мазкур харажатлар учун жавобгар бўлмайди.

3.4. Танлов иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (таклифлар) танлов ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.

 

IV. Танлов ҳужжатларига ўзгартириш киритиш

4.1. Буюртмачи танловда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Иш ҳажмларни (хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу танловда таклифлар бериш тугайдиган муддат танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак.

Шу билан бир вақтда, танлов ташкилотчиси киритилган ўзгартиришлар ҳақида танловда иштирок этиш истагини билдирган танлов иштирокчиларига билдиришномалар юборади.

4.2. ТАЖда кўрсатилган муддат доирасида танлов иштирокчиси ёзма равишда танлов ташкилотчисига танлов ҳужжатлари бўйича тушунтириш ва аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли.

4.3. Танлов ташкилотчиси танлов иштирокчисининг сўрови бўйича танлов ҳужжатларига оид маълумот ва материалларга тушунча бериш билан боғлиқ сўровлар моҳияти бўйича таклифларни топширишнинг ТАЖда кўрсатилган муддатдан кечикмасдан ёзма равишда жавоб беришга, сўров манбасини кўрсатмаган ҳолда танловда иштирок этиш истагини билдирган танлов иштирокчиларига жавобларни жўнатишга мажбур.

4.4. Танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш улар буюртмачи, танлов ташкилотчисининг шахсий ташаббуси билан ёки танлов иштирокчисининг сўровига жавобан амалга оширилганлигидан қатъий назар «Танлов иштирокчиларига хабарнома» кўринишда расмийлаштирилади ва танлов ҳужжатларига қўшимча бўлиб қолади. Шу кўринишда расмийлаштирилмаган ўзгартиришлар ва кўшимчалар кучга эга бўлмайди. Буюртмачи ёки танлов ташкилотчиси танлов иштирокчилари ноқонуний киритган ўзгартириш ва қўшимча учун жавобгар бўлмайдилар.

4.5. Танлов иштирокчилари хабарномани олгач унинг илова қилинган нусхасига имзо чекиб, дарҳол уни ташкилотчига қайтаришлари керак.

4.6. Танлов иштирокчилари учун хабарнома тузишдан олдин оғзаки шаклда қилинган йўриқномалар эътироз учун асос бўла олмайди.

4.7. Танлов иштирокчиларига ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш учун зарур вақт тақдим этиш мақсадида ташкилотчи танлов комиссияси билан келишилган ҳолда мазкур йўриқноманинг ХIII бобига мувофиқ таклифлар тақдим этиш муддатини узайтириши мумкин. Бунда танлов иштирокчиларига жўнатиладиган хабарномада таклифлар тақдим этиш муддатини янги охирги санаси белгиланади.

 

V. Ҳужжатларни ўрганиш

5.1. Танлов иштирокчилари танлов ва лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқишлари керак, танлов иштирокчилари танишиб чиқиш мақсадида танлов предметининг лойиҳа ҳужжатлари, хусусан, лойиҳанинг график қисми (чизмалари)ни буюртмачи ёки танлов ташкилотчиси томонидан тақдим этилиши ҳақида мурожаат килишга ҳақлидирлар.

Шунингдек, буюртмачи ёки танлов ташкилотчиси лойиҳа ҳужжатларини (чизмаларнинг асли нусхаси ёки электрон варианти)ни танлов иштирокчиларига уларнинг биринчи талабиданоқ тақдим этишга мажбур.

5.2. Танлов иштирокчилари ишлар олиб бориладиган ер участкасини, мавжуд бино ва иншоотларни бориб кўришлари, жойнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш натижасида, талаб этилган ишларни олиб бориш учун ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг мазмун ва моҳияти билан танишишлари, шунингдек иш муддати ва унинг қийматига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа масалаларни ўрганишлари зарур.

5.3. Таклифларни топшириш танлов иштирокчисининг юқоридагиларни ўргангани ва унда бажариладиган иш ҳажмларига, материал ва конструкциялар ҳажмига, бошқа шартларга нисбатан, лойиҳани тугаллашга таъсир этиши мумкин бўлган савол йўқлигига далолат ҳисобланади.

 

VI. Танлов таклифини тайёрлаш

6.1. Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган таклиф, танловга оид барча хабарномалар ва ҳужжатлар, танлов иштирокчилари билан буюртмачи ва ташкилотчи ўртасидаги маълумот алмашувлар ТАЖда кўрсатилган тилда олиб борилиши лозим.

6.2. Танлов иштирокчиси томонидан тайёрланган танлов таклифида, унга оид барча хабарномалар ва ҳужжатларда метр системаси ўлчовидан фойдаланилади.

6.3. Танлов иштирокчиси танлов таклифини мазкур танлов ҳужжатлари асосида тайёрлайди. ТАЖда ва танлов ҳужжатларининг бошқа қисмларида кўрсатилган маълумотларда тафовут бўлганида, танлов иштирокчиси танлов таклифини тайёрлашда ТАЖ маълумотларини ҳисобга олиши лозим.

6.4. Танлов иштирокчиси ўз танлов таклифининг таркибида фақат тўғри маълумотларни тақдим этиши шарт ва маълумотларнинг тўғрилигига жавобгардир.

 

VII. Танлов таклифи таркибидаги ҳужжатлар

7.1. Танлов таклифлари, 7.7-бандда кўрсатилган ҳоллардан ташқари, иккита — биринчи ва иккинчи йиғма жилддан иборат. Биринчи йиғма жилдга кирувчи ҳужжатларда танлов таклифи қийматига оид ҳеч қандай ахборотлар бўлмаслиги керак. Таклифни ташкил этувчи барча нархлар, тарифлар ва якуний суммалар фақат иккинчи йиғма жилд ҳужжатларида бўлиши керак.

7.2. Биринчи йиғма жилд таркибидаги ҳужжатлар:

7.2.1. ТАЖда кўрсатилган суммага банк кафолатини (1-шакл) ёки ушбу суммани буюртмачининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш топшириқномасининг нусхасини тақдим қилиш йўли билан танловда иштирок этиш буюртманомасини таъминлаш амалга оширилади. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолати объект бошланғич нархининг 0,5 фоизидан ошмаслиги зарур. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолатининг амал қилиш муддати ТАЖда кўрсатилган.

7.2.2. Танлов иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар (2-шакл). Шаклни тўлдиришда мутахассислар рўйхати ва ишчилар сони танлов иштирокчиси томонидан мустақил кўрсатилади. Кўрсатилган ходимларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, уларни иш стажи ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини тақдим этишга мажбур.

7.2.3. Танлов иштирокчисиининг охирги уч йилдаги молиявий аҳволи (3-шакл). Шаклга Танлов иштирокчиси аудитор компаниясининг хулосаси ёки молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботлар (баланс ҳисоботлар)нинг нусхаларини илова қилишга мажбур. Агар ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса, 4-шаклдаги маълумотлар минг сўмда келтирилади.

Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20 %гача миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги (хизмат қилувчи банк томонидан тасдиқланган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида баҳоланади.)

7.2.4. Тендер иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлари (4-шакл). Шакл ташкилотнинг охирги ҳисобот даври асосида молиявий кўрсатгичлари тўлдирилиб тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланади.

7.2.5. Танлов предметига ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси (5-шакл). Ушбу жадвалда танлов иштирокчиси танлов предметига ўхшаш ишларнинг асосий турларини кўрсатиб ўтиши (кенгайтирилган ҳолда ҳам мумкин) ва ушбу ишларнинг бажарилган суммасини кўрсатиши керак. Шаклда кўрсатилган маълумотларни тасдиғи сифатида давлат қабул комиссияларининг далолатномалари (агар танлов иштирокчиси ёрдамчи пудратчи сифатида бўлган бўлса ҳисоб-фактура маълумотномалари) илова қилинади.

7.2.6. Танлов иштирокчиси ишларни бажаришда фойдаланадиган машина ва механизмлари рўйхати (6-шакл). Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, ижара ва лизинг асосидаги машина ва механизмлардан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда танлов иштирокчиси лойиҳани бажариш даврида ҳақиқий бўлган лизинг ёки ижара шарномасининг нусхасини илова қилиши керак.

7.2.7. Талабгорнинг танлов ўтказилаётган даврдаги жорий пудрат шартномалари (объектлари) бўйича маълумот. (7-шакл).

7.2.8. Қурилиш майдонини кўздан кечирганлик тўғрисида маълумотнома (8-шакл).

7.2.9. Танлов иштирокчисиига берилган, ҳужжатларга имзо чекиш ва танловда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ишончнома (9-шакл). Танлов иштирокчисининг биринчи шахси (раҳбари) ҳозир бўлганда ушбу шакл тўлдирилмайди.

7.2.10. Иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларининг нусхалари.

7.2.11. Лицензиялар ёки рухсатномалар нусхаси, субпудратчининг лицензияси ва бошқа ҳужжатлари (айрим ҳолларда), рухсатномалари нусхалари билан бирга, агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса. Лицензиялар ва рухсатномалар номи ҳам ТАЖда кўрсатилган.

7.2.12. Юқорида сўралган шакллар ва ҳужжатларга танлов иштирокчиси ТАЖда кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак.

7.3. 2-йиғма жилд таркибидаги ҳужжатлар:

7.3.1. Лойиҳани бажаришга буюртма (1-илова).

7.3.2. Объектнинг қурилиш ишларини бажариш графиги (2-илова).

7.3.3. Объект қурилишини молиялаштириш графиги (3-илова).

7.3.4. Объект қурилишининг шартномавий нархини белгилашда қўлланилган:

— жамланма жадвал;

— объектда бажариладиган иш ҳажмлари жадвали;

— бъектда ишлатиладиган қурилиш материаллари (материаллар таснифи ва миқдори билан) рўйхатлари жадвали (4-илова).

Бажариладиган ишлар ҳажми жадвалини танлов иштирокчиси ўз таклифида ҳар бир иш тури бўйича бир бирлик иш ҳажмлари нархини ресурсларни акс эттирмасдан тақдим қилади.

Қурилиш материаллари бўйича жадвални тўлдириш юзасидан 8.2 бандга қаранг.

7.4. Буюртмачи танловда қатнашиш буюртмаси таъминотини қуйидаги ҳолатларда қайтаради:

7.4.1. Танлов ғолибига — шартнома (контракт) имзолангандан кейин;

7.4.2. Бошқа иштирокчиларга — танлов ғолиби билан шартнома (контракт) тузилгандан сўнг, аммо офертанинг амал қилиш муддатидан кечикмай;

7.4.3. Таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунга қадар таклифларини қайтариб олган иштирокчиларга.

7.5. Буюртма таъминотини қайтариш, банк амалиётларининг харажатларидан ташқари, қайтариш асоси вужудга келган вақтдан эътиборан 10 (ўн) кун муддат мобайнида амалга оширилади.

7.6. Танловда иштирок этишга буюртма таъминоти қуйидаги ҳолатларда қайтарилмайди:

7.6.1. Таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагандан кейин, унга ўзгартириш киритган, тендер таклифининг амал қилиш муддати ва 7.4.2 бандда кўрсатилган муддатдан олдин қайтариб олган оферентга;

7.6.2. Танлов ғолиби унинг таклифи амал қилиш даврида ўз таклифини қайтариб олганда ёки танлов ҳужжатларида белгиланган талабларда шартнома тузишдан бош тортганда.

7.7. Дастлабки малака танлови орқали танлов ўтказилганда биринчи йиғма жилд ҳужжатлари малакавий ҳужжатлар деб, иккинчи йиғма жилд ҳужжатлари эса танлов таклифи деб ҳисобланади.

 

VIII. Танлов таклифи нархи

8.1. Ишларнинг қиймати 4-иловада кўрсатилган объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхатига биноан тақдим этилиши керак. Объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхатида ҳар қайси ўрин бўйича бўш жойлар танлов иштирокчиси таклиф этаётган баҳо кўрсатилган ҳолда аниқ тўлдирилган бўлиши лозим. Танлов иштирокчиси таклифининг умумий нархини аниқлашда оралиқ суммалар жамланади. Танлов иштирокчилар пудрат ишлари танловда иштирок этаётганда объектнинг таклиф этилаётган қийматини, қурилиш-монтаж ишларининг шартномавий баҳолардаги тўғридан тўғри қиймати сифатида бошқа харажатлар ва қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)ни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари керак. Қурилиш-монтаж ишларининг тўғридан тўғри қийматига доимий коэффицент сифатида қўлланиладиган бошқа харажатлар қийматини танлов иштирокчиси мустақил равишда белгилайди ва ишлар қийматига киритади. Бунда, танлов иштирокчиси ташкилотлар таклиф этаётган нархни ҳисоблашда 1 ва 4-иловалар талабларига амал қилиши шарт.

8.2. Танлов иштирокчиси объект қурилиши (реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш)нинг шартномавий нархини белгилашда қўлланилган қурилиш материалларининг нархлар ва компонентлар жадвалини тўлдиради. Бунда қурилиш материаллари турини танлов ҳужжатларида Ф-5 шаклидаги (локаль ресурс қайдномаси) рўйхатдан олади ва пудратчи томонидан мустақил танлов предметининг техник жиҳатларидан келиб чиқиб тўлдиради.

Ҳар бир аниқ объект асосий қурилиш материаллари номенклатураси (расмий рўйхати) объект қийматининг 100 % ини (лойиҳада кўзда тутилган) ташкил этувчи қурилиш материалларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.

8.3. Танлов иштирокчиси объектда бажариладиган иш ҳажмларининг баҳоланган рўйхатини ва асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлар жадвалини босма кўринишда, хат доғларисиз ва тузатишларсиз тақдим этиши керак.

8.4. Сўз билан ёзилган нарх ва рақам билан кўрсатилган нарх орасида тафовут бўлса, сўз билан кўрсатилган нарх қабул қилинади.

8.5. Ҳажм бирлигининг қиймати ва ишнинг умумий ҳажми суммаси орасида тафовут бўлса ҳажм бирлигига белгиланган нарх қабул қилинади.

8.6. Танловда белгиланган қурилишнинг нархи ва муддати ўзгартирилмайди, қонунчилик билан белгиланган ҳолатлар (буюртмачи томонидан ишлар ҳажмини ўзгартирилиши, енгилмас куч таъсири, қурилишнинг бир йилдан ортиқ давомийлиги) бундан мустасно.

8.7. Шартнома нархини иккинчи ва кейинги йилларга мувофиқлаштириш асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлари ўзгарганда қонунчиликда белгиланган тартибда олиб борилади.

 

IX. Танлов таклифининг амал қилиш даври

9.1. Танлов таклифининг амал қилиш даври танлов таклифлари очилган кундан бошлаб 30 кундан кам бўлмаслиги керак, агарда ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса.

9.2. Алоҳида ҳолларда таклифнинг бирламчи амал қилиш даври тугаш вақтигача танлов ташкилотчиси танлов иштирокчилари билан таклифнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида келишиши мумкин, келишув ёзма шаклда расмийлаштирилган ҳолда.

 

Х. Таклифларни бериш шакли

10.1. Танлов иштирокчиси таклифни ташкил этувчи барча ҳужжатларнинг аслини ва битта нусхасини уларга «асли» ва «нусха» деб аниқ белги қўйиб, тақдим этиши керак. Улар орасида фарқи бўлган тақдирда «асли»га устунлик берилади.

10.2. Таклифнинг асли ва нусхаси босма ёзувда бўлиши керак. 2,3,4,5,6,7,8-шаклларнинг ва 1,2,3,4-иловаларнинг ҳар бир бети танлов иштирокчиси раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзо чекилган ва танлов иштирокчисининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. 8-шакл танлов иштирокчисининг раҳбари томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

10.3. «Танлов иштирокчиларига хабарнома»га мувофиқ зарур ёзувлар ёки тузатишлар киритилган таклифнинг барча бетлари танлов таклифи остига ўз имзосини қўйган шахс томонидан тасдиқланиши керак.

10.4. Таклифда ўзгартиришлар, сатрлар орасига киритмалар ва ўчиришлар бўлмаслиги керак. Танлов ташкилотчиси хабарномасига мувофиқ киритилган ёки танлов иштирокчиси йўл қўйган хатоларни тузатиш учун зарур бўлган ўзгартиришлар бундан мустасно. Мазкур тузатишлар таклиф остига ўз имзосини чеккан шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланган бўлиши керак.

10.5. Танлов комиссияси ҳар қандай ўзгартиришлар, четга чиқишлар ёки муқобил таклифларни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Танлов ҳужжатлари талабларини оширувчи ўзгартиришлар, четга чиқишлар, муқобил таклифлар ва бошқа омиллар танлов таклифларини баҳолашда эътиборга олинмайди.

 

XI. Таклифни конвертга жойлаштириш ва белги қўйиш

11.1. Танлов иштирокчисини имзо ва муҳр билан тасдиқланган таклифи, иккита бир-бирига солинган конвертларга муҳрланган ва мазкур йўриқноманинг 11.2, 11.3, 11.4-бандларига мувофиқ белги қўйилган ҳолда савдо ташкилотчисига тақдим этилади (11.8-бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари).

11.2. Ташқи конвертда 1-йиғма жилдга тегишли ҳужжатлар ва ички конверт жойлашади. Ички конвертда эса 2-йиғма жилдга тегишли ҳужжатлар жойлашади.

11.3. Ташқи конверт қуйидагича белгиланади:

— таклифни қабул қилиш манзили кўрсатилади;

— танлов иштирокчиси номи;

— танлов предметининг номи;

— таклифни топшириш санаси.

11.4. Ички конверт қуйидагича белгиланади:

— танлов иштирокчиси номи;

— танлов предметининг номи;

— «молиявий таклиф» ёзуви.

11.5. Танлов таклифини ўзгартириш ёки уни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома конвертда муҳрланган, танлов иштирокчисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда савдо ташкилотчисига тақдим этилади.

11.6. Ўзгартиришлар киритилган конвертлар 11.3 ва 11.4-бандларга мувофиқ «Ўзгартиришлар» ёзуви билан белгиланади.

11.7. Таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома конвертида қуйидагилар кўрсатилади:

— танлов иштирокчиси номи;

— танлов предметининг номи;

— «танлов таклифини ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома» ёзуви.

— танлов таклифини ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарномани бериш санаси.

11.8. Дастлабки малака танлови оркали танлов ўтказилганда биринчи ва иккинчи йиғма жилд ҳужжатлари алоҳида топширилади.

 

XII. Танлов таклифини бериш

12.1. Таклифлар танлов ташкилотчисига ТАЖда кўрсатилган тартибда, ўз муддатида ва манзил бўйича тақдим этилиши керак.

12.2. Дастлабки малака танлови оркали танлов ўтказилганда (мазкур йўриқноманинг 1.2-бандига ва ТАЖга қаранг) дастлабки малакани ўтказиш санаси тайинланади (ТАЖга қаранг).

12.3. Буюртмачи танлов комиссияси билан келишган ҳолда таклиф бериш муддатини узайтириши мумкин. Бу ҳакда танлов ташкилотчиси танлов иштирокчиларига хабарномалар орқали билдиради.

12.4. Таклиф танлов ташкилотчисига тақдим этилгандан сўнг, у таклиф қабул қилинганлигини алоҳида қайд этиш китобида рўйхатга олади.

12.5. Буюртмачи томонидан лойиҳа ҳужжатлари танлов иштирокчисига мазкур йўриқноманинг 5.3-банди талабларига асосан тақдим этилмаган ёки рад қилинган ҳолларда танлов иштирокчиси танлов таклифини топшириш муддатини узайтириш ҳақида танлов ташкилотчисига мурожаат қилиши мумкин.

12.6. Юқоридаги бандда қайд этилган ҳолат рўй берган ҳолларда танлов ташкилотчиси, буюртмачи билан келишган ҳолда, танлов иштирокчиси буюртмачидан лойиҳа ҳужжатларини олганлиги ҳақидаги далолатномани қабул қилган кундан бошлаб, энг камида 3 кун муддатга танлов таклифини топшириш муддатини узайтириши мумкин.

 

XIII. Танлов таклифини ўзгартириш ёки ҳисобдан чиқариш

13.1. Таклиф берилганидан кейин танлов иштирокчиси танлов таклифига ўзгартиришлар киритиши ёки уни ҳисобдан чиқариши мумкин, шу шарт биланки, ушбу ўзгартиришлар ёки таклифни ҳисобдан чиқариш хабари таклифларни бериш муддати ичида ёзма равишда танлов ташкилотчисига тақдим этилган бўлса.

13.2. Танлов иштирокчиси киритаётган ўзгартиришлар ёки таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома мазкур йўриқноманинг 11.5, 11.6, ва 11.7-бандларига биноан тайёрланган, муҳрланган ва белги қўйилган бўлиши ҳамда 12.1-бандда кўрсатилган танлов таклифларини бериш муддати тугамасдан олдин етказиб берилиши керак.

13.3. Таклифлар бериш муддати тугагандан кейин таклифларга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

 

XIV. Танлов таклифларини очиш ва баҳолаш

14.1. Танлов буюртмачининг манзилида ўтказилади, агарда ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса.

14.2. Таклифлар (1 ва 2-йиғма жилдлар) солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдирган танлов иштирокчисилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида ТАЖда кўрсатилган манзилда, эълон/таклифнома ёки хабарномада кўрсатилган кун ва соатда ўтказилади.

14.3. Танлов иштирокчиларни ҳозир бўлган ваколатли вакиллари ўзларининг иштироки ҳақида гувоҳлик белгиси сифатида реестрга ўз имзоларини қўйишлари керак.

14.4. Танлов комиссияси таклифларини ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома йўллаган танлов иштирокчиларини эълон қилади (агар бўлса).

14.5. Таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарномалар берилган таклифлар очилмайди. Танлов ҳужжатларида белгиланган муддатдан кейин тушган таклифлар кўриб чиқилмайди. Таклифларни тақдим этиш санаси танлов ташкилотчисининг таклифларни олинганлиги ҳақидаги почта хабарномасидаги белги бўйича ёки танлов ташкилотчисининг таклифларни иштирокчиларга берилган санаси ҳақидаги хабарнома санаси бўйича (таклифларни қўлда етказиб берган ҳолларда) аниқланади.

14.6. Йиғма жилдлар таркибини ўрганиш ва баҳолаш, шунингдек танлов ғолибини аниқлаш ёпиқ йиғилишларда амалга оширилади. Танлов таклифларини ўрганиш ва баҳолашга оид ахборот ошкор қилинмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

14.7. Тақдим этилган таклифларнинг очилгунга қадар бутлиги учун жавобгарлик танлов ташкилотчиси зиммасида бўлади.

14.8. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, таклифларни баҳолаш даври танлов таклифлари очилган кундан эътиборан узоғи билан 3 кунни ташкил этади.

14.9. Танлов комиссияси ташқи конвертни (1-йиғма жилд ҳужжатларини) очади, таклифларни тўғри тўлдирилганлиги, имзоланганлиги ва умумий ҳолати юзасидан ўрганади, танлов иштирокчилар малакасини баҳолашни амалга оширади.

14.10. Малака баҳоланганидан сўнг малакадан ўтган ва 2 йиғма жилдни очилишига рухсат олган танлов иштирокчилари эълон қилинади. Танлов комиссияси 1-йиғма жилдлар таркибини ўрганиш ва баҳолаш натижалари эълон қилинмасдан олдин танлов иштирокчиларнинг 2-йиғма жилдларини очишга хаққи йўқ.

14.11. Танлов комиссияси ички конвертни (2-йиғма жилд ҳужжатларини) очади, уларни ўрганади, баҳолашни ўтказади, ғолибни аниқлайди ёки бошқа қарорларни қабул қилади.

14.12. Танлов комиссиясининг барча қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

14.13. Малакани баҳолаш ва якуний баҳолаш танлов комиссияси тасдиқлаган ва ушбу йўриқноманинг иловаларида кўрсатилган баҳолаш мезонларига биноан амалга оширилади.

14.14. Танлов комиссияси томонидан танлов иштирокчилар тақдим этган маълумотлар нотўғрилиги аниқланган ҳолда, танлов комиссияси ушбу танлов таклифини рад қилишга ҳақли.

14.15. Танлов комиссияси танлов ҳужжатлари талабларидан таклифдаги аҳамиятсиз фарқларни эътиборга олмасликка ҳақли, агарда улар бошқа қатнашчилар рейтингига таъсир қилмаса.

14.16. Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига биноан ва ТАЖда кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

14.17. Танлов комиссиясининг ҳар бир йиғилишида баённома юритилади.

14.18. Танловга киритилмаган ёки рад қилинган (дисквалификация қилинган) таклифлар баённомаларда қайд этилиб, уларни рад қилиш ёки дисквалификация қилиш сабаблари кўрсатилади.

14.19. Танлов комиссияси танлов таклифларини батафсил ўрганиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳларини тузиши мумкин. Баҳолаш гуруҳларининг таркибига танлов комиссияси аъзолари билан биргаликда жалб қилинган эксперт ва консультантлар (танлов комиссиясининг қарори бўйича) киритилиши мумкин. Баҳолаш гуруҳларининг аъзолари танлов комиссияси аъзолари каби танловни ташкиллаштириш ва ўтказишга доир қонунчиликка ва мазкур танлов ҳужжатлари талабларига риоя этиш масъулиятини ўз зиммаларига оладилар.

 

XV. Таклифларни тушунтириш

15.1. Танлов комиссияси таклифларни баҳолаш ва таққослаш учун таклифни танлов комиссияси мажлисида кўриб чиқиш вақтида танлов иштирокчиларидан таклифлар мазмунига тушунчалар беришни сўраши мумкин. Бунда таклифнинг мазмунини, шу жумладан нархи ёки бажариш муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди.

 

XVI. Танлов иштирокчиларининг малакасини баҳолаш (техник баҳолаш)

16.1. Танлов иштирокчисини талаб қилинадиган малакага мос келишини ҳал этиш учун тўлдирилган шакллар ва уларга илова қилинган, унинг таклифида тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилади.

16.2. Танлов иштирокчилари таклифларини баҳолаш уларни техник жиҳатдан амалга ошириш юзасидан ТАЖда кўрсатилган танлов таклифларини баҳолаш мезонларига биноан баҳоланади. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш гуруҳи аъзолари танлов таклифларининг баҳолаш варақларини тўлдиришади (техник баҳолаш варағи ТАЖда алоҳида иловаларда намунавий жадвалда тақдим этилади).

16.3. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, баҳолаш варағи қуйидаги шаклда тўлдирилади:

 

Танлов таклифларини баҳолаш варағи

(Техник баҳолаш)

 

Т/р Параметрлар номи Шакл Максимал
балл
Танлов иштирокчилари
     
1 2 3 4 5 6 7
1. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолати 1-шакл Изоҳга қаранг      
2. Танлов иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар 2-шакл 19      
3. Охирги уч йилдаги молиявий аҳволи ҳақидаги ҳужжатлар, аудитор компаниясининг хулосаси ёки молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботлар (баланс ҳисоботлар)нинг нусхаси билан)
Танлов иштирокчисининг салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот
3-шакл 34      
4. Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20 % гача миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги Банк маълумотномаси      
5. Тендер иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлар 4-шакл      
6. Танловдаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси 5-шакл 25      
7. Ишларни бажаришда фойдаланиладиган танлов иштирокчисининг машина ва механизмлари рўйхати 6-шакл 15      
8. Танлов иштирокчиси танлов вақтида иштирок этаётган ва мазкур танловнинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкциялаш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган шартномалар (объектлар) ҳақида маълумот 7-шакл Изоҳга қаранг      
9. Қурилиш майдонини кўрганлик тўғрисидаги маълумотнома 8-шакл 7      
  Жами баллар   100      

 

Изоҳлар:

Танлов иштирокчиси баҳолаш якунларига кўра 60 баллдан кам балл тўпласа (келгусида — ўтиш баллари), танлов комиссияси аъзоларининг овози қарши ҳисобланиб, техник жиҳатдан малакаси етарли эмас деб ҳисобланади, агар ТАЖда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Таклиф қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмайди ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан танлов иштирокчисига қайтарилади:

— агар таклиф танлов комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра техник малакаси етарли эмас деб топилса;

— 1, 3, 4, 5 ва 8 шакллар мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса.

Агар шартномани тузиш мўлжалланаётган сана вақтига баҳолаш мезонларига биноан лойиҳани амалга ошириш учун керакли барча машина ва механизмлар бошқа объектларда ишга жалб қилинадиган ҳолларда 7-шакл баҳоси 0 га тенглаштирилади. Бошқа ҳолларда баҳолаш интерполяция йўли билан амалга оширилади.

2, 3, 6 ва 7-шакллар мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, уларни баҳоси 0 га тенглаштирилади.

Танлов иштирокчиси ташкилотнинг раҳбари бўлмаган ёки 9-шаклда келтирилган шакл бўйича ишончномага эга бўлмаган танлов иштирокчиси вакили танловда ҳозир бўлишга ва танлов таклифини (офертани) имзолашга ҳақли эмас.

9-шакл мавжуд бўлмаса танлов таклифи ва келгусида буюртмачи ва танлов ғолиби ўртасидаги пудрат шартномасини фақат танлов иштирокчиси ташкилотнинг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга.

 

Баҳолаш гуруҳи аъзолари: ___________ _______________________ ___________
  (имзоси) (Ф.И.О.) (санаси)

 

16.4. Танлов комиссияси танлов иштирокчисидан уни малака талабларига жавоб беришини тасдиқловчи далилларни расмий шаклда тақдим этишни талаб қилишга ҳақли.

16.5. Зарур бўлганда танлов комиссияси 1-йиғма жилд ҳужжатларида келтирилган маълумотларни батафсил ўрганиш ва тўғрилигини текшириш учун комиссия таркиби ва жалб этилган мутахассислардан иборат баҳолаш гуруҳини тузишга ва кейинчалик комиссияга тегишли хулосани киритишга ҳақли.

16.6. Баҳолаш гуруҳи тузилган ҳолатда танлов комиссияси аъзоси баҳолаш гуруҳининг тавсиялари асосида қарор қабул қилишга ёки танлов таклифлари баҳолаш варағини мустақил тўлдиришга ҳақли.

16.7. Танлов комиссияси танлов иштирокчисининг интеллектуал мулкига ва тижорат сирига тажовуз қилишга хаққи йўқ.

 

XVII. Молиявий таклифларни кўриб чиқиш, якуний баҳолаш, танлов ғолибини аниқлаш

17.1. Молиявий таклифларни очиш ва баҳолаш танлов комиссияси томонидан танлов таклифларининг биринчи йиғма жилдларини тасдиқлаш ва уларни кўриб чиқиш натижалари эълон қилинганидан сўнг амалга оширилади.

17.2. Иккинчи йиғма жилдларни очилишига малака танловидан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчиларига рухсат этилади.

17.3. Иккинчи йиғма жилдларни очилиши мазкур танлов иштирокчилари йўриқномасининг XIV боби талабларига асосан амалга оширилади.

17.4. Танлов комиссияси таклифларни бутлигини текширади, 2-йиғма жилд ҳужжатларини тўғри тўлдирилганлиги, имзолангани ва умумий ҳолати юзасидан ўрганади.

17.5. Агар танлов комиссияси томонидан 2-йиғма жилддаги таклиф ҳужжатларининг бирортасини танлов ҳужжатлари талабларига жавоб бермаслиги аниқланган тақдирда танлов иштирокчисининг таклифи рад этилиб, унинг мазмуни эълон қилинмасдан танловдан четлатилади.

17.6. Танлов комиссияси таклифлари 17.5-банднинг талабларига зид бўлмаган танлов иштирокчиларининг 1-иловада кўрсатиб ўтилган нархи ва ишларни якунлаш муддатларини ўқиб эшиттиради.

17.7. Сўнгра таклифлар арифметик текширувдан ўтказилиб, таклиф таркибида келтирилган объектда бажариладиган иш ҳажмлари билан танлов ҳужжатлари таркибида келтирилган иш ҳажмларини солиштириш амалга оширилади ва танлов таклифларига молиявий баҳо берилади.

17.8. Арифметик хатолар мазкур танлов иштирокчилари йўриқномасининг 8.4 ва 8.5-бандларига биноан тузатилади.

17.9. Зарур бўлганда, танлов комиссияси 2-йиғма жилд ҳужжатларида келтирилган маълумотларни, хусусан ҳисоб-китобларнинг иқтисодий асосланганлиги, иш ҳажмлари танлов ҳужжатларига жавоб бериши ва бошқа ҳолларни батафсил ўрганиш учун комиссия аъзолари ва жалб этилган мутахассислардан иборат баҳолаш гуруҳи тузиш ҳуқуқига эга.

17.10. Агар ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса, барча молиявий таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида баҳоланади (ўтказилади).

17.11. Агар ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса, танлов иштирокчиларининг таклифлари қуйида кўрсатилган танлов таклифларининг молиявий баҳолаш мезонларига биноан баҳоланади:

 

Танлов таклифлари молиявий қисмини баҳолаш мезонлари

Т/р Иловаларни баҳолаш параметрларининг номи Баллар миқдори Танлов иштирокчисилар
     
I. Таклиф этилаётган нарх. 1-илова (35 балл)
1. Буюртмачининг бошланғич нархи — 10 балл, таклиф этилган энг паст нархи — 35 балл.
Таклифлар бўйича бошланғич ва энг паст нархлар ўртасидаги баллар формула ёрдамида интерполяция билан аниқланади* (изоҳга қаранг). Танлов иштирокчиларининг буюртмачи бошланғич нархидан юқори таклифлари рад этилади.
10 — 35      
II. Қурилишни якунлашни таклиф этилаётган муддати. 1-илова (5 балл)
1. Ижро муддати танлов ҳужжатларида белгиланганга мос ёки кам. 5      
2. Танлов ҳужжатларида белгиланган ижро муддатидан ортган ҳар 10 кун учун 1 балл олиб ташланади, лекин 5 баллдан ортиқ эмас. 1 — 5      
III. Биринчи йиғма жилдни баҳолашдаги баллар миқдори.
Танлов таклифларининг баҳолаш варағи (техник баҳолаш). (60 балл)
1. Танлов таклифларини техник баҳолаш якунига кўра энг кўп балл тўплаган танлов иштирокчисига — 60 балл;
2-йиғма жилдларни очилишигача киритилган ва танлов таклифларини техник баҳолаш якунига кўра ўтиш бали билан тенг тўплаган танлов иштирокчисига — 45 балл;
қолган таклифлар бўйича баллар интерполяция билан аниқланади.
45 — 60      

 

Изоҳлар:

а) танлов иштирокчиси таклифи қуйидаги холларда рад этилади (дисквалификация қилинади):

— 1, 2, 3, 4 сон иловалардан биронтаси, шунингдек 4-иловадаги жамланма жадвал мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, таклиф рад этилади ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди мазмуни эълон қилинмасдан қайтарилади;

— таклифда кўрсатилган ишлар ҳажми танлов ҳужжатларида кўрсатилган ишлар ҳажмига тўғри келмаса;

б) малакали деб топилган ва преференцияларни қўшган ҳолда энг кўп балл тўплаган танлов иштирокчисининг таклифи ғолиб деб ҳисобланади;

в) баллар тенглигида таклиф этилган энг кам нархли таклиф танланади.

* Таклифлар бўйича бошланғич ва энг паст нархлар ўртасидаги балларни аниқлаш интерполяция формуласи:

А= 10+((СЦЗ-ЦП)*25)/(СЦЗ-НПЦ)), бу ерда

А — молиявий таклиф учун баллар миқдори;

10 — танлов иштирокчиси нархи учун берилган, буюртмачининг бошланғич нархига тенг бўлган, баллар миқдори;

СЦЗ — (ББН) буюртмачининг бошланғич нархи;

ЦП — (ТН) танлов иштирокчиси нархи;

25 — молиявий таклиф учун берилган энг кўп ва энг кам (35 — 10) баллар миқдорининг фарқи;

НПЦ — (ЭТН) энг кам таклиф этилган нарх.

** Биринчи йиғма жилд таклифларининг якуний баҳолари бўйича балларни аниқлаш интерполяция формуласи:

Б= 45+((КБ1П-ПБ)*15)/(НБКБ1П-ПБ)), бу ерда

Б — биринчи йиғма жилд якуний баҳоси бўйича баллар миқдори;

45 — ўтиш баллига тенглаштирилган биринчи йиғма жилд баллари;

КБ1П — (1ПБМ) танлов иштирокчисининг биринчи йиғма жилд бўйича тўплаган баллар миқдори;

ПБ — (ЎБ) биринчи йиғма жилд бўйича ўтиш бали;

15 — энг кўп ва энг кам (60 — 45) баллар якуни баҳоси бўйича фарқи;

НБКБ1П — (1ПЮБМ) танлов иштирокчисининг биринчи йиғма жилд бўйича тўплаган юқори баллар миқдори.

 

17.12. Агар ТАЖда бошқа маълумотлар келтирилмаган бўлса, ўрганиш натижаларига кўра, баҳолаш гуруҳи аъзолари танлов таклифларининг қуйидаги баҳолаш якуний жадвалини тўлдиришади:

 

Танлов таклифларини баҳолашнинг якуний жадвали

 

Т/р Параметр номи Иловалар Максимал баллар Танлов иштирокчисилар
     
1. Таклиф этилаётган нарх (нарх преференцияларини ҳисобга олган ҳолда) 1-илова 35      
2. Қурилишни якунлашни таклиф этилаётган муддати 1-илова 5      
3. 1-йиғма жилдни баҳолаш бўйича баллар миқдори Танлов таклифларини баҳолаш варағи (техник баҳолаш) 60      
Жами баллар   100      

 

Баҳолаш гуруҳи аъзолари: ___________ _____________________ ___________
  (имзоси) (Ф.И.О.) (санаси)

 

XVIII. Танлов ғолибини эълон қилиш

18.1. Танлов ғолибини эълон қилиш танлов иштирокчилари иштирокида ўтказилади. Иштирок этмаган танлов иштирокчилари белгиланган тартибда хабардор қилинади.

18.2. Таклифни қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор танлов ғолибига танлов ташкилотчиси томонидан таклифни қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома билан танлов якунланганлигидан уч кун ўтмасдан хабар қилинади.

18.3. Пудрат шартномасини танлов ғолибига берилгани юзасидан танлов комиссиясининг қарори охирги ҳисобланади ва муваффақият қозонмаган танлов иштирокчилар билан кейинчалик бу масала бўйича баҳс ва мунозаралар ўтказилмайди.

18.4. Танловларда муваффақият қозонмаган танлов иштирокчилари суд инстанцияларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Суд идоралари сўровига кўра, танлов комиссияси раиси танлов комиссиясининг ҳар бир иштирокчиси ва буюртмачи кўрсатилган танлов иштирокчиларини қатнашишдан четлаштириш сабабларини батафсил тушунтиришни ёзма равишда тақдим этадилар.

 

XIX. Шартномани имзолаш, объект суғуртаси

19.1. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, таклифни қабул қилиш ҳақидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида ғолиб ТАЖда кўрсатилган шакл ва сумма бўйича пудрат шартномасини имзолаши керак, агарда белгиланган муддат бошқа сабабларга кўра узайтирилмаётган бўлса.

19.2. Пудрат шартномаси, қурилиш пудрат ташкилотларининг мулкчилик шаклидан қатъий назар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, танлов ҳужжатларида кўзда тутилган талаблар бўйича тузилиши лозим ва томонларнинг ҳеч бири Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа томон билан келишмаган ҳолда ўзгартиришлар киритишга ва бошқа шартларни таклиф этишга ҳақли эмас (ТАЖга қаранг).

19.3. Агар танлов ғолиби мазкур танлов ҳужжатларида кўзда тутилган талаблар бўйича шартномани тузишдан бош тортса, унда буюртмачи, танлов комиссияси билан биргаликда, таклифи иккинчи ўринни олган танлов иштирокчисини танлов ғолиби деб топиши ёки такрорий танлов ўтказишни тайинлаши мумкин.

19.4. Буюртмачи ғолибни розилигисиз, мазкур танлов ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган талаблар бўйича шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, ғолиб иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.

19.5. Танлов ғолиби қурилиш (реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш) суғуртасини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлайди.

 

XX. Танлов натижаларини мувофиқлаштириш, шартномавий мажбуриятлар ижроси мониторинги

20.1. Буюртмачи танлов якунланган кундан кейин беш кунлик муддат ичида махсус ахборот порталида танлов натижалари (предмети, ғолиби, шартномавий нархи ва инвестицион лойиҳани бажариш муддати) ҳақида эълон чоп этади.

20.2. Танлов натижаларига кўра эркин муомаладаги валютада тузилган шартнома белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

20.3. Буюртмачи ва пудратчи (танлов ғолиби) ҳар ойда томонларнинг танлов талабларини бажарилиши ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига белгиланган тартибда тақдим этишга мажбур.

 

XXI. Якуний қоидалар

21.1. Танлов қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади, агар:

— таклифларни бериш муддатини якунланишига учтадан кам таклиф келиб тушса;

— агар таклифларни кўриб чиқиш натижасида танлов комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса:

— танлов иштирокчилари таклиф этган нархлар танлов предметининг бошланғич қийматидан ошиқ бўлса;

— танлов комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар юзага келиб, ваколатли орган билан келишилган ҳолда танлов ўтказилмаган деб топилса.

21.2. Танловни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши танловнинг бирон-бир иштирокчиси (танлов комиссияси, буюртмачи, ташкилотчи, танлов иштирокчилар)ни мулкий ёки бошқа жавобгарликка тортилишига олиб келмайди.

21.3. Агар танлов бўлиб ўтмаган деб топилса, такрорий танлов ўтказилади. Бунда танлов ҳужжатлари талабларини қайта кўришга рухсат этилади.

 

XXII. Танлов ахборот жадвали

Ушбу бўлим танлов предмети бўйича ва танлов ҳужжатларнинг қўшимча маълумот ва талаблари махсус қоидаларини ўз ичига олади.

 

Т/р Бўлим номи Бўлимга изоҳлар
1. Буюртмачи:  
2. Объект номи:  
3. Танлов тартиб рақами:  
4. Танлов тури:  
5. Танлов ҳужжатларини электрон шаклда юклаб олиш манзиллари:  
6. Танловни ўтказиш манзили, жойи ва муддати:  
7. Декларация шакли:  
8. Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълон чоп этишга рухсат этилади:  
9. Танловда иштирок этишга қуйидаги танлов иштирокчиларига рухсат этилади:  
10. Лицензия талаб этиладиган иш турлари (агар мавжуд бўлса):  
11. Танлов иштирокчиларининг танлов ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар олиш муддати:  
12. Танлов таклифларини тақдим қилиш муддатлари:  
13. Танлов ҳужжатининг тили:  
14. Танлов таклифининг амал қилиш муддати:  
15. Танлов предметининг объектида ишлатиладиган танлов иштирокчисининг машина ва механизмлари, асбоб-ускуналари:  
16. Қўшимча ҳужжатлар рўйхати:  
17. Танлов таклифларини қабул қилиш вақти ва манзили:  
18. Танлов таклифларини очиш манзили:  
19. Танлов таклифларини баҳолаш муддати:  
20. Танлов иштирокчиларининг техник ва молиявий қисмларини очилишига рухсат этиладиган танлов иштирокчилари:  
21. Буюртмачининг объект бўйича бошланғич нархи:  
22. Буюртмачи томонидан белгиланган қурилиш муддати  
23. Молиялаштириш манбаси:  
24. Лойиҳани молиялаштириш тартиби:  
25. Шартнома тили:  
26. Шартнома валютаси:  

 

1-Шакл

 

ТАНЛОВ БУЮРТМАСИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИ

____________________________________________________________________________________,

(танлов иштирокчиси ташкилотнинг номи)

 

келгусида танлов талабгори деб аталувчи, ___________________________________________________________________________ томонидан ўтказилаётган

(буюртмачи ташкилотнинг номи)

____________________________________________________________________________________

(Танлов предметининг номи)

объекти бўйича танловда иштирок этиш учун ўз танлов таклифини тақдим этганлигини инобатга олиб, ушбу билан маълум қилинадики,

____________________________________________________________________________________

(юридик манзил)

______________________________________ манзили бўйича қайд этилган офисга эга, келгусида «БАНК» деб аталувчи

______________________________________ нинг танлов

(банк номи)

талабгори олдида ______________________________________________________________________________

(рақамда ва ёзув билан сумма ва валюта тури кўрсатилсин)

миқдордаги мажбурияти мавжуд бўлиб, у бўйича тўлов кўрсатилган буюртмачига тўлалигича ва ўз вақтида амалга оширилади.

 

Мажбурият Банк томонидан кафолатланган.

Мажбурият шартлари:

Агар:

1) Талабгор ўз таклифини танлов таклифларини қабул қилиш муддати тугагандан кейин қайтариб олса;

2) Талабгор узининг таклифи Буюртмачи томонидан қабул қилингани ҳақида хабарнома олиб, ушбу таклифни амал қилиш муддати давомида танлов ҳужжатларида кўрсатилган талаблар асосида пудрат шартномасини тузишдан бош тортса ёки тузолмаса, бу ҳолларда банк буюртмачига, уни биринчи ёзма талабиданок, буюртмачидан ушбу сўровни асослантиришни талаб этмасдан, юқорида кўрсатилган суммани қуйидаги шартлар билан тўлаш мажбуриятини олади:

а) Агар ўз сўровида Буюртмачи ушбу сумма унга тегишлилиги кўрсатилган ҳолатларнинг иккисидан бири ёки ҳар бири юзага келгани билан боғлиқ эканлигини, юзага келган ҳолат ёки ҳолатларни аниқлаштирган ҳолда, кўрсатса;

б) «Буюртмачи» ва «Пудратчи» ўртасида тузилган шартнома талабларига, объект қурилишини бажариш ва якунлашга тўсқинлик қилувчи ишлар ҳажмига ва мазмунига ўзгартириш киритилмаган бўлса.

Ушбу кафолат танлов таклифини очиш кунидан ____ кун давомида (« ___» _______ 20__й.) кучда қолади ва ушбу билан боғлиқ ҳар бир сўров юқорида кўрсатилган муддат ўтмасдан Банкка бериб юборилади.

 

Кўрсатилган банкнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.

Бошқарувчи (Ф.И.О)  
  Муҳр ўрни
Бош ҳисобчи (Ф.И.О)  

 

Изоҳ: ушбу Кафолат бош банк томонидан идора бланкасида белгиланган тартибда тақдим этилади.

 

2-Шакл

ИШТИРОКЧИСИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

 

Танлов иштирокчисининг номи __________________________________________________________________________

 

Танлов иштирокчиси раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми _________________________________________

 

Манзили ва телефон (факс) рақами ________________________________________________________________________

 

Юридик мақоми _____________________________________________________________________________________

 

Тузилган санаси (ким томонидан, берилган ордер ёки буйруқ рақами) __________________________________________

 

Асосий фаолият тури (статистика идораси коди бўйича) ______________________________________________________

 

Раҳбар ва унинг ўринбосарлари:

Т/р Ф.И.О. Маълумоти (таълим муассасаси, мутахассислиги, диплом рақами ва берилган санаси) Қурилишдаги иш тажрибаси (йил) Эгаллаган лавозими Эгаллаган лавозимида иш тажрбаси (йил)
1 2 3 4 5 6
           
           

 

Асосий ходимлар (участка, бўлим бошлиқлари, иш юритувчи, уста, ишлаб чиқариш бўлими муҳандислари ва бошқалар)

Т/р Ф.И.О. Маълумоти (таълим муассасаси, мутахассислиги, диплом рақами ва берилган санаси) Қурилишда иш тажрибаси (йил) Участка (бўлим) номи, эгаллаган лавозими Эгаллаган лавозимида иш тажрибаси (йил)
1 2 3 4 5 6
           
           

 

Доимий ишчи ходимлар (ишчилар)

Т/р Мутахассисликлар номи Жами сони, шу жумладан мутахассисликлар ва разрядлар бўйича Улардан (3-устундан) малакасини тасдиқловчи ҳужжати борлар Улардан (4-устундан) қурилишда 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси борлар
1 2 3 4 5
  Жами      
  Шу жумладан:      
  Бетончилар _____ разрядли      
  Ғишт терувчилар ____ разрядли      
  Том қурувчилар _____ разрядли      
  Пайвандчилар _______ разрядли      
  Сантехниклар _______ разрядли      
  Дурадгорлар ______ разрядли      
  ва бошқалар      

 

Кадрлар бўлими бошлиғи: /имзо ва муҳр/

 

Танлов иштирокчиси раҳбарининг имзоси:

 

Тузилган сана: «_____» ____________ 20___ й.

 

Изоҳ: Танлов иштирокчисининг кейинги 3 йилдаги статистика ҳисоботларининг нусхалари ҳамда ишчи ходимлар учун ушбу ташкилотда камида 1 йиллик доимий иш фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилади.

 

3-Шакл

 

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(Шаклга кейинги 3 йилдаги молиявий натижалар ва бухгалтерия баланслари ҳақидаги ҳисобот илова қилинади)

_____________________________________________________________________________________

(танлов иштирокчисининг номи)

АКТИВЛАР 20__ й 20__ й 20__ й ПАССИВЛАР 20__ й 20__ й 20__ й
Узок муддатли активлар Ўз маблағлари манбаи
Асосий воситалар       Устав фонди      
Шундан Ишлаб чиқариш фондлари       Тақсимланмаган фойда      
Қолдиқ қиймат       Мажбуриятлар
Капитал қуйилмалар       Займлар      
Тугалланмаган ишлаб чиқариш       Кредитор қарздорлик      
Жорий активлар Шундан муддати ўтган қарздорлик      
Айланма маблағлар       Шундан бюджетдан қарздорлик      
Улардан ишлаб чиқариш захиралари       Шундан иш ҳақидан қарздорлик      
Дебитор қарздорлик      
Шундан муддати ўтган қарздорлик      
Жами баланс активи бўйича       Жами баланс пассиви бўйича      
МОЛИЯВИЙ НАТИЖА
Номи 20__ й 20__ й 20__ й Номи 20__ й 20__ й 20__ й
1. Реализациядан олинган тушум       8. Соф фойда      
2. Реализациядан олинган соф тушум       Шундан асосий фаолият бўйича      
3. Реализация килинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи       Умумхўжалик фаолият бўйича      
4. Маъмурий харажатлар       9. Асосий фаолиятдан олинган фойда      
5. Бошқа харажатлар       10. Умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда      
6. Даромад солиғи тўловигача фойда       11. Зарар      
7. Даромад солиғи       шундан асосий фаолиятдан      
умумхўжалик фаолиятдан      

 

Баланс фойдаси _____________________________________________________________________________________

Охирги 3 йилда банкротлик ёки тўлов қобилиятсизлиги юзасидан суд иши олиб борилганми?

 

Танлов иштирокчисининг салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги)

тўғрисида маълумот

СТИР Қурилиш ташкилоти тоифаси Ташкилот томонидан ўтган йил (20___ йил) якуни билан тақдим этилган бухгалтерия баланси (Ф-1) ҳисоботи
кўрсаткичлари
Асосий воситалар қолдиқ (баланс) қиймати Ф-1, 012-сатри Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэффициенти (1,25) =9/(10-11) бухгалтерия баланси (Ф-1) бўйича кўрсаткичлар Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиқ коэффициенти (020) =(13+14+15-16)/17 бухгалтерия баланси (Ф-1) бўйича кўрсаткичлар
390-сатр 770-сатр 490-сатр 480-сатр 570-сатр 580-сатр 130-сатр 390-сатр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
                         

 

Қоплаш коэффициенти (тўловга қодирлик) ташкилотнинг қисқа муддатли мажбуриятларининг тўлов имкониятларини кўрсатади, у фақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай сотиш шартлари билангина эмас, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементлари билан баҳоланади. Коэффициентнинг камайиши ташкилотнинг имкониятлари пасайганлигидан далолат беради.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Жорий (айланма) активлар А2

Кпл = _________________________________ = _________________________________, бунда:

Жорий мажбуриятлар П2 – ДО

 

А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзи ва шу кабилар), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;

П2 — мажбуриятлар, баланс активининг II бўлими, 770-сатр;

ДО — узоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия балансининг 490-сатри).

Агар тўловга қодирлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, ташкилот ушбу кўрсаткич бўйича тўловга қодир эмас деб ҳисобланади.

Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ташкилотнинг молиявий барқарорлиги учун зарур бўлган унинг ўз айланма маблағлари мавжудлигини, ташкилот мулкдорлари ва кредиторлар манфаатларининг нисбатини ифодалайди.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:

 

(П1 + Дзк2) - А1

Кос = _______________________________, бунда:

А2

А1 — узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қуйилмалар ва шу кабилар), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;

П1 — ўз манбалари маблағлари (устав капитали, захира капитал, қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва шу кабилар), баланс пассивининг I бўлимининг якуни, 480-сатр;

Дзк2 — узоқ муддатли активларни сотиб олишга йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрларидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан).

Ушбу касрнинг сурати ташкилот ўз маблағларининг қанча суммаси айланмага йўналтирилганлигини, махраж— барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.

Агар ҳисобот даври охирида ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу кўрсаткич бўйича ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган деб ҳисобланади.

Раҳбар _________________________________ Бош ҳисобчи _____________________

 

муҳр

Сана: «____»____________________20____ й.

Изоҳ: Танлов иштирокчисининг кейинги 3 йилдаги молиявий аҳволи ҳақидаги ҳужжатлари таркибида аудитор компаниясиниг ижобий хулосасини тақдим этиши мумкин. Баланс ҳисоботларининг нусхалари тақдим этилиши шарт.

 

4-Шакл

 

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ИШ ҲАҚИ ЖАМҒАРМАСИ ВА ҲОДИМЛАР ЎРТАЧА СОНИ БЎЙИЧА КЎРСАТКИЧЛАРИ

Давр СТИР Маҳсулот (товар ва хизмат)ларни реализациясидан соф тушум (Ф-2, 010-сатри), минг сўмда Иш ҳақи жамғармаси, минг сўмда Ходимларнинг ўртача сони (ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи ҳисобланган ходим сонидан келиб чиқиб)
1 2 3 4 5
x   x x x
Ўтган йил (20__ йил) якуни бўйича x      
Жорий йил (20__ йил) охирги ҳисобот даври бўйича x      
Жами x      

 

шаҳар (туман) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи _____________________

 

шаҳар (туман) давлат солиқ инспекцияси камерал назорат

бўлими бошлиғи _____________________

 

5-Шакл

ТАНЛОВДАГИ ОБЪЕКТГА ЎХШАШ ОБЪЕКТЛАРДА ОХИРГИ УЧ ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАСИ

____________________________________________________________________________________

(танлов иштирокчисининг номи)

 

Т/р Объект номи, пудрат шартномаси суммаси, ишларнинг бошланиш ва якунланиш санаси Буюртмачи номи Бажарилган ишлар суммаси Шундан йиллар бўйича
20__ й. 20__ й. 20__ й.
             
             
             
  Жами:          

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ______________________________

Тузилган санаси: «_____» __________________ 20__ й.

Тасдиқланган: ________________________________________________

(бош ҳисобчи имзоси)

Изоҳ: Маълумотлар Танлов иштирокчиси томонидан ҳар бир объект бўйича ишлар тури бўйича мустақил тўлдирилади ва бажарилган ишлар далолатномаларининг нусхалари билан тасдиқланади.

 

6-Шакл

 

ИШЛАРНИ БАЖАРИШДА ФОЙДАЛАНАДИГАН ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРИ РЎЙХАТИ

 

Т/р Номи Маркаси Сони Ишлаб чиқарилган йили Қуввати Техник ҳолати Балансида ёки ижарада
1 2 3 4 5 6 7 8
ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ
1.              
2.              
3.              
4.              
5.              
6.              
  Ҳаммаси            
  КИЧИК МЕХАНИЗМЛАР
1.              
2.              
3.              
4.              
5.              
6.              
  Ҳаммаси            
               

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» __________20__ й.

Изоҳлар:

1. 8 устунга қурилиш техникасининг танлов иштирокчиси балансида эканлиги ёки ижарага олинганлиги тўғрисидаги маълумот киритилади.

2. Ижара ва лизинг асосидаги техника ижарага олинганда ижарага берувчининг кафолат хати, лизинг шарномасининг нусхаси тақдим этилади (шартнома лойиҳани бажариш даври мобайнида ҳақиқий бўлиши керак).

 

7-Шакл

 

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ЖОРИЙ ДАВРДАГИ БОШҚА (ПУДРАТ ШАРТНОМАЛАРИ) ОБЪЕКТЛАРИ

Т/р Буюртмачи

 

номи

Объект номи Шартнома бўйича бажарилган ишлар суммаси Шартнома суммаси, бошланиш ва якунланиш санаси Мавжуд машина ва механизмлар номи Танловнинг предмети — лойиҳани бажариш вақтида бошқа объектларга жалб этилган машина ва механизмлар сони — (ойлар бўйича)
       
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
                   
                   
                   
                   

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________20___ й.

 

Изоҳлар:

1. Бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.

2. Объектда бажарилиши лозим бўлган қурилиш ишлари учун келгусида жалб этиладиган машина ва механизмлар сони кўрсатилади.

 

8-Шакл

 

ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА

 

Ушбу билан тасдиқланадики, мен ____________________________________________ (Ф.И.О., лавозими.),

__________________________________________________________________________________________ томонидан 20___йил __________да берилган ишончномага асосан қуйидагиларни батафсил ўргандим:

а) танлов ҳужжатларини;

б) лойиҳа ҳужжатларини.

Мазкур шартномани сифатли, тўла ва ўз вақтида бажарилишига, келгусидаги ишларнинг қийматига, ҳажмларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли шароитлар ва бошқа ҳолатлар ҳамда қурилиш майдони билан танишдим. Ушбу ҳолатларнинг барчаси ўз таклифимизда ҳисобга олинган.

Изоҳ: Ушбу шаклда объектни ўрганиб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, кириш йўллари, муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, мавжуд бино ва иншоотлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалалар қурилиш бош режаси кўринишида тақдим этилади.

Қатнашчининг ваколатли вакили: _________________________ _____________
  (Ф.И.О) имзо
Буюртмачининг ваколатли вакили: _________________________ _____________
  (Ф.И.О) имзо

 

Тузилган санаси: «_____» ___________ 20___ й.

 

9-Шакл

 

ҲУЖЖАТЛАРНИ ИМЗОЛАШ ВА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМА

 

Ташкилотнинг номи ____________________________________________________________________________________.

 

Ташкилотнинг манзили __________________________________________________________________________________

 

Мен, юқоридаги Танлов иштирокчиси ташкилот раҳбари, мазкур ишончнома билан ________________________________________________________га Танлов иштирокчиси номидан

(фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими)

_____________________________________________________________________________объекти

(танлов савдоси предмети номи)

бўйича танловда қатнашиш ва танлов иштирокчиси номидан ҳужжатларга имзо чекиш ваколатини бераман. Бу ердаги барча маълумотлар аслига тўғри ва ҳақиқий бўлиб, биз бу ерда қилинган ҳар қандай нотўғри ёки ёлғон маълумотлар учун фуқаролик ва жиноий томондан жавобгармиз.

 

Юқоридагиларга гувоҳлик бериб, мазкур ҳужжатларга ўз имзоларимизни қўйдик

______________________________________ ____________________________
(ишонч билдирувчининг Ф.И.О.) (имзо)
______________________________________ ____________________________
(ишонч билдирувчининг Ф.И.О.) (имзо)

 

«____» __________ 20___ г.

Изоҳ: Танловда иштирокчининг раҳбари ишончномасиз иштирок этади.

 

1-Илова

 

_____________________________________________________________________________________

(буюртмачининг номи)

ЛОЙИҲАНИ БАЖАРИШ БУЮРТМАНОМАСИ

_____________________________________________________________________________________

(объект номи)

 

1. Биз, қуйида имзо чекувчилар, юқорида айтилган ишларни бажариш майдончасини кўздан кечириб, умумий, техник ва тижорат қисмларидан иборат танлов ҳужжатларини ўрганиб, юқорида кўрсатилган ҳужжатларга мувофиқ

_____________________________________________________________________________________

(рақамда ва ёзув билан сумма, қўшилган қиймат солиғи билан)

сўмга айтилган барча ишларни (қурилиш ишларининг камида 50 %ини ўз кучимиз билан) бажариш ва якунлашни ҳамда улардаги топилган дефектларни белгиланган муддатда тузатишни таклиф этамиз.

2. Бизнинг таклифимиз қабул қилинган ҳолда, буюртмачидан ишга киришиш ҳақидаги ёзма хабарномани олган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида ишларни бажаришга киришиш ва ишларни бажаришни бошланишидан эътиборан ___________________________ кун мобайнида уларни якунлаш мажбуриятини оламиз.

3. Бизнинг таклифимиз танлов таклифлари очилган кундан бошлаб

____________________________________ (рақам ва ёзув билан)

календар кун мобайнида амал қилади.

 

4. Шартнома тузилгунга қадар мазкур танлов таклифи унинг қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома билан бирга орамиздаги юридик мажбурият ҳисобланади.

5. Таклиф қабул қилинганлиги тўғрисидаги Биз олган хабарнома, Бизни Сиз билан расмий шартнома тузишга мажбурият юклашини ва Биз унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз.

6. Буюртмачи ва танлов комиссияси тақдим этилган таклифлардан энг паст нарх таклифини қабул қилишга мажбур эмаслигига розилик билдирамиз.

7. Танлов Танлов иштирокчисиларига жўнатилган ______ сон хабарномалар Биз томондан ҳисобга олинган.

8. Қурилиш жараёнида жалб қилинган ишчи ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, ижтимоий химояси ва техник хафсизлигини таъминлаймиз.

9. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни танлов комиссиясининг мажлислари баённомалари билан тасдиқланган ва келгусида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

10. Шартнома мажбуриятларини бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотларини Қурилиш вазирлигининг вилоят танлов савдоларини ўтказиш консалтинг марказига, белгиланган шаклда, ҳар ойнинг 2 санасига қадар, қурилишни олиб боришни бутун даври давомида тақдим этиб бориш кафолатини берамиз.

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________ 20___ й.

 

2-Илова

 

ОБЪЕКТНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ГРАФИГИ

__________________________________________________________________

(объект номи)

Т/р Ишлар номланиши Ишларни бошлаш санаси Ишларни тугатиш санаси
1.      
2.      
3.      
4.      
       
 

 

Изоҳ: Жадвалда ишларни умумий дастури (объектнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда) ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Қурилишнинг умумий жадвали пудратчининг ишларни ва маълум участкаларни белгиланган муддатда якунлаш ва қурилаётган объектда хавфсиз ва узлуксиз ишлар олиб бориш мажбуриятига таъсир кўрсатмаслиги керак.

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________ 20___ й

 

3-Илова

 

ОБЪЕКТ ҚУРИЛИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ГРАФИГИ

__________________________________________________________________

(объект номи)

бўнак (аванс) тўлаш ва жорий молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда

Молиялаштириш шартлари Курилиш йиллари, _____ йил
  Курилиш ойлари
  Янв-арь Фев-раль Март Ап-рель Май Июнь Июль Ав-густ Сен-тябрь Ок-тябрь Но-ябрь Де-кабрь
__ % ҳажмдаги бўнак                        
__ % ҳажмда жорий молиялаштириш                        
5 % фойдаланишнинг кафолатли муддати тугагач                        

 

Кредит ёки ўз маблағларидан фойдаланиш — пудратчига ҳавола.

 

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________20___ й.

 

4-Илова

 

ОБЪЕКТНИНГ ЖАМЛАНМА ЖАДВАЛИ

_____________________________________________________________________________

(объект номи)

_____________________________________________________________________________

(танлов иштирокчиси номи)

 

Т/р Харажатлар номи Жорий нархлардаги қиймати
1. Қурилиш материаллари ва конструкциялари  
2. Жиҳозлар  
3. Машина ва механизмлар  
4. Иш ҳақи  
  Жами (ҚҚСсиз)  
  Бошқа харажатлар  
  ҚҚС  
  Жами ҚМИ қиймати  

 

Изоҳ: Мазкур жадвал буюртмачи ва танловнинг ғолиб ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома учун қўлланилади.

ОБЪЕКТ ҚУРИЛИШИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ НАРХИНИ БЕЛГИЛАШДА ИШЛАТИЛГАН АСОСИЙ НАРХ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ КОМПОНЕНТЛАРНИНГ НАРХЛАРИ

Т/р Компонент номи Ўлчов бирлиги Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича миқдори Бирлик учун нарх Жами
1. Меҳнат (иш кучи) харажатлари        
2. Электроэнергия        
3. Ёқилғи-мойлаш материаллари        
4. Металл        
5. Цемент        
6. Қум        
7. Йиғма темир-бетон маҳсулотлари        
8. Ёғоч материаллари (пиломатериалы)        
9. Ғишт (и/ч заводлар)        
10. Бошқаматериаллар        
11. Таваккалчилик коэффициенти        

 

Компонентлар сони чегараланмайди ва пудратчи томонидан танлов предметининг техник жиҳатларидан келиб чиқиб тўлдирилади.

Бунда ҳар бир аниқ объект бўйича компонентлар ва асосий қурилиш материаллари номенклатураси объект қурилиши қийматини 100% ини ташкил қилувчи асосий нарх шакллантирувчи компонентларни ҳисобга олган ҳолда танланади.

 

Ташкилот раҳбари: ____________________

 

Бошланғич баҳоси 6000 БҲМгача бўлган объектлар бўйича танлов таклифларини техник баҳолаш мезонлари

 

Т/р Шаклларни баҳолаш параметрининг номи. Баллар миқдори Танлов иштирокчилари
     
  I. Танлов буюртмасини таъминлаш кафолати. 1-шакл.
1. Пудратчи томонидан танловда иштирок этишга ва ўз таклифидаги зиммасига олинган мажбуриятлар ижросини сўзсиз кафолатловчи декларация
II. Танлов иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар. 2-шакл (19 балл)
1. Иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган олий маълумотли қурилиш мутахассислигига эга бўлиши мажбурий раҳбарлардан 1 киши мавжудлиги. 4      
2. 5 йил иш стажига эга 2 кишидан кам бўлмаган дипломга эга инженер-техник ходимларни мавжудлиги. (участка бошликлари ва мастерлар) 3      
3. Ишлаб чикариш техника бўлимида 5 йил иш стажига эга дипломли 1 та мутахассисни мавжудлиги. 3      
4. Доимий равишда ишловчи 10 тадан кам бўлмаган малакавий ишчилар мавжудлиги. 3      
5. Ходимларнинг йиллик уртача сони 3      
6. Мехнатни мухофаза килиш ва техник хавфсизлик ходимлари 1 киши мавжудлиги 3      
III. Танлов иштирокчисининг молиявий аҳволи. 3 ва 4-шакллар (34 балл)
1. Асосий воситаларнинг қолдиққиймати 100 млн. сўм ва ундан кўп 6      
2. Муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги 6      
3. Ўтган йилда 20 млн.сўм фойдаси (солиқ тўлангунга қадар) мавжудлиги 5      
4. Иш ҳақи фонди 20 млн. сўм 4      
5. Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэфициенти 1,25 ва ундан кўп 4      
6. Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэфициенти 3      
7. Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20%гача миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги (хизмат қилувчи банк томонидан тасдиқланган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида баҳоланади) 6      
IV. Танловдаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси*. 5-шакл (25 балл)
1. Танловдагига ўхшаш ишларни ўз кучи билан бажариш: йилига N (N — Буюртмачи бошлангич нархнинг 50%) сўм ва ундан кўп. (ҳар бир йил 5 балл билан баҳоланади) 15      
2. Танлов савдодагига ўхшаш профил бўйича охирги йили ўз кучи билан бажариш. 10      
V. Машина ва механизмлар рўйхати, 6-шакл (20 балл)
1. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган Q та дан кам бўлмаган? Кўпи билан 20 йил олдин ишлаб чиқарилганшахсий (ёки лизинг шартномаси асосида) қурилиш машина ва механизмларини мавжудлиги (ижара шартнома асосидаги қурилиш техникаларининг баллари 30% камайтирилади) 15      
2. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган 10 бирликдан кам бўлмаган кичик механизация воситаларини мавжудлиги** 5      
VI. Танлов иштирокчиси танлов вақтида иштирок этаётган ва мазкур танловнинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкциялаш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган бошқа контрактлар (объектлар) ҳақида маълумот. 7-шакл
1. Танлов предмети — объектни қуриш (реконструкциялаш, таъмирлаш) даврида лойиҳани бажариш учун керакли бўлганинженер-техник ходим (камида 1-2 киши) ҳамда машина ва механизмлар бошқа объектларга жалб этилганлиги баҳолаш даврида инобатга олинади — 2 ва 7-шакллар
VI. Қурилиш майдонини кўрганлик ва лойиҳани ўрганганлик тўғрисида маълумотнома. 9-шакл. 2      
1. Қурилиш майдонини кўрганлиги ва ўрганиб чиқилганлиги 1      
2. Тавсиянома (вилоят (шаҳар) қурилиш бўйича хоким ўринбосари ва қурилиш бош бошқармалари билан келишилган ҳолда) 1      

 

Изоҳлар:

* Объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлари асоссиз бир ойдан икки ойгача кечиктирилганда 50% балл олиб ташланади, икки ойдан уч ойгача — иш тажрибаси баҳоси нолга тенглаштирилади, уч ойдан ва ундан кўпга — танлов комиссияси танлов иштирокчиси таклифини четлаштиришга ва 2-йиғма жилдни очмасдан қайтаришга ҳақли.

** Объектни қуриш (реконструкциялаш, таъмирлаш) учун керакли қурилиш машиналари ва механизмлари сони ва рўйхати объектнинг хусусияти, қуриш (реконструкциялаш, таъмирлаш) ва якунлаш муддатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Машина ва механизмлар сони ва рўйхати танлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат танлов ташкилотчиси томонидан 7-шаклда, машина ва механизмлар сонитанлов таклифларининг техник баҳолаш мезонларида кўрсатилади.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов комиссияларининг

ТАРКИБИ

 

Ф.И.О. — Буюртмачи ташкилот раҳбари, танлов комиссияси раиси

Ф.И.О. — Ҳудудий молия бошқармаси бошлиғи

Ф.И.О. — Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Ф.И.О. — Давлат солиқ хизмати ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Ф.И.О. — Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи

Ф.И.О. — Лойиҳа ташкилоти вакили

Ф.И.О. — Ҳудудий соҳа вакили (тегишли шаҳар (туман) ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари)

 

Изоҳлар:

Танлов комиссияси раиси йиғилишларда узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаганида унинг вазифаларини махсус ишчи гуруҳи раисининг ўринбосари бажаради;

Танлов комиссиялари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда махсус ишчи гуруҳи таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахс киритилади;

Зарурат туғилганда танлов комиссиялари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Амалга ошириш муддати
 
1-босқич (танлов ўтказишга тайёргарлик) Буюртмачи Қурилишларнинг дастлабки манзилли рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш.
Танлов комиссиясига танлов ҳужжатлари тўпламини тақдим этади.
тасдиқланган тармоқ жадвали асосида
Танлов комиссияси Танлов комиссияси регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш 1 кун
 
2-босқич
(танлов)
Буюртмачи, танлов ташкилотчиси Дастлабки манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг буюртмачи давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида эълон беради.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлардан таклифларини қабул қилиб олиш.
10 кун
Танлов комиссияси Пудрат ташкилотларининг таклифларини очиш, танлов талабларига мувофиқлигини текшириш ва кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов ғолибини аниқлаш. 5 кун
 
3-босқич
(якуний босқич)
Буюртмачи, ғолиб пудрат ташкилот Ғолиб пудрат ташкилотлар билан белгиланган тартибда пудрат шартномаларини тузиш. 1кун
Буюртмачи Объектлар учун молиялаштиришни очиш. 5 кун

 

 

ТАНЛОВ

ҲУЖЖАТИНИНГ

ТЕХНИК ҚИСМИ

_____________________________________________________________________________________

(ОБЪЕКТ НОМИ)

20___ йил.

 

ТАНЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТИЖОРАТ ҚИСМИ

I. Буюртмачининг бошланғич нархи

1.1. Буюртмачининг бошланғич нархи Танлов Ахборот Жадвалида (ТАЖ)да кўрсатилган.

II. Буюртмачи белгилаган қурилиш муддати

2.1. Лойиҳа бўйича барча ишлар ТАЖда кўрсатилган муддатдан кечиктирилмасдан якунланиши керак.

III. Молиялаштириш манбаи

3.1. Объектни молиялаштириш ТАЖда кўрсатилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

IV. Молиялаштириш шартлари

4.1. Молиялаштириш шартлари (агар ТАЖда бошқа ҳолат айтилмаган бўлса): бўнак (аванс) — Танлов натижаларига кўра аниқланган, қурилишнинг жорий йилидаги ишлар қийматининг 30 фоизи (15+15)% микдорида; жорий молиялаштириш ажратилган бўнак, пропорционал ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида; қолган 5 фоизи — фойдаланишнинг кафолатли муддати тугагач.

4.2. Кейинги йилга ўтадиган объектлар бўйича танлов ўтказилганда, буюртмачи томонидан жорий йилда ТАЖда кўрсатилган миқдорда маблағ ажратиш кўзда тутилган.

4.3. Тўловлар Буюртмачи томонидан пудрат шартномаси талабларига биноан амалга оширилади.

4.4. Лойиҳани бажариш бўйича пудрат шартномаси қуйидаги тартибот ҳужжатларига жавоб бериши керак: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига.

V. Шартнома валюта тури

5.1. Агар ТАЖда бошқача кўзда тутилмаган бўлса, пудрат шартномасининг валюта тури — ўзбек сўмида.

VI. Шартнома лойиҳаси

(Намунавий пудрат шартномаси)

 

Пудрат шартномаси

_____-сон

20___ йил «____» ____________

Кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритиладиган __________________________________________________________________________________________________________________________________________ номидан Низом асосида иш кўрувчи директор ______________________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Пудратчи» деб юритиладиган ________________________________________ номидан Низом асосида иш кўрувчи _____________________________________________________________________иккинчи томондан _____________________________________________________________________________ га доир мазкур пудрат шартномасини туздилар.

 

1. Таърифлар

I. Мазкур шартномада тарифлар кулланилади:

«ижро ҳужжатлари»: — натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун маъсул бўлган шахслар томонидан уларга киритолган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларини бажаришда қўлланилган материаллар, конструкция ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисида далолатномалар, айрим маъсулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисида далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисида далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар:

«қурилиш майдони»: Мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегарасини ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади.

«вақтинчалик ишлар»: Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишлар бажариш учун зарур зарур бўлган ҳар типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар.

«беркитилган ишлар»: — сифати ва якунлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар:

шартномани нархини бўлиб чиқиш: ишларнинг ҳар бир босқичи ёки турлари қийматининг аниқ белгиланган ҳолда шартнома бўйича объектни умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.

II. Шартнома мавзуси

2. Пудратчи мазкур шартнома шартларига мувофиқ ___________________________________________________________________ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

III. Шартнома бўйича ишлар қиймати.

3. Мазкур шартнома бўйича пудратчи томонидан бажарилган танлов натижасида аниқланган ва танлов комиссиясининг қарори (20__ йил «_____» ____________даги «_______/1,2,3» сон баённома) билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларини ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________) сўмни ташкил этади.

қурилиш қиймати ва кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати сабаб бўлганда;

ишлар ҳажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;

объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.

5. Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Тегишли асослар мавжуд бўлганда ўзгаришлар Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилади.

IV. Пудратчининг мажбуриятлари

7. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг 2-бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:

— барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга «______» иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда иншоот нархидаги ишларни энг камида 50%ни ўзининг кучлари билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;

— «____» иловага мувофиқ қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллар, буюмлар, конструкциялар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникаларини етказиб бериш, уларни қабул қилиш тушириш омборга жойлаш ва сақлаш;

— қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;

— буюртмачини Пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мазмуни, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;

— қурилиш таваккалчилигини суғурта қилиш.

Мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномага имзо чекилгандан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари, асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;

қурилиш майдонини қўриқланишини таъминлаш;

қурилиш жараёнида жалб қилинган ишчи ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, ижтимоий ҳимояси ва техник хафсизлигини таъминлаш.

Мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажаришни ўз зиммасига олади.

8. Пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан (қурилиш ишларининг 50 %дан кўп бўлмаган) зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга топширилиши учун Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.

V. Буюртмачининг мажбуриятлари

9. Мазкур шартномани бажариш учун буюртмачи:

— мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартномага иловага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунча бўлган даврда далолатнома бўйича Пудратчига бериш;

— ишлар бажарилиши устидан доимий қурилишда техник назорат ва мазкур шартномада қайд этилган Пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, Пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;

— молиялаштириш жадвалига биноан пудратчига 3 иловага мувофиқ аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

— мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб, бир ой давомида пудратчига пудрат ишларини қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;

— мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади.

VI. Ишларни бажариш муддати

10. Шартнома миллий валюта (сўмда) ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда томонлар учун имзоланган пайтдан бошлаб:

кейинчалик ЭАВ га конвертация қилган ҳолда миллий валютада (сўмда) ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда шартнома қонун ҳужжатларга мувофиқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради:

11. Пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ, биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.

12. Танлов натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан ______ни ташкил этади.

13. Мазкур шартнома бўйича ишлар, ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар

14. Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий қийматининг ___% миқдорида, аванс ўтказади, бу _____________________________________________________________________________________

(_____________________________________________________________) сўмни ташкил этади.

15. Буюртмачи томонидан Пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштириш ва ишларни бажариш жадваллари асос ҳисобланади (3-илова)

16. Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматнинг ___% гача доирасида амалга оширилади.

17. Объектнинг шартномавий жорий қийматнинг қолган қисми Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин ёки мазкур шартномада белгиланган кафолат муддати (бир йил) тамом бўлгандан кейин ишлар қийматининг 5% гача миқдорида, амалга оширилади:

18. Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объектнинг Буюртмачига топширилгунга қадар, объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади.

19. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб 30 кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бундан Буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.

VIII. Ишларни бажариш

20. Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини — Техник аудиторини тайинлайди, у Буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек Пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб ускуналар шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.

21. Техник аудитор ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун давр мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эгадир.

22. Пудратчи Техник аудитор ишлаш учун жой билан таъминлайди. Техник аудитор Пудратчи томонидан ўтказиладиган қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш чоғида пайдо бўлувчи масалаларни ҳал килиш бўйича йиғилишларда мунтазам равишда қатнашади.

23. Пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI-бўлимда кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.

24. Пудратчи объектда ишларни олиб бориш тартибини қурилишда Давлат назорат инспекцияси билан келишади ва унга риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

25. Қурилиш майдонида умумий тартибни таъминлаш Пудратчининг вазифаси ҳисобланади.

26. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома билан бир вақтда Пудратчига ортиқча тупроқ ва қурилиш ахлатини жойлаштириш ва етишмаётган тупроқни қазиб олиш учун жой ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

27. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 3 кун муддатда қурилиш майдонини белгилаш бўйича ишларни бажариш ва объектни боғлаш (привязка) қилиш учун Пудратчига геодезия нуқталари, уларнинг координатлари ва баландлик белгиларини тақдим этади.

28. Пудратчи геодезия нуқталарига, линиялар ва даражаларга нисбатан объектнинг тўғри ва зарур тарзда белгиланиши, шунингдек баландлик белгилари ўлчамлари бўлиши ва уларнинг мувофиқлиги тўғри жойлашганлиги учун жавоб беради.

Агар ишларни бажариш жараёнида амалга оширилган ва геодезия ишларида хатолар аниқланса Пудратчи Буюртмачи билан келишган ҳолда тегишли тузатишларни ўз ҳисобидан киритади.

29. Пудратчи геодезия бўлиш ишларида ўрнатиладиган координатлар ва баландликлар, геодезия белгиларнинг жойлаши схемаларини ва жадвалларни сақлайди, ишларни бажариш даврида ва улар тугаллангандан кейин уларни далолатномани бўйича Буюртмачига беради.

30. Қурилиш майдонида ишларни бажариш даврида коммуникацияларни вақтинча улашни ва улаш нуқталарида янгидан қурилган коммуникацияларни улашни Пудратчи амалга оширади.

31. Пудратчи ўзи томонидан қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва коммуникация тизимлари сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.

32. Алоҳида беркитилган конструкциялар ва беркитилган ишлар тайёр бўлишига қараб уларни қабул қилишни бошлашдан 2 кун олдин Пудратчи Буюртмачини ва қурилишда Давлат назорати инспекциясини ёзма равишда хабардор қилади.

33. Қабул қилинадиган конструкциялар ва ишларнинг тайёрлиги Буюртмачи ва Пудратчи томонидан маъсул конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари ҳамда уларнинг қурилишда Давлат назорати инспекцияси билан келишган шартларида беркитиладиган ишлар текшируви далолатномалари билан тасдиқланади.

34. Пудратчи Буюртмачининг ишларни бажариш дафтарига киритилган ёзма рухсатномасидан кейингина кейинги ишларни бажаришга киришади.

35. Агар беркитиладиган ишлар Буюртмачининг тасдиғисиз бажарилган бўлса ёки у бу ҳақда хабардор қилинмаган бўлса, ёки кечикиб хабардор қилинган бўлса, у ҳолда унинг талаби бўйича Пудратчи Буюртмачининг кўрсатмасига мувофиқ беркитиладиган ишларнинг исталган қисмини ўз ҳисобидан очишга, сўнгра эса уни тиклашга мажбурдир.

Пудратчи Буюртмачининг манфаатларга жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни Буюртмачининг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг қурилиш сифатига таъсир этмаганлигини исоблатласа жавобгар ҳисобланмайди.

36. Агар Буюртмачи Пудратчи ва (ёки) унинг субпудратчилари томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келшилган муддатда қайта бажаришга мажбурдир, ушбу шартнома 35 бандининг иккинчи хат бошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар Пудратчи сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатда тузата олмаса, Пудратчи уларни тузатишнинг кечикиши оқибатида етказилган зарарларни Буюртмачига тўлайди.

37. Пудратчи қурилиш майдонини ва унга туташ кўча полосасини, шу жумладан йўл участкалари ва йўлакларини супуриб-сидиради ва озода сақлайди, қурилиш даврида майдонда қурилиш ахлатини Буюртмачи томонидан кўрсатилган жойга чиқариб ташлайди.

38. Ишлар бошланган пайтдан бошлаб улар тугаллангунча Пудратчи ишларни бажариш дафтарини юритади. Дафтарда бутун ишларни бориши, Буюртмачи ва Пудратчининг ўзаро муносабатларида аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар (ишларнинг бошланиши ва тамом бўлиши санаси, материаллар, асбоб-ускуналар берилиши, хизматлар кўрсатилиши санаси, ишларнинг қабул қилиб олиниши ўтказилган синовлар, материаллар ўз вақтида етказиб берилмасилиги билан боғлиқ тўхтаб қолишлар, қурилиш техникасининг ишдан чиқиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қурилишни тугаллашни узил-кесил муддатига таъсир қилиши мумкин бўлган барча маълумотлар) акс эттирилади.

Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки Пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикирини баён қилади.

Пудратчи дафтарда Буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини ўз зиммасига олади.

IX. Ишларини қўриқлаш

39. Пудратчи ишлар бошланишидан қурилиш тугаллагунча ва қурилиш тугалланган объект Буюртмачи томонидан қабул килиб олингунга қадар четлари тўсилган қурилиш майдони ҳудудидаги материаллар, асбоб-ускуналар қурилиш техникаси ва бошқа мол-мулк зарур даражада қўриқланишини таъминлайди.

40. Тикланган бино ва иншоотлар шунингдек материаллар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар объект қабул қилиб олингандан кейин сақланиши учун Буюртмачи жавоб беради.

X. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари

41. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтда мутаносиб равишда узайтирилади.

42. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки уларнинг оқибатлари бир ойда кўп вақтда чўзилса, у ҳолда Пудратчи ва Буюртмачи ишларни давом эттириш ёки уларни консервация қилиш учун қандай чоралар кўрилишини муҳокама қиладилар.

43. Агар томонлар икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда томонларнинг ҳар бири шартнома бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

XI. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш

44. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.

45. Объектни фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида Пудратчи ёзма билдиришномасини Буюртмачи томонидан олинган кундан бошлаб ______ кун мобайнида қабул қилиб олинади.

46. Пудратчи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш бошланишидан беш кун олдин мазкур шартноманинг V бўлимига мувофиқ Буюртмачига Буюртмачи томонидан белгилаган таркибдаги икки нусха ижро ҳужжатларини беради. Пудратчи Буюртмачига ушбу ҳужжатлар тўпламини амалда бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқлаши керак.

47. Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.

ХII. Кафолатлар

48. Пудратчи:

— барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажаришни;

— лойиҳа ҳужжатлари ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларга мувофиқ бажарилган барча ишлар сифатини;

— ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва коммуникация тизимлари сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификатларга, давлат стандартларига ҳамда техник шартларига мувофиқлигини;

— ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилинишни;

объектдан фойдаланганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарининг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.

49. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектнинг қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида ___ ой этиб белгиланади. Объект томининг кафолат муддати камида ____ ой этиб белгиланади.

50. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, уни бартарф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириши имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.

Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачининг икки томонлама далолатномаларида қайд этилади.

Агар Пудратчи бажарилган ишларидаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда Буюртмачи мазкур шартноманинг VII-бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини Пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

51. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош торган тақдирда, уларни текшириб чиқиш қурилишда Давлат назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича хўжалик судига мурожаат қилишини истисно этмайди.

ХIII. Шартномани бекор қилиш

52. Буюртмачи:

— шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;

— ишларни тугаллашнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда;

— пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;

— пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;

— қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

53. Пудратчи:

— ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;

— буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;

— қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

54. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш объекти бир ой муддатда Буюртмачига топширилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.

55. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.

56. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.

57. Шартноманинг бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

ХIV. Томонларнинг мулкий жавобгарлиги

58. Томонлардан бири шартнома мажбуриятини бажармаса ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда айбдор томон:

— иккинчи томонга етказилган зарарни тўлайди;

— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.

59. Мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молияштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятининг бажарилмаган қисмининг ___ % миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг ___ фоизидан ошмаслиги лозим.

Пеня тўлашни Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.

60. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқлашдан асоссиз равишда бош тортилганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ўзи тасдиқлаши рад этган ёки бош тортган сумманинг___ фоизи миқдорида жарима тўлайди.

61. Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг ____ фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг ____ фоизидан ошмаслиги лозим.

Буюртмачи томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун Пудратчи буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг ____ фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг ____ фоизидан ошмаслиги керак.

Пеня тўлаш Пудратчини ишларини бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод этмайди.

62. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, ишчи ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса у ҳолда Буюртмачи қурилишда Давлат назорати инспекциясининг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашдан бош тортиш, шунингдек Пудратчидан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг ___ фоизи миқдорида ундириш ҳуқуқига эга.

63. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.

64. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

ХV. Низоларни ҳал этиш тартиби

65. Шартномани бажаришда ва бекор қилишда шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо буладиган низоли масалаларни томонлар ҳал этолмаса улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

XVI. Алоҳида шартлар

66. Мазкур шартнома имзолангандан кейин, мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасидаги барча олдинги ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар, томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.

67. Пудратчи қурилиш объектига ёки унинг алоҳида қисмларига тегишли иш ҳужжатларини Буюртмачининг ёзма рухсатисиз, субпудратчилардан ташқари, бирон-бир учинчи томонга сотиш ёки бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

68. Мазкур шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда расмийлаштирилган ва томонлар уларни имзоланган бўлса ҳақиқий ҳисобланади.

69. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги мазкур шартномадан келиб чиқмайдиган янги мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келадиган ҳар қандай келишувни томонлар мазкур шартномага қўшимчалар ёки ўзгаришлар шаклида ёзма равишда тасдиқлаши керак.

70. Агар Пудратчи шартнома бўйича ишлар якунланганидан кейин қурилиш майдонида ўзига тегишли мол-мулкни қолдирса, у ҳолда Буюртмачи Пудратчи қурилиш майдонини озод қилиш санасигача бажарган ишлари учун ҳақ тўлашни кечиктиришга ҳақлидир.

71. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.

72. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ______ нусхада тузилади.

XVII. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзилари

Буюртмачи: Пудратчи:
____________________________________ ____________________________________
____________________________________ ____________________________________
Банк _______________________________. Банк _______________________________.
Ҳ/Р_________________________________. Ҳ/Р_________________________________.
МФО___________ ИНН_______________. МФО___________ ИНН_______________.
Раҳбар: ____________________________ Раҳбар: ____________________________
М.Ў. (имзо) М.Ў. (имзо)

 

Пудрат шартномасига илова қилинадиган

ҳужжатлар рўйхати:

1. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвали.

2. Ишларни (босқичларга бўлган ҳолда) молиялаштириш жадвали.

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

Буюртмачи раҳбари:

Пудратчи раҳбари:

Юридик хизмат кўрсатувчи:

томонидан тузилаётган 20_____ йил «______________» _________-сон шартнома, умумий суммаси ________________

(___________________________________) сўм қилиб белгиланган шартнома лойиҳаси юзасидан,

 

ЮРИДИК ХУЛОСАСИ

Мен, ушбу шартнома лойиҳасини амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий экспертиза қилиб, ушбу қурилиш Пудрат шартномасини ҳақиқатдан ҳам давлат рўйхатидан ўтганлигини ва мазкур шартномани имзолаш ҳуқуқига эга эканлигини ва банкдаги реквизитлар тўғрилигини, тўлов қобилиятига эга эканлигини ва шартнома лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мос келишлилигини аниқладим.

Шу муносабат билан ушбу шартномани имзоласа бўлади деб ҳисоблайман.

Ҳуқуқшунос (Буюртмачи ташкилот): ___________________________________

 

М.Ў.

«_____» __________________ 20__ йил

 

Ҳуқуқшунос (Пудрат ташкилот): ___________________________________

 

М.Ў.

«_____» __________________ 20__ йил

 

4-илованинг 1-жадвали

Объектда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари

ЖАДВАЛИ

Т/р Ишлар тури ва номи Ишлар ҳажми Қий-мати 20____ йил учун қурилиш қиймати Ишлар тури қийма-тининг жами
        Ишлар тури қийматининг жами  
        Ян-варь Фев-раль Март Ап-рель Май Ию-нь Ию-ль Ав-густ Сен-тябрь Ок-тябрь Но-ябрь Де-кабрь  
        I-чорак II-чорак III-чорак IV-чорак  
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 

 

Ишларнинг номи ва тури ҳар бир аниқ ҳолда иншоотнинг хусусиятларига қараб аниқлаштирилади.

1. Мазкур жадвал шартнома (контракт)нинг иловаси ҳисобланади ва унинг ажралмас қисми деб қаралади.

2. Келгуси йиллардаги қурилиш ишлари учун ҳам шундай график тузилади.

 

Буюртмачи: Пудратчи:
Раҳбар: ___________________________ Раҳбар: ___________________________
М.Ў. М.Ў.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91-сон қарорига

2-Илова

 

НАМУНА

 

«ТАСДИҚЛАНДИ»

Буюртмачи номи:

______________________

Ф.И.О.

 

_____________________________________________________________________________________

(объект номи)

ТЕНДЕР ҲУЖЖАТИ

 

ТЕНДЕР ҲУЖЖАТИНИ

ИШЛАБ ЧИҚДИ

___________________________

(ташкилот номи)

 

2020 йил

 

МУНДАРИЖА

Нашрда чоп этиладиган эълон матни

(иштирокчиларга тендер ҳужжати таркибида тақдим этилмайди)

 

Тендер ҳужжатлари

 

Умумий қисм

Тендерда иштирок этиш учун таклифнома

Тендер иштирокчилари учун йўриқнома

Тендер таклифларини техник баҳолаш мезонлари

Тендер комиссияси таркиби

Тендер ўтказиш орқали пудрат ташкилотларини аниқлаш схемаси

 

Техник қисм

Физик иш ҳажмлари рўйхати

 

Тижорат қисм

Буюртмачининг бошланғич нархи

Қурилишни якунлаш муддати

Молиялаштириш манбаси

Молиялаштириш шартлари

Шартнома валютаси

Шартнома лойиҳаси

 

НАМУНА

БАРЧА ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

_____________________________________________________________________________________

(Буюртмачи ташкилот номи)

ТАНЛОВ ЭЛОН ҚИЛАДИ

_____________________________________________________________________________________

 

Объект номи ____________________________________________

Объектнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) — ___________________ сўм.

Ишларни тугаллаш муддати —_______ кун.

 

Буюртмачи: __________________________________________

(______________шаҳар ________________ кўчаси ___-уй), тел (998___) ____________,

 

Молиялаштириш манбаси: ________________________________.

 

• Тендер иштирокчилари иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлигига, мутахассисларнинг етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлишлари шарт.

• Таклифларни баҳолашда иштирокчиларнинг тендер таклифлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган импорт қилувчиларнинг товар (иш, хизмат)лари қўшилган қиймат солиғи суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.

• Иштирокчи тендерда қатнашиш тўғрисидаги таклифи ва тендер ҳужжатлари бўйича сўровномалар билан тендер ташкилотчиси ______________________ га қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин:

• _______________ шаҳар ____________ кўчаси, _____-уй, тел. (998 __) ___________.

• Тасдиқланган тендер ҳужжатлари буюртмачи томонидан жойлаштириладиган давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталидан юклаб олишлари мумкин.

• Таклифлар тендер ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда тендер эълонида чоп этилган куни ва вақтига қадар қабул қилинади.

 

Эълон _______________________________________ да берилган.

 

Буюртмачи ташкилот раҳбари: ____________________________________

 

ТЕНДЕРДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

________________________________________________________________ номидан тендердада иштирок этишга танлов иштирокчиларини таклиф этамиз ва қуйидаги объект бўйича тендер таклифини тақдим этилишини сўраймиз.

Объект номи: ________________________________________________________________________

Объектнинг бошланғич нархи (ҚҚС билан) — _______________ сўм.

Ишларни тугаллаш муддати — ______ кун.

Буюртмачи: _____________________________________________________________

манзил:_________________________________________________________________

 

Объектни молиялаштириш манбаси:____________________________________________________.

Таклиф этилган шартлар бўйича тендерда мурожаат билан маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари (шунингдек, икки ёки ундан ортиқ пудрат ташкилотлари биргаликда (консорциум ташкил этиш орқали)) иштирок этишлари мумкин.

Тендерда иштирок этиши учун иштирокчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:

фуқаролик-муомала лаёқати ваколатлари ва шартнома тузиш ваколати борлиги;

тендер предмети қийматининг 20% миқдордаги айланма маблағлари ёки кўрсатилган маблағларни тақдим этиш ҳақидаги банк кафолати мавжудлиги;

доимий ходимлари, жумладан муҳандис-техник ходимларига эга бўлиши;

ишлаб турган асосий воситалари, шу жумладан ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситаларига эга бўлиши;

ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги (кўрсаткич 0,2 коэффициентдан кам бўлмаган);

тўловга қодирлиги (кўрсаткич 1,25 коэффициентдан кам бўлмаган);

тендер объектига ўхшаш объектларда ишлаганлик тажрибаси мавжудлиги;

бажарилган ишлар, шу жумладан ўз кучи билан олдин бажарилган ишлар ҳажми ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш;

тузилган пудрат шартномаларига мувофиқ, қурилишнинг буюртмачиси ва фойдаланиш ташкилотларининг хулосалари билан тасдиқланган шаҳарсозлик, санитария нормалари ва қоидалари, белгиланган муддатларга риоя қилиш ва бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг сифатини таъминланиши бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;

устав фонди миқдори тўғрисидаги маълумотлар.

Агар тендерни предмети бўлган иш (хизмат)ларни бажариш билан боғлиқ фаолият қонунчиликка биноан лицензияланиши зарур бўлса, тендерда иштирок этиш учун белгиланган тартибга мувофиқ тегишли лицензияга эга бўлган иштирокчиларга рухсат этилади.

Қуйидаги иштирокчиларга тендер жараёнларида иштирок этишга рухсат берилмайди:

қайта ташкил этилиш (бўлиниш, қўшилиш), тугатиш ёки банкротлик арафасида турганлар;

мол-мулки мусодарага олинганлар, ҳамда муассислик келишув, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжудлар.

Тендер таклифини тайёрлаш ва тақдим этиш учун керакли барча ҳужжатлар тендер иштирокчилари учун йўриқномада акс эттирилган.

Тендер иштирокчилари танишиб чиқиш ва тендер таклифини тузиш мақсадида, тендер предметининг лойиҳа ҳужжатлари, хусусан, лойиҳанинг график қисми (чизмалари)ни тақдим этилиши ҳақида тендер ташкилотчисига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Буюртмачи ёки тендер ташкилотчиси объектнинг лойиҳа ҳужжатларини, шунингдек унинг график қисмини (чизмаларнинг нусхаси ёки электрон варианти)ни тендер иштирокчиларига уларнинг биринчи талабиданоқ тақдим этишга мажбур.

Иштирокчилар таклифлари ташкилотчи томонидан юқоридаги манзилда иш кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.

Тендер ташкилотчисига оферталарни тақдим этишнинг охирги муддати — оферталарни очиш куни ва вақтигача қуйидаги манзилда: ____________________________________________________________________________________

Таклифларни топшириш тендер иштирокчисининг тендер ҳужжатларида қўйилган талабларни ўргангани ва унда кўрсатилган ишларни бажариш, ишларнинг физик ҳажмлари, материал ва конструкциялар ҳажмлари ҳамда бошқа шартларга нисбатан, лойиҳани тугаллашга таъсир этиши мумкин бўлган саволлар йўқлигига далолат ҳисобланади.

Таклифларни очиш тендер эълон қилинган санадан бошлаб 15 (ўн беш) кундан кейин 20___ йил «_____» _____________ куни соат «_____» да бўлиб ўтади.

Буюртмачи ташкилот раҳбари____________________________________

Изоҳ: Дастлабки манзилли рўйхат тасдиқланиб тақдим этилгандан сўнг, тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

 

Тендер иштирокчиларига йўриқнома

I. Ишларнинг қисқача таърифи

1.1. Буюртмачи — тендер ахборот жадвали (кейинги ўринларда ТАЖ деб аталади)да кўрсатилган объект бўйича ишларни олиб боришни мўлжаллаб, тендер ташкилотчиси номидан иш юритиб, ТАЖда кўрсатилган объект бўйича тендер эълон қилади.

1.2. Тендернинг тури — очиқ тендер, агар ТАЖда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

1.3. Ишлар тендер ҳужжатларининг тижорат қисмида жойлашган намунавий пудрат шартномаси талабларига биноан бажарилиши лозим.

1.4. Қурилиш ишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўла мос келишини таъминлаш мақсадида, талаб қилинадиган барча ишчи кучлари, қурилиш материаллари, ёқилғи, жиҳозлар, умумий ва алоҳида характердаги иш турлари, барча зарур бўлган йўлдош ва ёрдамчи иш ва материаллар, иштирокчилар фаолиятини мувофиқлаштиришни назарда тутади.

1.5. Тендер ҳужжатлари белгиланган тартибда техник иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб асосида ишлаб чиқилса ва буюртмачи объектнинг кейинги босқичлари экспертизасини ишлаб чиқиш ва ўтказишни пудратчига топширишни режалаштирса, бу ҳақда ТАЖда кўрсатилиши лозим. Бунда ишлар маълумотини пудратчи ўзининг тендер таклифининг қийматига киритиши керак.

 

II. Тендер ҳужжатларининг мундарижаси

2.1. Ушбу тендер ҳужжатлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарорининг талабларига биноан ишлаб чиқилган ва умумий, техник ва тижорат қисмларидан иборат.

2.2. Умумий қисм тендер иштирокчиларига таклиф, шартноманинг умумий талаблари ва мазкур йўриқномани, шакл ва иловалар қўшилган ҳолда, ўз ичига олади.

2.2.1. Шакллар рўйхати:

1-шакл. Тендер буюртмасини таъминлаш кафолати.

2-шакл. Тендер иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар.

3-шакл. Тендер иштирокчисининг молиявий кўрсаткичлари.

4-шакл. Тендер иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлари.

5-шакл. Банк кафиллиги.

6-шакл. Тендердаги объектга ўхшаш объектларда охирги уч йиллик иш тажрибаси.

7-шакл. Тендер иштирокчисининг ишларни бажаришда фойдаланадиган машина ва механизмлари рўйхати.

8-шакл. Тендер иштирокчисининг жорий даврдаги бошқа (пудрат шартномалари) объектлари.

9-шакл. Қурилиш майдончасини кўздан кечирганлиги тўғрисида маълумотнома.

10-шакл. Ҳужжатларни имзолаш ва тендерда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ишончнома.

2.2.2. Иловалар рўйхати:

1-илова. Лойиҳани бажариш буюртманомаси.

2-илова. Объектнинг қурилиш ишларини бажариш графиги.

3-илова. Объект қурилишини молиялаштириш графиги.

4-илова. Объектнинг жамланма жадвали, объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхати, объект қурилишининг шартномавий нархини белгилашда ишлатилган асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлари.

2.3. Техник қисм:

буюртмачи томонидан тасдиқланган қиймати киритилмаган физик иш ҳажмлари рўйхати;

(4-илова асосида)

жиҳозлар, материал ва конструкциялар буюртмасининг тўлиқ рўйхатидан иборат.

Изоҳ: Лойиҳанинг хусусиятига қараб техникавий қисм таркибига ТАЖга биноан бошқа ҳужжатлар ҳам киритилиши мумкин.

2.4. Тижорат қисми:

қурилишнинг бошланғич нархи;

қурилишнинг муддати;

молиялаштириш манбаси, шартлари ҳамда шартнома лойиҳасидан иборат.

 

III. Иштирокчиларининг тендерда иштирок этиш шартлари

3.1. Мазкур объект бўйича тендерда таклиф этилган шартлар бўйича иштирок этиш мақсадида мурожаат этган маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотлари тендернинг иштирокчиси бўлиши мумкин.

3.2. Иштирокчи тендерда иштирок этиш учун тендер ташкилотчисига мурожаат этиши, мазкур йўриқноманинг VII боби талабларига биноан тендер таклифини тақдим этиши лозим.

3.3. Иштирокчи ўзининг тендер таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиши керак. Бунда буюртмачи, тендер ташкилотчиси ва тендер комиссияси тендер натижаларидан қатъи назар мазкур харажатлар учун жавобгар бўлмайди.

3.4. Иштирокчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар (таклифлар) тендер ҳужжатида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.

 

IV. Тендер ҳужжатларига ўзгартириш киритиш

4.1. Буюртмачи тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида уч кун олдин тендер ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Иш ҳажмларни (хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Бунда ушбу тендерда таклифлар бериш тугайдиган муддат тендер ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган санадан эътиборан камида ўн кунга узайтирилиши керак.

Шу билан бир вақтда, тендер ташкилотчиси киритилган ўзгартиришлар ҳақида тендерда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчиларга билдиришномалар юборади.

4.2. ТАЖда кўрсатилган муддат доирасида иштирокчи ёзма равишда тендер ташкилотчисига тендер ҳужжатлари бўйича тушунтириш ва аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли.

4.3. Тендер ташкилотчиси иштирокчининг сўрови бўйича тендер ҳужжатларига оид маълумот ва материалларга тушунча бериш билан боғлиқ сўровлар моҳияти бўйича таклифларни топширишнинг ТАЖда кўрсатилган муддатдан кечикмасдан ёзма равишда жавоб беришга, сўров манбасини кўрсатмаган ҳолда тендерда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчиларга жавобларни жўнатишга мажбур.

4.4. Тендер ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш улар буюртмачи, тендер ташкилотчисининг шахсий ташаббуси билан ёки тендер иштирокчисининг сўровига жавобан амалга оширилганлигидан қатъий назар «Тендер иштирокчиларига хабарнома» кўринишда расмийлаштирилади ва тендер ҳужжатларига қўшимча бўлиб қолади. Шу кўринишда расмийлаштирилмаган ўзгартиришлар ва кўшимчалар кучга эга бўлмайди. Буюртмачи ёки тендер ташкилотчиси тендер иштирокчилари ноқонуний киритган ўзгартириш ва қўшимча учун жавобгар бўлмайдилар.

4.5. Иштирокчилар хабарномани олгач унинг илова қилинган нусхасига имзо чекиб, дарҳол уни ташкилотчига қайтаришлари керак.

4.6. Тендер иштирокчилари учун хабарнома тузишдан олдин оғзаки шаклда қилинган йўриқномалар эътироз учун асос бўла олмайди.

4.7. Тендер иштирокчиларига ўз таклифларига ўзгартиришлар киритиш учун зарур вақт тақдим этиш мақсадида ташкилотчи тендер комиссияси билан келишилган ҳолда мазкур йўриқноманинг ХIII бобига мувофиқ таклифлар тақдим этиш муддатини узайтириши мумкин. Бунда тендер иштирокчиларига жўнатиладиган хабарномада оферталар тақдим этиш муддатини янги охирги санаси белгиланади.

 

V. Ҳужжатларни ўрганиш

5.1. Тендер иштирокчилари тендер ва лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқишлари керак, тендер иштирокчилари танишиб чиқиш мақсадида тендер предметининг лойиҳа ҳужжатлари, хусусан, лойиҳанинг график қисми (чизмалари)ни буюртмачи ёки тендер ташкилотчиси томонидан тақдим этилиши ҳақида мурожаат килишга ҳақлидирлар.

Шунингдек, буюртмачи ёки тендер ташкилотчиси лойиҳа ҳужжатларини (чизмаларнинг асли нусхаси ёки электрон варианти)ни тендер иштирокчиларига уларнинг биринчи талабиданоқ тақдим этишга мажбур.

5.2. Тендер иштирокчилари ишлар олиб бориладиган ер участкасини, мавжуд бино ва иншоотларни бориб кўришлари, жойнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиш натижасида, талаб этилган ишларни олиб бориш учун ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг мазмун ва моҳияти билан танишишлари, шунингдек иш муддати ва унинг қийматига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа масалаларни ўрганишлари зарур.

5.3. Таклифларни топшириш тендер иштирокчисининг юқоридагиларни ўргангани ва унда бажариладиган иш ҳажмларига, материал ва конструкциялар ҳажмига, бошқа шартларга нисбатан, лойиҳани тугаллашга таъсир этиши мумкин бўлган савол йўқлигига далолат ҳисобланади.

 

VI. Тендер таклифини тайёрлаш

6.1. Тендер иштирокчилари томонидан тайёрланган таклиф, тендерга оид барча хабарномалар ва ҳужжатлар, тендер иштирокчилари билан буюртмачи ва ташкилотчи ўртасидаги маълумот алмашувлар ТАЖда кўрсатилган тилда олиб борилиши лозим.

6.2. Тендер иштирокчиси томонидан тайёрланган тендер таклифида, унга оид барча хабарномалар ва ҳужжатларда метр системаси ўлчовидан фойдаланилади.

6.3. Иштирокчи тендер таклифини мазкур тендер ҳужжатлари асосида тайёрлайди. ТАЖда ва тендер ҳужжатларининг бошқа қисмларида кўрсатилган маълумотларда тафовут бўлганида, иштирокчи тендер таклифини тайёрлашда ТАЖ маълумотларини ҳисобга олиши лозим.

6.4. Иштирокчи ўз тендер таклифининг таркибида фақат тўғри маълумотларни тақдим этиши шарт ва маълумотларнинг тўғрилигига жавобгардир.

 

VII. Тендер таклифи таркибидаги ҳужжатлар

7.1. Тендер таклифлари, 7.7-бандда кўрсатилган ҳоллардан ташқари, иккита-биринчи ва иккинчи йиғма жилддан иборат. Биринчи жилдга кирувчи ҳужжатларда тендер таклифи қийматига оид ҳеч қандай ахборотлар бўлмаслиги керак. Таклифни ташкил этувчи барча нархлар, тарифлар ва якуний суммалар фақат иккинчи йиғма жилд ҳужжатларида бўлиши керак.

7.2. Биринчи йиғма жилд таркибидаги ҳужжатлар:

7.2.1. ТАЖда кўрсатилган суммага банк кафолатини (1-шакл) ёки ушбу суммани буюртмачининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш топшириқномасининг нусхасини тақдим қилиш йўли билан тендерда иштирок этиш буюртманомасини таъминлаш амалга оширилади. Тендер буюртмасини таъминлаш кафолати суммаси объект бошланғич нархининг 0,5 фоизидан ошмаслиги зарур. Тендер буюртмасини таъминлаш кафолатининг амал қилиш муддати ТАЖда кўрсатилади.

7.2.2. Тендер иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар (2-шакл). Шаклни тўлдиришда мутахассислар рўйхати ва ишчилар сони иштирокчи томонидан мустақил кўрсатилади. Кўрсатилган ходимларнинг ҳақиқатда мавжудлиги, уларни иш стажи ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилиши шарт.

7.2.3. Тендер иштирокчисининг охирги уч йилдаги молиявий аҳволи (3-шакл). Шаклга иштирокчи аудитор компаниясининг хулосаси ёки молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботлар (баланс ҳисоботлар)нинг нусхаларини илова қилишга мажбур.

7.2.3.1. Тендер иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлари (4-шакл). Шакл ташкилотнинг тегишли ҳисобот даври асосида тўлдирилиб, тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланади. Агар ТАЖда бошқача талаблар кўрсатилмаган бўлса, 4-шаклдаги маълумотлар минг сўмда келтирилади.

7.2.4. Объект бошланғич нархининг 20% миқдорида айланма маблағлар мавжудлиги ҳақидаги тижорат банки томонидан тасдиқланган маълумотнома ёки 20% миқдорида айланма маблағлар билан таъминлаш тўғрисидаги тижорат банк кафиллиги (5-шакл) (ТАЖни қаранг).

7.2.4.1. Айланма маблағлар объект бошланғич нархининг 20% дан кам миқдорини ташкил этган ҳолларда, иштирокчи айланма маблағлари мавжудлиги ҳақидаги банк тасдиқлаган маълумотномани ва етмаётган суммага банк кафиллигини тақдим этади.

7.2.4.2. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, банк кафиллигининг амал қилиш муддати йиғма жилдлар очилган кундан бошлаб 90 кундан кам бўлмаслиги керак.

7.2.4.3. Банк кафолати фақатгина керакли лимитлар ва кредит ресурслари билан таъминланган юқори турувчи банк ёки кредит комитетининг тасдиғига эга бўлган банк муассасаси томонидан берилиши мумкин. Бунда банк кафиллигида тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами, санаси ва юқори турувчи банк раҳбарининг фамилияси, исми кўрсатилади.

7.2.5. Тендер предметига ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси (6-шакл). Ушбу жадвалда иштирокчи тендер предметига ўхшаш ишларнинг асосий турларини кўрсатиб ўтиши (кенгайтирилган ҳолда ҳам мумкин) ва ушбу ишларнинг бажарилган суммасини кўрсатиши керак. Шаклда кўрсатилган маълумотларни тасдиғи сифатида давлат қабул комиссияларининг далолатномалари (агар иштирокчи ёрдамчи пудратчи сифатида бўлган бўлса ҳисоб-фактура маълумотномалари) илова қилинади.

7.2.6. Иштирокчи ишларни бажаришда фойдаланадиган машина ва механизмлари рўйхати (7-шакл). Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, ижара ва лизинг асосидаги машина ва механизмлардан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда иштирокчи лойиҳани бажариш даврида ҳақиқий бўлган лизинг ёки ижара шарномасининг нусхасини илова қилиши керак.

7.2.7. Иштирокчининг тендер ўтказилаётган даврдаги жорий пудрат шартномалари (объектлари) бўйича маълумот. (8-шакл).

7.2.8. Қурилиш майдонини кўздан кечирганлик тўғрисида маълумотнома (9-шакл).

7.2.9. Тендер иштирокчисига берилган, ҳужжатларга имзо чекиш ва тендерда қатнашиш ҳуқуқини берувчи ишончнома (10-шакл). Тендерда иштирокчининг биринчи шахси (раҳбари) ҳозир бўлганда ушбу шакл тўлдирилмайди.

7.2.10. Иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларининг нусхалари.

7.2.11. Лицензиялар ёки рухсатномалар нусхаси, субпудратчининг лицензияси ва бошқа ҳужжатлари (айрим ҳолларда), рухсатномалари нусхалари билан бирга, агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса. Лицензиялар ва рухсатномалар номи ҳам ТАЖда кўрсатилган.

7.2.12. Юқорида сўралган шакллар ва ҳужжатларга иштирокчи ТАЖда кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак.

7.3. 2-йиғма жилд таркибидаги ҳужжатлар:

7.3.1. Лойиҳани бажаришга буюртма (1-илова).

7.3.2. Объектнинг қурилиш ишларини бажариш графиги (2-илова).

7.3.3. Объект қурилишини молиялаштириш графиги (3-илова).

7.3.4. Объект қурилишининг шартномавий нархини белгилашда қўлланилган:

— жамланма жадвал;

— объектда бажариладиган иш ҳажмлари жадвали;

— объектда ишлатиладиган қурилиш материаллари (материаллар таснифи ва миқдори билан) рўйхатлари жадвали (4-илова).

Бажариладиган ишлар ҳажми жадвалини иштирокчи ўз таклифида ҳар бир иш тури бўйича бир бирлик иш ҳажмлари нархини ресурсларни акс эттирмасдан тақдим қилади.

Қурилиш материаллари бўйича жадвални тўлдириш юзасидан 8.2 бандга қаранг.

7.4. Буюртмачи тендерда қатнашиш буюртмаси таъминотини қуйидаги ҳолатларда қайтаради:

7.4.1. Тендер ғолибига-шартнома (контракт) имзолангандан кейин;

7.4.2. Бошқа иштирокчиларга-тендер ғолиби билан шартнома (контракт) тузилгандан сўнг, аммо офертанинг амал қилиш муддатидан кечикмай;

7.4.3. Таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагунга қадар таклифларини қайтариб олган иштирокчиларга.

7.5. Буюртма таъминотини қайтариш, банк амалиётларининг харажатларидан ташқари, қайтариш асоси вужудга келган вақтдан эътиборан 10 (ўн) кун муддат мобайнида амалга оширилади.

7.6. Тендерда иштирок этишга буюртма таъминоти қуйидаги ҳолатларда қайтарилмайди:

7.6.1. Таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тугагандан кейин, унга ўзгартириш киритган, тендер таклифининг амал қилиш муддати ва 7.4.2 бандда кўрсатилган муддатдан олдин қайтариб олган оферентга;

7.6.2. Тендер ғолиби унинг таклифи амал қилиш даврида ўз таклифини қайтариб олганда, ёки тендер ҳужжатларида белгиланган талабларда шартнома тузишдан бош тортганда.

7.7. Дастлабки малака танлови орқали тендер ўтказилганда биринчи йиғма жилд ҳужжатлари малакавий ҳужжатлар деб, иккинчи йиғма жилд ҳужжатлари эса тендер таклифи деб ҳисобланади.

 

VIII. Тендер таклифи нархи

8.1. Ишларнинг қиймати 4-иловада кўрсатилган объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхатига биноан тақдим этилиши керак. Объектда бажариладиган иш ҳажмлари рўйхатида ҳар қайси ўрин бўйича бўш жойлар иштирокчи таклиф этаётган баҳо кўрсатилган ҳолда аниқ тўлдирилган бўлиши лозим. Тендер иштирокчиси таклифининг умумий нархини аниқлашда оралиқ суммалар жамланади. Иштирокчилар пудрат ишлари тендерда иштирок этаётганда объектнинг таклиф этилаётган қийматини, қурилиш-монтаж ишларининг шартномавий баҳолардаги тўғридан тўғри қиймати сифатида бошқа харажатлар ва қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)ни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари керак. Қурилиш-монтаж ишларининг тўғридан тўғри қийматига доимий коэффицент сифатида қўлланиладиган бошқа харажатлар қийматини иштирокчи мустақил равишда белгилайди ва ишлар қийматига киритади. Бунда, иштирокчи ташкилотлар таклиф этаётган нархни ҳисоблашда 1 ва 4-иловалар талабларига амал қилиши шарт.

8.2. Иштирокчи объект қурилиши (реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш)нинг шартномавий нархини белгилашда қўлланилган қурилиш материалларининг нархлар ва компонентлар жадвалини тўлдиради. Бунда қурилиш материаллари турини тендер ҳужжатларида Ф-5 шаклидаги (локаль ресурс қайдномаси) рўйхатдан олади ва пудратчи томонидан мустақил тендер предметининг техник жиҳатларидан келиб чиқиб тўлдиради.

Ҳар бир аниқ объект асосий қурилиш материаллари номенклатураси (расмий рўйхати) объект қийматининг 100 % ини (лойиҳада назарда тутилган) ташкил этувчи қурилиш материалларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.

8.3. Оферент объектда бажариладиган иш ҳажмларининг баҳоланган рўйхатини ва асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлар жадвалини босма кўринишда, хат доғларисиз ва тузатишларсиз тақдим этиши керак.

8.4. Сўз билан ёзилган нарх ва рақам билан кўрсатилган нарх орасида тафовут бўлса, сўз билан кўрсатилган нарх қабул қилинади.

8.5. Ҳажм бирлигининг қиймати ва ишнинг умумий ҳажми суммаси орасида тафовут бўлса ҳажм бирлигига белгиланган нарх қабул қилинади.

8.6. Тендерда белгиланган қурилишнинг нархи ва муддати ўзгартирилмайди, қонунчилик билан белгиланган ҳолатлар (буюртмачи томонидан ишлар ҳажмини ўзгартирилиши, енгилмас куч таъсири, қурилишнинг бир йилдан ортиқ давомийлиги) бундан мустасно.

8.7. Шартнома нархини иккинчи ва кейинги йилларга мувофиқлаштириш асосий нарх шакллантирувчи компонентларнинг нархлари ўзгарганда қонунчиликда белгиланган тартибда олиб борилади.

 

IX. Тендер таклифининг амал қилиш даври

9.1. Тендер таклифининг амал қилиш даври тендер таклифлари очилган кундан бошлаб 60 кундан кам бўлмаслиги керак, агарда ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса.

9.2. Алоҳида ҳолларда таклифнинг бирламчи амал қилиш даври тугаш вақтигача тендер ташкилотчиси тендер иштирокчилари билан таклифнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида келишиши мумкин, келишув ёзма шаклда расмийлаштирилган ҳолда.

 

Х. Таклифларни бериш шакли

10.1. Тендер иштирокчиси таклифни ташкил этувчи барча ҳужжатларнинг аслини ва битта нусхасини уларга «асли» ва «нусха» деб аниқ белги қўйиб, тақдим этиши керак. Улар орасида фарқи бўлган тақдирда «асли»га устунлик берилади.

10.2. Таклифнинг асли ва нусхаси босма ёзувда бўлиши керак. 2,3,4,4.1,6,7,8,9-шаклларнинг ва 1,2,3,4-иловаларнинг ҳар бир бети савдо иштирокчиси раҳбари ёки ваколат берилган шахс томонидан имзо чекилган ва тендер иштирокчисининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. 10-шакл тендер иштирокчисининг раҳбари томонидан имзоланган ва унинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

10.3. «Тендер иштирокчиларига хабарнома»га мувофиқ зарур ёзувлар ёки тузатишлар киритилган таклифнинг барча бетлари тендер таклифи остига ўз имзосини қўйган шахс томонидан тасдиқланиши керак.

10.4. Таклифда ўзгартиришлар, сатрлар орасига киритмалар ва ўчиришлар бўлмаслиги керак. Тендер ташкилотчиси хабарномасига мувофиқ киритилган ёки тендер иштирокчиси йўл қўйган хатоларни тузатиш учун зарур бўлган ўзгартиришлар бундан мустасно. Мазкур тузатишлар таклиф остига ўз имзосини чеккан шахс томонидан имзоланиб, тасдиқланган бўлиши керак.

10.5. Тендер комиссияси ҳар қандай ўзгартиришлар, четга чиқишлар ёки муқобил таклифларни қабул қилиш ёки рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тендер ҳужжатлари талабларини оширувчи ўзгартиришлар, четга чиқишлар, муқобил таклифлар ва бошқа омиллар тендер таклифларини баҳолашда эътиборга олинмайди.

 

XI. Таклифни конвертга жойлаштириш ва белги қўйиш

11.1. Иштирокчини имзо ва муҳр билан тасдиқланган таклифи, иккита бир-бирига солинган конвертларга муҳрланган ва мазкур йўриқноманинг 11.2, 11.3, 11.4-бандларига мувофиқ белги қўйилган ҳолда савдо ташкилотчисига тақдим этилади (11.8 бандда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари). Консорциум бўйича тендерда қатнашаётганда таклиф барча консорциум шериклар томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланади.

11.2. Ташқи конвертда 1-йиғма жилдга тегишли ҳужжатлар ва ички конверт жойлашади. Ички конвертда эса 2-йиғма жилдга тегишли ҳужжатлар жойлашади.

11.3. Ташқи конверт қуйидагича белгиланади:

— таклифни қабул қилиш манзили кўрсатилади;

— иштирокчини номи;

— тендер предметининг номи;

— таклифни топшириш санаси.

11.4. Ички конверт қуйидагича белгиланади:

— иштирокчини номи;

— тендер предметининг номи;

— «молиявий таклиф» ёзуви.

11.5. Тендер таклифини ўзгартириш ёки уни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома конвертда муҳрланган, иштирокчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда савдо ташкилотчисига тақдим этилади.

11.6. Ўзгартиришлар киритилган конвертлар 11.3 ва 11.4 бандларга мувофиқ «Ўзгартиришлар» ёзуви билан белгиланади.

11.7. Таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома конвертида қуйидагилар кўрсатилади:

— иштирокчи номи;

— тендер предметининг номи;

— «тендер таклифини ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома» ёзуви.

— тендер таклифини ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарномани бериш санаси.

11.8. Дастлабки малака танлови орқали тендер ўтказилганда биринчи ва иккинчи йиғма жилд ҳужжатлари алоҳида топширилади.

11.9. Тендерда консорциум ташкил этиш орқали қатнашаётган барча консорциум шерикларининг номи ҳамма конвертларда кўрсатиб ўтилади.

 

XII. Тендер таклифини бериш

12.1. Таклифлар тендер ташкилотчисига ТАЖда кўрсатилган тартибда, ўз муддатида ва манзил бўйича тақдим этилиши керак.

12.2. Дастлабки малака танлови орқали тендер ўтказилганда (мазкур йўриқноманинг 1.2 бандига ва ТАЖга қаранг) дастлабки малакани ўтказиш санаси тайинланади (ТАЖга қаранг).

12.3. Буюртмачи тендер комиссияси билан келишган ҳолда таклиф бериш муддатини узайтириши мумкин. Бу ҳақида тендер ташкилотчиси иштирокчиларга хабарномалар орқали билдиради.

12.4. Оферта тендер ташкилотчисига тақдим этилгандан сўнг, у оферта қабул қилинганлигини алоҳида қайд этиш китобида рўйхатга олади.

12.5. Буюртмачи томонидан лойиҳа ҳужжатлари тендер иштирокчисига мазкур йўриқноманинг 5.3-банди талабларига асосан тақдим этилмаган ёки рад қилинган ҳолларда тендер иштирокчиси тендер таклифини топшириш муддатини узайтириш ҳақида тендер ташкилотчисига мурожаат қилиши мумкин.

12.6. Юқоридаги бандда қайд этилган ҳолат рўй берган ҳолларда тендер ташкилотчиси, буюртмачи билан келишган ҳолда, иштирокчи буюртмачидан лойиҳа ҳужжатларини олганлиги ҳақидаги далолатномани қабул қилган кундан бошлаб, энг камида 5 кун муддатга тендер таклифини топшириш муддатини узайтириши мумкин.

 

XIII. Тендер таклифини ўзгартириш ёки ҳисобдан чиқариш

13.1. Таклиф берилганидан кейин иштирокчи тендер таклифига ўзгартиришлар киритиши ёки уни ҳисобдан чиқариши мумкин, шу шарт биланки, ушбу ўзгартиришлар ёки таклифни ҳисобдан чиқариш хабари таклифларни бериш муддати ичида ёзма равишда тендер ташкилотчисига тақдим этилган бўлса.

13.2. Иштирокчи киритаётган ўзгартиришлар ёки таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарнома мазкур йўриқноманинг 11.5, 11.6, ва 11.7-бандларига биноан тайёрланган, муҳрланган ва белги қўйилган бўлиши ҳамда 12.1-бандда кўрсатилган тендер таклифларини бериш муддати тугамасдан олдин етказиб берилиши керак.

13.3. Таклифлар бериш муддати тугагандан кейин таклифларга ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.

 

XIV. Тендер таклифларини очиш ва баҳолаш

14.1. Тендер буюртмачининг манзилида ўтказилади, агарда ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса.

14.2. Таклифлар (1 ва 2-йиғма жилдлар) солинган конвертларни очиш қатнашиш истагини билдирган оферентлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари ҳозирлигида ТАЖда кўрсатилган манзилда, эълон/таклифнома ёки хабарномада кўрсатилган кун ва соатда ўтказилади.

14.3. Оферентларни ҳозир бўлган ваколатли вакиллари ўзларининг иштироки ҳақида гувоҳлик белгиси сифатида реестрга ўз имзоларини қўйишлари керак.

14.4. Тендер комиссияси таклифларини ҳисобдан чиқариш ҳақида хабарнома йўллаган оферентларини эълон қилади (агар бўлса).

14.5. Таклифни ҳисобдан чиқариш ҳақидаги хабарномалар берилган таклифлар очилмайди. Тендер ҳужжатларида белгиланган муддатдан кейин тушган оферталар кўриб чиқилмайди. Таклифларни тақдим этиш санаси тендер ташкилотчисининг таклифларни олинганлиги ҳақидаги почта хабарномасидаги белги бўйича ёки тендер ташкилотчисининг таклифларни иштирокчиларга берилган санаси ҳақидаги хабарнома санаси бўйича (таклифларни қўлда етказиб берган ҳолларда) аниқланади.

14.6. Йиғма жилдлар таркибини ўрганиш ва баҳолаш, шунингдек тендер ғолибини аниқлаш ёпиқ йиғилишларда амалга оширилади. Тендер таклифларини ўрганиш ва баҳолашга оид ахборот ошкор қилинмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

14.7. Тақдим этилган таклифларнинг очилгунга қадар бутлиги учун жавобгарлик тендер ташкилотчиси зиммасида бўлади.

14.8. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, таклифларни баҳолаш даври тендер таклифлари очилган кундан эътиборан узоғи билан 30 кунни ташкил этади.

14.9. Тендер комиссияси ташқи конвертни (1-йиғма жилд ҳужжатларини) очади, таклифларни тўғри тўлдирилганлиги, имзоланганлиги ва умумий ҳолати юзасидан ўрганади, оферентлар малакасини баҳолашни амалга оширади.

14.10. Малака баҳоланганидан сўнг малакадан ўтган ва 2 йиғма жилдни очилишига рухсат олган оферентлар эълон қилинади. Тендер комиссияси 1-йиғма жилдлар таркибини ўрганиш ва баҳолаш натижалари эълон қилинмасдан олдин иштирокчиларнинг 2-йиғма жилдларини очишга хаққи йўқ.

14.11. Тендер комиссияси ички конвертни (2-йиғма жилд ҳужжатларини) очади, уларни ўрганади, баҳолашни ўтказади, ғолибни аниқлайди ёки бошқа қарорларни қабул қилади.

14.12. Тендер комиссиясининг барча қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

14.13. Малакани баҳолаш ва якуний баҳолаш тендер комиссияси тасдиқлаган ва ушбу йўриқноманинг иловаларида кўрсатилган баҳолаш мезонларига биноан амалга оширилади.

14.14. Тендер комиссияси томонидан оферентлар тақдим этган маълумотлар нотўғрилиги аниқланган ҳолда, тендер комиссияси ушбу тендер таклифини рад қилишга ҳақли.

14.15. Тендер комиссияси тендер ҳужжатлари талабларидан таклифдаги аҳамиятсиз фарқларни эътиборга олмасликка ҳақли, агарда улар бошқа қатнашчилар рейтингига таъсир қилмаса.

14.16. Тендер комиссиясининг ҳар бир йиғилишида баённома юритилади.

14.17. Тендерга киритилмаган ёки рад қилинган (дисквалификация қилинган) таклифлар баённомаларда қайд этилиб, уларни рад қилиш ёки дисквалификация қилиш сабаблари кўрсатилади.

14.18. Тендер комиссияси тендер таклифларини батафсил ўрганиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳларини тузиши мумкин. Баҳолаш гуруҳларининг таркибига тендер комиссияси аъзолари билан биргаликда жалб қилинган эксперт ва консультантлар (тендер комиссиясининг қарори бўйича) киритилиши мумкин. Жалб қилинган эксперт ва консультантларнинг хизматлари шартнома асосида буюрмачи томонидан тўланиши мумкин. Баҳолаш гуруҳларининг аъзолари тендер комиссияси аъзолари каби тендерни ташкиллаштириш ва ўтказишга доир қонунчиликка ва мазкур тендер ҳужжатлари талабларига риоя этиш масъулиятини ўз зиммаларига оладилар.

 

XV. Таклифларни тушунтириш

15.1. Тендер комиссияси таклифларни баҳолаш ва таққослаш учун таклифни тендер комиссияси мажлисида кўриб чиқиш вақтида оферентлардан таклифлар мазмунига тушунчалар беришни сўраши мумкин. Бунда таклифнинг мазмунини, шу жумладан нархи ёки бажариш муддатини ўзгартирувчи тушунтиришлар берилишига йўл қўйилмайди.

 

XVI. Тендер иштирокчиларининг малакасини баҳолаш (техник баҳолаш)

16.1. Оферентни талаб қилинадиган малакага мос келишини ҳал этиш учун тўлдирилган шакллар ва уларга илова қилинган, унинг офертасида тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилади.

16.2. Оферентлар таклифларини баҳолаш уларни техник жиҳатдан амалга ошириш юзасидан ТАЖда кўрсатилган тендер таклифларини баҳолаш мезонларига биноан баҳоланади. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш гуруҳи аъзолари тендер таклифларининг баҳолаш варақларини тўлдиришади (техник баҳолаш варағи ТАЖда алоҳида иловаларда намунавий жадвалда тақдим этилади).

16.3. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, баҳолаш варағи қуйидаги шаклда тўлдирилади:

Тендер таклифларини баҳолаш варағи

(Техник баҳолаш)

Т/р Параметрлар номи Шакл Максимал
балл
Оферентлари
     
1 2 3 4 5 6 7
1. Тендер буюртмасини таъминлаш кафолати (1-шакл) ёки буюртмачи белгилаган ва тендер комиссияси тасдиқлаган миқдордаги пул маблағларини (объект бошланғич қийматининг 0,5%гача ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса) буюртмачининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан тендерда иштирок этиш буюртмасини таъминлаш ёки тўлов топшириқномаси нусхаси, ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса. 1-шакл Изоҳга қаранг      
2. Оферент ҳақида умумий маълумотлар 2-шакл 19      
3. Оферент охирги уч йилдаги молиявий аҳволи ҳақидаги ҳужжатлар, аудитор компаниясининг хулосаси ёки молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботлар (баланс ҳисоботлар)нинг нусхаси билан)
Тендер иштирокчисининг салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот
3-шакл 34      
4. Тендер иштирокчисининг иш ҳақи жамғармаси ва ҳодимлар ўртача сони бўйича кўрсаткичлар (4-шакл) 4-шакл      
5. Керакли айланма маблағларни (буюртмачи белгилаган объектнинг бошланғич қийматидан 20% га етмаётган) тақдим этиш ҳақидаги банк кафиллиги ёки оферентга хизмат килувчи банк томонидан тасдиқланган объектнинг бошланғич қийматининг 20%дан кам бўлмаган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома 5-шакл      
6. Тендердаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси 6-шакл 25      
7. Ишларни бажаришда фойдаланиладиган оферентнинг машина ва механизмлари рўйхати 7-шакл 20      
8. Оферент тендер вақтида иштирок этаётган ва мазкур тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган шартномалар (объектлар) ҳақида маълумот 8-шакл Изоҳга қаранг      
9. Қурилиш майдонини кўрганлик тўғрисидаги маълумотнома 9-шакл 2      
  Жами баллар   100      

 

Изоҳлар:

Оферент баҳолаш якунларига кўра 60 баллдан кам балл тўпласа (келгусида — ўтиш баллари), тендер комиссияси аъзоларининг овози қарши ҳисобланиб, техник жиҳатдан малакаси етарли эмас деб ҳисобланади, агар ТАЖда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Таклиф қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмайди ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан оферентга қайтарилади:

— агар таклиф тендер комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра техник малакаси етарли эмас деб топилса;

— 1, 3, 4, 5 ва 8 шакллар мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса.

Агар шартномани тузиш мўлжалланаётган сана вақтига баҳолаш мезонларига биноан лойиҳани амалга ошириш учун керакли барча машина ва механизмлар бошқа объектларда ишга жалб қилинадиган ҳолларда 7-шакл баҳоси 0 га тенглаштирилади. Бошқа ҳолларда баҳолаш интерполяция йўли билан амалга оширилади.

2, 3, 6, 7, 9-шакллар мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, уларни баҳоси 0 га тенглаштирилади.

Оферент ташкилотнинг раҳбари бўлмаган ёки 10-шаклда келтирилган шакл бўйича ишончномага эга бўлмаган оферент вакили тендерда ҳозир бўлишга ва тендер таклифини (офертани) имзолашга ҳақли эмас.

10-шакл мавжуд бўлмаса тендер таклифи ва келгусида буюртмачи ва тендер ғолиби ўртасидаги пудрат шартномасини фақат оферент ташкилотнинг раҳбари имзолаш ҳуқуқига эга.

 

Баҳолаш гуруҳи аъзолари: ___________ _____________________ ___________
  (имзоси) (Ф.И.О.) (санаси)

 

16.4. Тендер комиссияси оферентдан уни малака талабларига жавоб беришини тасдиқловчи далилларни расмий шаклда тақдим этишни талаб қилишга ҳақли.

 

16.5. Зарур бўлганда тендер комиссияси 1-йиғма жилд ҳужжатларида келтирилган маълумотларни батафсил ўрганиш ва тўғрилигини текшириш учун комиссия таркиби ва жалб этилган мутахассислардан иборат баҳолаш гуруҳини тузишга ва кейинчалик комиссияга тегишли хулосани киритишга ҳақли.,

16.6. Баҳолаш гуруҳи тузилган ҳолатда тендер комиссияси аъзоси баҳолаш гуруҳининг тавсиялари асосида қарор қабул қилишга ёки тендер таклифлари баҳолаш варағини мустақил тўлдиришга ҳақли.

16.7. Тендер комиссияси оферентнинг интеллектуал мулкига ва тижорат сирига тажовуз қилишга хаққи йўқ.

 

XVII. Молиявий таклифларни кўриб чиқиш, якуний баҳолаш, тендер ғолибини аниқлаш

17.1. Молиявий таклифларни очиш ва баҳолаш тендер комиссияси томонидан тендер таклифларининг биринчи йиғма жилдларини тасдиқлаш ва уларни кўриб чиқиш натижалари эълон қилинганидан сўнг амалга оширилади.

17.2. Иккинчи йиғма жилдларни очилишига малака танловидан муваффақиятли ўтган оферентларга рухсат этилади.

17.3. Иккинчи йиғма жилдларни очилиши мазкур тендер иштирокчилари йўриқномасининг XIV боби талабларига асосан амалга оширилади.

17.4. Тендер комиссияси оферталарни бутлигини текширади, 2-йиғма жилд ҳужжатларини тўғри тўлдирилганлиги, имзолангани ва умумий ҳолати юзасидан ўрганади.

17.5. Агар тендер комиссияси томонидан 2-йиғма жилддаги таклиф ҳужжатларининг бирортасини тендер ҳужжатлари талабларига жавоб бермаслиги аниқланган тақдирда оферентнинг таклифи рад этилиб, унинг мазмуни эълон қилинмасдан тендердан четлатилади.

17.6. Тендер комиссияси оферталари 17.5 банднинг талабларига зид бўлмаган оферентларнинг 1-иловада кўрсатиб ўтилган нархи ва ишларни якунлаш муддатларини ўқиб эшиттиради.

17.7. Сўнгра таклифлар арифметик текширувдан ўтказилиб, оферта таркибида келтирилган объектда бажариладиган иш ҳажмлари билан тендер ҳужжатлари таркибида келтирилган иш ҳажмларини солиштириш амалга оширилади ва тендер таклифларига молиявий баҳо берилади.

17.8. Арифметик хатолар мазкур тендер иштирокчилари йўриқномасининг 8.4 ва 8.5-бандларига биноан тузатилади. 17.9. Зарур бўлганда, тендер комиссияси 2-йиғма жилд ҳужжатларида келтирилган маълумотларни, хусусан ҳисоб-китобларнинг иқтисодий асосланганлиги, иш ҳажмлари тендер ҳужжатларига жавоб бериши ва бошқа ҳолларни батафсил ўрганиш учун комиссия аъзолари ва жалб этилган мутахассислардан иборат баҳолаш гуруҳи тузиш ҳуқуқига эга.

17.10. Агар ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса, барча молиявий таклифлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида баҳоланади (ўтказилади).

17.11. Агар ТАЖда бошқача кўрсатилмаган бўлса, оферентларининг таклифлари қуйида кўрсатилган тендер таклифларининг молиявий баҳолаш мезонларига биноан баҳоланади:

Тендер таклифлари молиявий қисмини баҳолаш мезонлари

Т/р Иловаларни баҳолаш параметрларининг номи Баллар миқдори Оферентлар
     
I. Таклиф этилаётган нарх. 1-илова (35 балл)
1. Буюртмачининг бошланғич нархи — 10 балл, таклиф этилган энг паст нархи — 35 балл.
Таклифлар бўйича бошланғич ва энг паст нархлар ўртасидаги баллар формула ёрдамида интерполяция билан аниқланади* (изоҳга қаранг). Оферентларнинг буюртмачи бошланғич нархидан юқори таклифлари рад этилади.
10 — 35      
II. Қурилишни якунлашни таклиф этилаётган муддати. 1-илова (5 балл)
1. Ижро муддати тендер ҳужжатларида белгиланганга мос ёки кам. 5      
2. Тендер ҳужжатларида белгиланган ижро муддатидан ортган ҳар 10 кун учун 1 балл олиб ташланади, лекин 5 баллдан ортиқ эмас. 1 — 5      
III. Биринчи йиғма жилдни баҳолашдаги баллар миқдори.
Тендер таклифларининг баҳолаш варағи (техник баҳолаш). (60 балл)
1. Тендер таклифларини техник баҳолаш якунига кўра энг кўп балл тўплаган оферентга — 60 балл;
2-йиғма жилдларни очилишигача киритилган ва тендер таклифларини техник баҳолаш якунига кўра ўтиш бали билан тенг тўплаган оферентга — 45 балл;
қолган таклифлар бўйича баллар интерполяция билан аниқланади.
45 — 60      

 

Изоҳлар:

а) оферент таклифи қуйидаги холларда рад этилади (дисквалификация қилинади):

— 1, 2, 3 ва 4-иловалардан биронтаси, шунингдек 4-иловадаги жамланма жадвал мавжуд бўлмаса ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, таклиф рад этилади ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди мазмуни эълон қилинмасдан қайтарилади;

— офертада кўрсатилган ишлар ҳажми тендер ҳужжатларида кўрсатилган ишлар ҳажмига тўғри келмаса;

б) малакали деб топилган ва преференцияларни қўшган ҳолда энг кўп балл тўплаган оферентнинг таклифи ғолиб деб ҳисобланади;

в) баллар тенглигида таклиф этилган энг кам нархли таклиф танланади.

* Таклифлар бўйича бошланғич ва энг паст нархлар ўртасидаги балларни аниқлаш интерполяция формуласи:

А= 10+((СЦЗ-ЦП)*25)/(СЦЗ-НПЦ)), бу ерда

А — молиявий таклиф учун баллар миқдори;

10 — оферент нархи учун берилган, буюртмачининг бошланғич нархига тенг бўлган, баллар миқдори;

СЦЗ — (ББН) буюртмачининг бошланғич нархи;

ЦП — (ТН) оферент нархи;

25 — молиявий таклиф учун берилган энг кўп ва энг кам (35 — 10) баллар миқдорининг фарқи;

НПЦ — (ЭТН) энг кам таклиф этилган нарх.

** Биринчи йиғма жилд таклифларининг якуний баҳолари бўйича балларни аниқлаш интерполяция формуласи:

Б= 45+((КБ1П-ПБ)*15)/(НБКБ1П-ПБ)), бу ерда

Б — биринчи йиғма жилд якуний баҳоси бўйича баллар миқдори;

45 — ўтиш баллига тенглаштирилган биринчи йиғма жилд баллари;

КБ1П — (1ПБМ) оферентнинг биринчи йиғма жилд бўйича тўплаган баллар миқдори;

ПБ — (ЎБ) биринчи йиғма жилд бўйича ўтиш бали;

15 — энг кўп ва энг кам (60 — 45) баллар якуни баҳоси бўйича фарқи;

НБКБ1П — (1ПЮБМ) оферентнинг биринчи йиғма жилд бўйича тўплаган юқори баллар миқдори.

17.12. Агар ТАЖда бошқа маълумотлар келтирилмаган бўлса, ўрганиш натижаларига кўра, баҳолаш гуруҳи аъзолари тендер таклифларининг қуйидаги баҳолаш якуний жадвалини тўлдиришади:

 

Тендер таклифларини баҳолашнинг якуний жадвали

Т/р Параметр номи Иловалар Максимал баллар Оферентлар
     
1. Таклиф этилаётган нарх (нарх преференцияларини ҳисобга олган ҳолда) 1-илова 35      
2. Қурилишни якунлашни таклиф этилаётган муддати 1-илова 5      
3. 1-йиғма жилдни баҳолаш бўйича баллар миқдори Тендер таклифларини баҳолаш варағи (техник баҳолаш) 60      
Жами баллар суммаси:   100      

 

Баҳолаш гуруҳи аъзолари: ___________ _______________________ ___________
  (имзоси) (Ф.И.О.) (санаси)

 

XVIII. Тендер ғолибини эълон қилиш

18.1. Тендер ғолибини эълон қилиш оферентлар иштирокида ўтказилади. Иштирок этмаган оферентлар белгиланган тартибда хабардор қилинади.

18.2. Таклифни қабул қилинганлиги ҳақидаги қарор тендер ғолибига тендер ташкилотчиси томонидан таклифни қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома билан тендер якунланганлигидан беш кун ўтмасдан хабар қилинади.

18.3. Пудрат шартномасини тендер ғолибига берилгани юзасидан тендер комиссиясининг қарори охирги ҳисобланади ва муваффақият қозонмаган оферентлар билан кейинчалик бу масала бўйича баҳс ва мунозаралар ўтказилмайди.

18.4. Тендерларда муваффақият қозонмаган оферентлар суд инстанцияларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. суд идоралари сўровига кўра, тендер комиссияси раиси тендер комиссиясининг ҳар бир иштирокчиси ва буюртмачи кўрсатилган оферентларни қатнашишдан четлаштириш сабабларини батафсил тушунтиришни ёзма равишда тақдим этадилар.

 

XIX. Шартномани имзолаш, объект суғуртаси

19.1. Агар ТАЖда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, таклифни қабул қилиш ҳақидаги хабарнома олинган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида ғолиб ТАЖда кўрсатилган шакл ва сумма бўйича пудрат шартномасини имзолаши керак, агарда белгиланган муддат бошқа сабабларга кўра узайтирилмаётган бўлса.

19.2. Пудрат шартномаси, қурилиш пудрат ташкилотларининг мулкчилик шаклидан қатъий назар қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, тендер ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бўйича тузилиши лозим ва томонларнинг ҳеч бири Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа томон билан келишмаган ҳолда ўзгартиришлар киритишга ва бошқа шартларни таклиф этишга ҳақли эмас (ТАЖга қаранг).

19.3. Агар тендер ғолиби мазкур тендер ҳужжатларида назарда тутилган талаблар бўйича шартномани тузишдан бош тортса, унда буюртмачи, тендер комиссияси билан биргаликда, офертаси иккинчи ўринни олган оферентни тендер ғолиби деб топиши ёки такрорий тендер ўтказишни тайинлаши мумкин.

19.4. Буюртмачи ғолибни розилигисиз, мазкур тендер ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган талаблар бўйича шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, ғолиб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.

19.5. Тендер ғолиби қурилиш (реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш) суғуртасини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлайди.

 

XX. Тендер натижаларини мувофиқлаштириш, шартномавий мажбуриятлар ижроси мониторинги

20.1. Тендер натижалари буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига маълумот киритгандан сўнг тендер якунланган ҳисобланади.

20.2. Буюртмачи Қурилиш вазирлиги билан келишилган кундан кейин беш кунлик муддат ичида оммавий ахборот воситаларида тендер натижалари (предмети, ғолиби, шартномавий нархи ва инвестицион лойиҳани бажариш муддати) ҳақида эълон чоп этади.

20.3. Тендер натижаларига кўра эркин муомаладаги валютада тузилган шартнома белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

20.4. Буюртмачи ва Пудратчи (тендер ғолиби) ҳар ойда томонларнинг тендер талабларини бажарилиши ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига белгиланган тартибда тақдим этишга мажбур.

 

XXI. Якуний қоидалар

21.1. Тендер қуйидаги ҳолларда бўлиб ўтмаган деб эълон қилинади, агар:

— оферталарни бериш муддатини якунланишига учтадан кам оферта келиб тушса;

— агар таклифларни кўриб чиқиш натижасида тендер комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса:

— оферентлар таклиф этган нархлар тендер предметининг бошланғич қийматидан ошиқ бўлса;

— тендер комиссияси томонидан асосланган бошқа ҳолатлар юзага келиб, ваколатли орган билан келишилган ҳолда тендер ўтказилмаган деб топилса.

21.2. Тендерни бўлиб ўтмаган деб эълон қилиниши тендернинг бирон-бир иштирокчиси (тендер комиссияси, буюртмачи, ташкилотчи, иштирокчилар)ни мулкий ёки бошқа жавобгарликка тортилишига олиб келмайди.

21.3. Агар тендер бўлиб ўтмаган деб топилса, такрорий тендер ўтказилади. Бунда тендер ҳужжатлари талабларини қайта кўришга рухсат этилади.

 

XXII. Тендер ахборот жадвали

Ушбу бўлим тендер предмети бўйича ва тендер ҳужжатларнинг қўшимча маълумот ва талаблари махсус қоидаларини ўз ичига олади.

Т/р Бўлим номи Бўлимга изоҳлар
1. Буюртмачи ташкилот номи:  
2. Объект номи:  
3. Тендер тартиб рақами:  
4. Тендер тури:  
5. Тендер ҳужжатларини электрон шаклда юклаб олиш манзиллари:  
6. Тендерни ўтказиш манзили, жойи ва муддати:  
7. Тендерда иштирок этиш учун банк кафолатининг миқдори ва шакли:  
8. Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон чоп этишга рухсат этилади:  
9. Тендерда иштирок этишга қуйидаги танлов иштирокчиларига рухсат этилади:  
10. Лицензия талаб этиладиган иш турлари (агар мавжуд бўлса):  
11. Иштирокчиларнинг тендер ҳужжатлари бўйича тушунтиришлар олиш муддати:  
12. Тендертаклифларини тақдим қилиш муддатлари:  
13. Тендер ҳужжатининг тили:  
14. Тендер таклифининг амал қилиш муддати:  
15. Тендерда иштирок этиш учун талаб қилинадиган айланма маблағлари миқдори:  
16. Банк кафиллигининг амал қилиш муддати:  
17. Тендер предметининг объектида ишлатиладиган оферентнинг машина ва механизмлари, асбоб-ускуналари:  
18. Қўшимча ҳужжатлар рўйхати:  
19. Тендер таклифларини қабул қилиш вақти ва манзили:  
20. Тендер таклифларини очиш манзили:  
21. Тендер таклифларини баҳолаш муддати:  
22. Иштирокчиларнинг техник ва молиявий қисмларини очилишига рухсат этиладиган иштирокчилар:  
23. Буюртмачининг объект бўйича бошланғич нархи:  
24. Буюртмачи томонидан белгиланган қурилиш муддати  
25. Молиялаштириш манбаи:  
26. Лойиҳани молиялаштириш тартиби:  
27. Шартнома тили:  
28. Шартнома валютаси:  

 

1-Шакл

 

ТАНЛОВ БУЮРТМАСИНИ ТАЪМИНЛАШ КАФОЛАТИ

_____________________________________________________________________________________

(оферент ташкилотнинг номи)

келгусида тендер иштирокчиси деб аталувчи, _____________________________________________

______________________________________________________________ томонидан ўтказилаётган

(буюртмачи ташкилотнинг номи)

_____________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)

 

объекти бўйича тендерда иштирок этиш учун ўз тендер таклифини тақдим этганлигини инобатга олиб, ушбу билан маълум қилинадики, ____________________________________________________________________________________

(юридик манзил)

манзили бўйича қайд этилган офисга эга, келгусида «БАНК» деб аталувчи __________________________________________________________________________ нинг тендер

(банк номи)

иштирокчиси олдида_______________________________________________________________________________

(рақамда ва ёзув билан сумма ва валюта тури кўрсатилсин)

миқдордаги мажбурияти мавжуд бўлиб, у бўйича тўлов кўрсатилган буюртмачига тўлалигича ва ўз вақтида амалга оширилади.

Мажбурият банк томонидан кафолатланган.

Мажбурият шартлари:

Агар:

1) Иштирокчи ўз таклифини тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугагандан кейин қайтариб олса;

2) Иштирокчи узининг таклифи буюртмачи томонидан қабул қилингани ҳақида хабарнома олиб, ушбу таклифни амал қилиш муддати давомида тендер ҳужжатларида курсатилган талаблар асосида пудрат шартномасини тузишдан бош тортса ёки тузолмаса, бу ҳолларда банк буюртмачига, уни биринчи ёзма талабиданоқ, буюртмачидан ушбу сўровни асослантиришни талаб этмасдан, юқорида кўрсатилган суммани қуйидаги шартлар билан тўлаш мажбуриятини олади:

а) Агар ўз сўровида буюртмачи ушбу сумма унга тегишлилиги кўрсатилган ҳолатларнинг иккисидан бири ёки ҳар бири юзага келгани билан боғлиқ эканлигини, юзага келган ҳолат ёки ҳолатларни аниқлаштирган ҳолда, кўрсатса;

б) Буюртмачи ва пудратчи ўртасида тузилган шартнома талабларига, объект қурилишини бажариш ва якунлашга тўсқинлик қилувчи ишлар ҳажмига ва мазмунига ўзгартириш киритилмаган бўлса.

Ушбу кафолат тендер таклифини очиш кунидан ____ кун давомида («___» __________ 20__й.) кучда қолади ва ушбу билан боғлиқ ҳар бир сўров юқорида кўрсатилган муддат ўтмасдан банкка бериб юборилади.

 

Кўрсатилган банкнинг умумий муҳри билан тасдиқланган.

 

Бошқарувчи (Ф.И.О)  
  Муҳр ўрни
Бошқарувчи (Ф.И.О)  

 

Изоҳ: ушбу Кафолат бош банк томонидан идора бланкасида белгиланган тартибда тақдим этилади.

 

2-Шакл

 

ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИСИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

 

Тендер иштирокчисининг номи ___________________________________________________________________________

Иштирокчи раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми __________________________________________________

Манзили ва телефон (факс) рақами ________________________________________________________________________

Юридик мақоми ____________________________________________________________________________________

Тузилган санаси (ким томонидан, берилган ордер ёки буйруқ рақами) __________________________________________

Асосий фаолият тури (статистика идораси коди бўйича) ______________________________________________________

 

Раҳбар ва унинг ўринбосарлари:

Т/р Ф.И.О. Маълумоти (таълим муассасаси, мутахассислиги, диплом рақами ва берилган санаси) Қурилишдаги иш тажрибаси (йил) Эгаллаган лавозими Эгаллаган лавозимида иш тажрбаси (йил)
1 2 3 4 5 6
           

 

Асосий ходимлар (участка, бўлим бошлиқлари, иш юритувчи, уста, ишлаб чиқариш бўлими муҳандислари ва бошқалар)

Т/р Ф.И.О. Маълумоти (таълим муассасаси, мутахассислиги, диплом рақами ва берилган санаси) Қурилишда иш тажрибаси (йил) Участка (бўлим) номи, эгаллаган лавозими Эгаллаган лавозимида иш тажрибаси (йил)
1 2 3 4 5 6
           

 

Доимий ишчи ходимлар (ишчилар)

Т/р Мутахассисликлар номи Жами сони, шу жумладан мутахассисликлар ва разрядлар бўйича Улардан (3-устундан) малакасини тасдиқловчи ҳужжати борлар Улардан (4-устундан) қурилишда 10 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси борлар
1 2 3 4 5
  Жами      
  Шу жумладан:      
  Бетончилар _____ разрядли      
  Ғишт терувчилар ____ разрядли      
  Том қурувчилар _____ разрядли      
  Пайвандчилар _______ разрядли      
  Сантехниклар _______ разрядли      
  Дурадгорлар ______ разрядли      
  ва бошқалар      

 

Кадрлар бўлими бошлиғи: /имзо ва муҳр/

 

Танлов иштирокчиси раҳбарининг имзоси:

 

Тузилган сана: «_____» ____________ 20___ й.

 

Изоҳ: Тендер иштирокчисининг кейинги 3 йилдаги статистика ҳисоботларининг нусхалари ҳамда ишчи ходимлар учун ушбу ташкилотда камида 1 йиллик доимий иш фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилади.

 

3-Шакл

 

ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИСИНИНГ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

(Шаклга кейинги 3 йилдаги молиявий натижалар ва бухгалтерия баланслари ҳақидаги ҳисобот илова қилинади)

_____________________________________________________________________________________

(танлов иштирокчисининг номи)

АКТИВЛАР 20__ й 20__ й 20__ й ПАССИВЛАР 20__ й 20__ й 20__ й
Узок муддатли активлар Ўз маблағлари манбаи
Асосий воситалар       Устав фонди      
Шундан Ишлаб чиқариш фондлари       Тақсимланмаган фойда      
Қолдиқ қиймат       Мажбуриятлар
Капитал қуйилмалар       Займлар      
Тугалланмаган ишлаб чиқариш       Кредитор қарздорлик      
Жорий активлар Шундан муддати ўтган қарздорлик      
Айланма маблағлар       Шундан бюджетдан қарздорлик      
Улардан ишлаб чиқариш захиралари       Шундан иш ҳақидан қарздорлик      
Дебитор қарздорлик      
Шундан муддати ўтган қарздорлик      
Жами баланс активи бўйича       Жами баланс пассиви бўйича      

МОЛИЯВИЙ НАТИЖА
Номи 20__ й 20__ й 20__ й Номи 20__ й 20__ й 20__ й
1. Реализациядан олинган тушум       8. Соф фойда      
2. Реализациядан олинган соф тушум       Шундан асосий фаолият бўйича      
3. Реализация килинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи       Умумхўжалик фаолият бўйича      
4. Маъмурий харажатлар       9. Асосий фаолиятдан олинган фойда      
5. Бошқа харажатлар       10. Умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда      
6. Даромад солиғи тўловигача фойда       11. Зарар      
7. Даромад солиғи       шундан асосий фаолиятдан      
умумхўжалик фаолиятдан      

 

Баланс фойдаси _____________________________________________________________________________________

 

Охирги 3 йилда банкротлик ёки тўлов қобилиятсизлиги юзасидан суд иши олиб борилганми? _________________

 

Тендер иштирокчисининг салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот

ТИР Қурилиш ташкилоти тоифаси Ташкилот томонидан ўтган йил (20___ йил) якуни билан тақдим этилган бухгалтерия баланси (Ф-1) ҳисоботи
кўрсаткичлари
Асосий воситалар қолдиқ (баланс) қийматиФ-1, 012-сатри Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэффициенти (1,25)=9/(10-11) бухгалтерия баланси (Ф-1) бўйича кўрсаткичлар Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиқ коэффициенти (020)=(13+14+15-16)/17 бухгалтерия баланси (Ф-1) бўйича кўрсаткичлар
390-сатр 770-сатр 490-сатр 480-сатр 570-сатр 580-сатр 130-сатр 390-сатр
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
                         

 

Қоплаш коэффициенти (тўловга қодирлик) ташкилотнинг қисқа муддатли мажбуриятларининг тўлов имкониятларини кўрсатади, у фақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай сотиш шартлари билангина эмас, балки жорий (айланма) активларнинг бошқа элементлари билан баҳоланади. Коэффициентнинг камайиши ташкилотнинг имкониятлари пасайганлигидан далолат беради.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:

Жорий (айланма) активлар А2

Кпл = _________________________________________ = ______________________, бунда:

Жорий мажбуриятлар П2 – ДО

 

А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзи ва шу кабилар), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;

П2 — мажбуриятлар, баланс активининг II бўлими, 770-сатр;

ДО — узоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия балансининг 490-сатри).

Агар тўловга қодирлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, ташкилот ушбу кўрсаткич бўйича тўловга қодир эмас деб ҳисобланади.

Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ташкилотнинг молиявий барқарорлиги учун зарур бўлган унинг ўз айланма маблағлари мавжудлигини, ташкилот мулкдорлари ва кредиторлар манфаатларининг нисбатини ифодалайди.

Коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(П1 + Дзк2) — А1

Кос = _________________________________________, бунда:

А2

 

А1 — узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қуйилмалар ва шу кабилар), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;

П1 — ўз манбалари маблағлари (устав капитали, захира капитал, қўшилган капитал, тақсимланмаган фойда ва шу кабилар), баланс пассивининг I бўлимининг якуни, 480-сатр;

Дзк2 — узоқ муддатли активларни сотиб олишга йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрларидан ҳисоблаб чиқиш йўли билан).

Ушбу касрнинг сурати ташкилот ўз маблағларининг қанча суммаси айланмага йўналтирилганлигини, махраж-барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.

Агар ҳисобот даври охирида ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу кўрсаткич бўйича ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган деб ҳисобланади.

Раҳбар _________________________________ Бош ҳисобчи ____________________________

 

муҳр

Сана: «____»____________________20____ й.

 

Изоҳ: Оферентнинг кейинги 3 йилдаги молиявий аҳволи ҳақидаги ҳужжатлари таркибида аудитор компаниясиниг ижобий хулосасини тақдим этиши мумкин. Баланс ҳисоботларининг нусхалари тақдим этилиши шарт.

 

4-Шакл

 

ТЕНДЕР ИШТИРОКЧИСИНИНГ ИШ ҲАҚИ ЖАМҒАРМАСИ ВА ҲОДИМЛАР ЎРТАЧА СОНИ БЎЙИЧА КЎРСАТКИЧЛАРИ

Давр СТИР Маҳсулот (товар ва хизмат)ларни реализациясидан соф тушум (Ф-2, 010-сатри), минг сўмда Иш ҳақи жамғармаси, минг сўмда Ходимларнинг ўртача сони (ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи ҳисобланган ходим сонидан келиб чиқиб)
1 2 3 4 5
x   x x x
Ўтган йил (20__ йил) якуни бўйича x      
Жорий йил (20__ йил) охирги ҳисобот даври бўйича x      
Жами x      

 

шаҳар (туман) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи _____________________

 

шаҳар (туман) давлат солиқ инспекцияси камерал назорат

бўлими бошлиғи _____________________

 

5-Шакл

 

БАНК КАФИЛЛИГИ

_____________________________________________________________________________________

(иштирокчи ташкилотнинг номи)

келгусида тендер иштирокчиси деб аталувчи, _____________________________________________

______________________________________________________________ томонидан утказилаётган

(буюртмачи ташкилотнинг номи)

_____________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)

 

объект бўйича тендерда иштирок этиш учун ўз таклифини тақдим этганлигини инобатга олиб, ушбу билан маълум қилинадики, _____________________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________________

(банк манзили)

манзил бўйича қайд этилган офисга эга, келгусида «Кафил» деб аталувчи _________________________________________________________________________________________________________________________________________________ тендер иштирокчиси олдида

(банк номи)

__________________________________________________________________________ миқдордаги

(рақамда ва ёзув билан сумма ва валюта тури кўрсатилсин)

мажбуриятини қабул қилади. Ушбу бўйича кўрсатилган тўлов тендер иштирокчисига у тендер ғолиби деб топилганида ҳамда буюртмачи ва пудратчи ўртасида шартнома имзоланганидан сўнг тўлалигича ва ўз вақтида ҳеч қандай қўшимча шартлар ва талабларсиз амалга оширилади.

 

Банк ушбу мажбуриятга ўз номи билан боғланган.

 

Кўрсатилган банкнинг муҳри билан тасдиқланган.

 

Ушбу кафолат буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартнома (контракт) имзоланган кундан бошлаб __ кун давомида кучда қолади ва ушбу билан боғлик ҳар бир сўров юқорида кўрсатилган муддат ўтмасдан банкка тақдим этилиши керак.

 

Бошқарувчи _________________ ____________________________________
  (имзо) (Ф.И.О.)
     
Муҳр ўрни    
     
Бош ҳисобчи _________________ ____________________________________
  (имзо) (Ф.И.О.)

 

Сана «_____» __________________ 20__ й.

 

 

Изоҳ: ушбу берилган кафиллик банк муассасасининг идора бланкасида тақдим этилади.

 

Банкнинг (туман ёки вилоят бўлимининг) кафиллигида юқори турувчи банк ёки кредит қўмитаси билан келишилган (рақам, сана, раҳбарнинг Ф.И.О.) бор лимитлар ва кредит ресурслар тасдиғи мавжудлигини ҳисобга олиш зарур.

 

6-Шакл

 

ТЕНДЕРДАГИ ОБЪЕКТГА ЎХШАШ ОБЪЕКТЛАРДА

ОХИРГИ УЧ ЙИЛЛИК ИШ ТАЖРИБАСИ

______________________________________________________________________

(тендер иштирокчисининг номи)

  Объект номи, пудрат шартномаси суммаси, ишларнинг бошланиш ва якунланиш санаси Буюртмачи номи Бажарилган ишлар суммаси Шундан йиллар бўйича
20__ й. 20__ й. 20__ й.
             
             
             
  Жами:          

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________20__ й.

Тасдиқланган: ___________________________________________

(бош ҳисобчи имзоси)

 

Изоҳ: Маълумотлар иштирокчи томонидан ҳар бир объект бўйича ишлар тури бўйича мустақил тўлдирилади ва бажарилган ишлар далолатномаларининг нусхалари билан тасдиқланади.

 

7-Шакл

 

ИШЛАРНИ БАЖАРИШДА ФОЙДАЛАНАДИГАН ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАРИ РЎЙХАТИ

 

Т/р Номи Маркаси Сони Ишлаб чиқарилган йили Қуввати Техник ҳолати Балансида ёки ижарада
1 2 3 4 5 6 7 8
ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ
1.              
2.              
3.              
4.              
5.              
6.              
  Ҳаммаси            
  КИЧИК МЕХАНИЗМЛАР
1.              
2.              
3.              
4.              
5.              
6.              
  Ҳаммаси            

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

 

Тузилган санаси: «_____» __________20__ й.

 

Изоҳлар:

1. 8 устунга қурилиш техникасининг танлов иштирокчиси балансида эканлиги ёки ижарага олинганлиги тўғрисидаги маълумот киритилади.

 

2. Ижара ва лизинг асосидаги техника ижарага олинганда ижарага берувчининг кафолат хати, лизинг шарномасининг нусхаси тақдим этилади (шартнома лойиҳани бажариш даври мобайнида ҳақиқий бўлиши керак).

 

 

8-Шакл

 

ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ЖОРИЙ ДАВРДАГИ БОШҚА (ПУДРАТ ШАРТНОМАЛАРИ) ОБЪЕКТЛАРИ

Т/р Буюртмачи
номи
Объект номи Шартнома бўйича бажарилган ишлар суммаси Шартнома суммаси, бошланиш ва якунланиш санаси Мавжуд машина ва механизмлар номи Тендернинг предмети — лойиҳани бажариш вақтида бошқа объектларга жалб этилган машина ва механизмлар сони — (ойлар бўйича)
       
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
                   
                   
                   
                   

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________20___ й.

 

Изоҳлар:

1. Бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши шарт.

2. Объектда бажарилиши лозим бўлган қурилиш ишлари учун келгусида жалб этиладиган машина ва механизмлар сони кўрсатилади.

 

9-Шакл

 

ҚУРИЛИШ МАЙДОНЧАСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТНОМА

 

Ушбу билан тасдиқланадики, мен ____________________________________________________________________________________ ,

(Ф.И.О., лавозими.)

____________________________________________________________________________________________ томонидан 20___йил __________да берилган ишончномага асосан қуйидагиларни батафсил ўргандим:

а) танлов ҳужжатларини;

б) лойиҳа ҳужжатларини.

Мазкур шартномани сифатли, тўла ва ўз вақтида бажарилишига, келгусидаги ишларнинг қийматига, ҳажмларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли шароитлар ва бошқа ҳолатлар ҳамда қурилиш майдони билан танишдим. Ушбу ҳолатларнинг барчаси ўз таклифимизда ҳисобга олинган.

 

Изоҳ: Ушбу шаклда объектни ўрганиб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, кириш йўллари, муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги, мавжуд бино ва иншоотлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа масалалар қурилиш генплани кўринишида тақдим этилади.

 

Қатнашчининг ваколатли вакили:_____________________________ _________________________

(Ф.И.О) имзо

Буюртмачининг ваколатли вакили: :___________________________ _________________________

(Ф.И.О) имзо

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________ 20___ й.

 

10-Шакл

 

ҲУЖЖАТЛАРНИ ИМЗОЛАШ ВА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ИШОНЧНОМА

 

Ташкилотнинг номи ____________________________________________________________________________________.

 

Ташкилотнинг манзили ____________________________________________________________________________________

 

Мен, юқоридаги Танлов иштирокчиси ташкилот раҳбари, мазкур ишончнома билан ______________________________________________________________________________________________________________________________________га иштирокчи номидан

(фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаган лавозими)

_____________________________________________________________________________ объекти

(тендер савдоси предмети номи)

бўйича тендерда қатнашиш ва иштирокчи номидан ҳужжатларга имзо чекиш ваколатини бераман. Бу ердаги барча маълумотлар аслига тўғри ва ҳақиқий бўлиб, биз бу ерда қилинган ҳар қандай нотўғри ёки ёлғон маълумотлар учун фуқаролик ва жиноий томондан жавобгармиз.

Юқоридагиларга гувоҳлик бериб, мазкур ҳужжатларга ўз имзоларимизни қўйдик

______________________________________ ____________________________
(ишонч билдирувчининг Ф.И.О.) (имзо)
______________________________________ ____________________________
(ишонч билдирувчининг Ф.И.О.) (имзо)

1-Илова

_____________________________________________________________________________________

(буюртмачи ташкилотнинг номи)

 

ЛОЙИҲАНИ БАЖАРИШ БУЮРТМАНОМАСИ

_____________________________________________________________________________________

(объект номи)

 

1. Биз, қуйида имзо чекувчилар, юқорида айтилган ишларни бажариш майдончасини кўздан кечириб, умумий, техник ва тижорат қисмларидан иборат тендер ҳужжатларини ўрганиб, юқорида кўрсатилган ҳужжатларга мувофиқ

_____________________________________________________________________________________

(рақамда ва ёзув билан сумма, қўшилган қиймат солиғи билан)

 

сўмга айтилган барча ишларни (қурилиш ишларининг камида 50 %ини ўз кучимиз билан) бажариш ва якунлашни ҳамда улардаги топилган дефектларни белгиланган муддатда тузатишни таклиф этамиз.

2. Бизнинг таклифимиз қабул қилинган ҳолда, буюртмачидан ишга киришиш ҳақидаги ёзма хабарномани олган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида ишларни бажаришга киришиш ва ишларни бажаришни бошланишидан эътиборан ______________ кун мобайнида уларни якунлаш мажбуриятини оламиз.

3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифлари очилган кундан бошлаб

___________________________ (рақам ва ёзув билан)

календар кун мобайнида амал қилади.

4. Шартнома тузилгунга қадар мазкур тендер таклифи унинг қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома билан бирга орамиздаги юридик мажбурият ҳисобланади.

5. Таклиф қабул қилинганлиги тўғрисидаги Биз олган хабарнома, Бизни Сиз билан расмий шартнома тузишга мажбурият юклашини ва Биз унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз.

6. Буюртмачи ва тендер комиссияси тақдим этилган таклифлардан энг паст нарх таклифини қабул қилишга мажбур эмаслигига розилик билдирамиз.

7. Тендер иштирокчиларига жўнатилган ______-сон хабарномалар Биз томондан ҳисобга олинган.

8. Қурилиш жараёнида жалб қилинган ишчи ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, ижтимоий химояси ва техник хафсизлигини таъминлаймиз.

9. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни тендер комиссиясининг мажлислари баённомалари билан тасдиқланган ва келгусида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.

10. Шартнома мажбуриятларини бажарилиши ҳақидаги мониторинг маълумотларини Қурилиш вазирлигининг вилоят танлов савдоларини ўтказиш консалтинг марказига, белгиланган шаклда, ҳар ойнинг 2 санасига қадар, қурилишни олиб боришни бутун даври давомида тақдим этиб бориш кафолатини берамиз.

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» _____________ 20___ й.

 

2-Илова

 

ОБЪЕКТНИНГ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ГРАФИГИ

__________________________________________________________________

(объект номи)

 

Т/р Ишлар номланиши Ишларни бошлаш санаси Ишларни тугатиш санаси
1.      
2.      
3.      
4.      
       
 

 

Изоҳ: Қурилишнинг умумий жадвалида ишларни умумий дастури (объектнинг хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда) ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Қурилишнинг умумий жадвали пудратчининг ишларни ва маълум участкаларни белгиланган муддатда якунлаш ва қурилаётган объектда хавфсиз ва узлуксиз ишлар олиб бориш мажбуриятига таъсир кўрсатмаслиги керак.

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________ 20___ й.

 

3-Илова

 

ОБЪЕКТ ҚУРИЛИШИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ГРАФИГИ

__________________________________________________________________

(объект номи)

бўнак (аванс) тўлаш ва жорий молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда

Молиялаштириш шартлари Курилиш йиллари, _____ йил
  Курилиш ойлари
  Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь
__ % ҳажмдаги бўнак                        
__ % ҳажмда жорий молиялаштириш                        
5 % фойдаланишнинг кафолатли муддати тугагач                        

Кредит ёки ўз маблағларидан фойдаланиш — пудратчига ҳавола.

 

Ташкилот раҳбарининг имзоси: ________________

Тузилган санаси: «_____» ___________20___ й.

 

4-Илова

 

ОБЪЕКТНИНГ ЖАМЛАНМА ЖАДВАЛИ

_____________________________________________________________________________

(объект номи)

_____________________________________________________________________________

(оферент номи)

 

Т/р strong>Харажатлар номи strong>Жорий нархлардаги қиймати
1. Қурилиш материаллари ва конструкциялари  
2. Жиҳозлар  
3. Машина ва механизмлар  
4. Иш ҳақи  
  Жами (қўшилган қиймат солиғисиз)  
  Бошқа харажатлар  
  Қўшилган қиймат солиғи  
Жами қурилиш-монтаж ишлари қиймати  

 

Изоҳ: Мазкур жадвал буюртмачи ва тендернинг ғолиб ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома учун қўлланилади.

 

ОБЪЕКТДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШ ҲАЖМЛАРИ РЎЙХАТИ

Т/р Меъёрлар рақами шифри Иш турлари Ўлчов
бирлиги
Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича ишлари миқдори Қиймати
Бирликка Жами
             
             
  ЖАМИ:          

 

Изоҳ: Мазкур жадвалда танлов иштирокчиси ҳар бир иш тури бўйича бир бирлик иш ҳажмлари учун таклифида ресурсларни акс эттирмасдан тақдим қилади.

 

ОБЪЕКТ ҚУРИЛИШИНИНГ ШАРТНОМАВИЙ НАРХИНИ БЕЛГИЛАШДА ИШЛАТИЛГАН АСОСИЙ НАРХ ШАКЛЛАНТИРУВЧИ КОМПОНЕНТЛАРНИНГ НАРХЛАРИ

 

Т/р Компонент номи Ўлчов бирлиги Лойиҳа кўрсаткичлари бўйича миқдори Бирлик учун нарх Жами
1. Меҳнат (иш кучи) харажатлари        
2. Электроэнергия        
3. Ёқилғи-мойлаш материаллари        
4. Металл        
5. Цемент        
6. Қум        
7. Йиғма темир-бетон маҳсулотлари        
8. Ёғоч материаллари (пиломатериалы)        
9. Ғишт (и/ч заводлар)        
10. Бошқаматериаллар        
11. Таваккалчилик коэффициенти        

 

Компонентлар сони чегараланмайди ва пудратчи томонидан тендер предметининг техник жиҳатларидан келиб чиқиб тўлдирилади.

Бунда ҳар бир аниқ объект бўйича компонентлар ва асосий қурилиш материаллари номенклатураси объект қурилиши қийматини 100% ини ташкил қилувчи асосий нарх шакллантирувчи компонентларни ҳисобга олган ҳолда танланади.

Ташкилот раҳбари: ____________________

муҳр ўрни

 

Бошланғич баҳоси 6000 БҲМдан 25000 БҲМгача бўлган объектлар бўйича тендер таклифларини техник

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р Шаклларни баҳолаш параметрининг номи. Баллар миқдори Оферентлар
     
I. Тендерда иштирок этиш буюртмасини таъминлаш. 1-шакл
1. Тендерда иштирок этиш буюртмаси таъминоти бўлмаганда таклиф кўриб чиқилмайди, ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан оферентга қайтарилади.
II. Тендер иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар. 2-шакл (19 балл)
1. Иш стажи 3 йилдан кам бўлмаган олий маълумотли қурилиш мутахассислигига эга бўлиши раҳбарлардан 2 киши мавжудлиги. 4      
2. Дипломли 3 йил иш стажига эга 3 кишидан иборат инженер-техник ходимларни мавжудлиги. (участка бошликлари, прораб ва мастерлар) 3      
3. Ишлаб чиқариш-техника бўлимида 5 йил иш стажига эга дипломли 2 та мутахассисни мавжудлиги. 3      
4. Доимий равишда ишловчи 3 йиллик иш стажига эга 20 малакавий ишчилар мавжудлиги. 3      
5. Ходимларнинг йиллик ўртача сони 10 — 70 (ишчи ходимларга ҳисобланган иш ҳақи бўйича тақдим қилинган солиқ ҳисоботлари асосида охирги жами 12 ойда ҳисобланган иш ҳақи миқдори билан текширилади) 3      
6. Мехнатни мухофаза қилиш ва техник хавфсизлик ходимлари 1 киши ишчилар мавжудлиги 3      
III. Тендер иштирокчисининг молиявий кўрсатгичлари, салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот. 3, 4 ва 5-шакллар. (34 балл) *
1. Асосий воситаларнинг қолдиққиймати 200 млн. сўм ва ундан кўп 6      
2. Муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги 6      
3. Ўтган йилда 50 млн.сўм фойдаси (солиқ тўлангунга қадар) мавжудлиги 5      
4. Иш ҳақи жамғармаси 50 млн. сўм 4      
5. Тўловга қодирлик ёки қоплаш коэфициенти 1,25 ва ундан кўп 4      
6. Ўз айланма маблағлари билантаъминланганлик коэфициенти 0,2 ва ундан кўп 3      
7. Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20 %гача миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги (хизмат қилувчи банк томонидан тасдиқланган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида бахоланади) 6      
IV. Тендердаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси*.
6-шакл (25 балл)
1. Тендердагига ўхшаш ишларни ўз кучи билан бажариш: йилига N (N — Буюртмачи бошланғич нархнинг 50%) ва ундан кўп. (ҳар бир йил 5 балл билан баҳоланади), 15      
2. Тендердагига ўхшаш профил бўйичаохирги йили ўз кучи билан бажариш (энг юқори 10 балл), айнан:
янги қурилиш
реконструкция
капитал таъмирлаш


10
8
5
     
V. Машина ва механизмлар рўйхати, 7-шакл (20 балл)
1. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган Q** та дан кам бўлмаганохирги 15 йилликда ишлаб чиқарилган шахсий (ёки лизинг шартномаси асосида) қурилиш машина ва механизмларини мавжудлиги (ижара шартнома асосидаги қурилиш техникаларининг баллари 50% камайтирилади) 15      
2. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган 20 бирликдан кам бўлмаган кичик механизация воситаларини мавжудлиги** 5      
VI. Оферент тендер вақтида иштирок этаётган ва мазкур тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган бошқа контрактлар (объектлар) ҳақида маълумот. 8-шакл.
1. Тендер предмети — объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида лойиҳани бажариш учун керакли бўлган инженер-техник ходим (камида 1-2 киши) ҳамда машина ва механизмларнинг бошқа объектларга жалб этилганлиги баҳолаш даврида инобатга олинади — 2 ва 6-шакллар
VII. Қурилиш майдонини кўрганлик ва лойиҳани ўрганганлик тўғрисида маълумотнома. 9-шакл (2 балл)
1. Қурилиш майдонини кўрганлиги ва ўрганиб чиқилганлиги 1      
2. Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқилганлиги 1      

 

Изоҳлар:

* Объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлари асоссиз бир ойдан икки ойгача кечиктирилганда 50% балл олиб ташланади, икки ойдан уч ойгача — иш тажрибаси баҳоси нолга тенглаштирилади, уч ойдан ва ундан кўпга-тендер комиссияси оферент таклифини четлаштиришга ва 2-йиғма жилдни очмасдан қайтаришга ҳақли.

** Объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) учун керакли қурилиш машиналари ва механизмлари сони ва рўйхати объектнинг хусусияти, қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ва якунлаш муддатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Машина ва механизмлар сони ва рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-Шаклда, машина ва механизмлар сони тендер таклифларининг техник баҳолаш мезонларида кўрсатилади. Тендер таклифларини баҳолашда тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш даврида бошқа объектлардаги ишларга жалб этилмаганмашина ва механизмларҳисобга олинади.

Бунда, малакавий кўрсаткичларни баҳолашда тендер комиссияси ва ишчи гуруҳга иштирокчиларни юридик манзили, моддий-техника таъминоти базаларини жойлашган жойига эътибор қаратиш лозим.

Объект қурилиши (реконструкция, таъмирлаш) учун зарур бўлган рўйхат ва ишчи ресурслар сони, ИТХ, қурилиш машина ва механизмлари, кичик механизациялар, синов асоб ва ускуналарини аниқлашда қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси, хусусияти ва объект қурилишини (реконструкция, таъмирлаш) тугаллаш муддатларидан ҳамда йўналишларидан (умумқурилиш, йўл қурилиш, мелиорация ва х.зо) келиб чиқилади. Рўйхат ҳамда зарур бўлган машина ва механизмлар сони тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-шаклда, машина ва механизмлар сони-тендер таклифларини техник баҳолаш мезонларида кўрсатиб ўтилади.

 

Бошланғич баҳоси 25 000 БҲМдан 100 000 БҲМгача бўлган объектлар бўйича тендер таклифларини техник

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Т/р Шаклларни баҳолаш параметрининг номи. Баллар миқдори Оферентлар
     
I. Тендерда иштирок этиш буюртмасини таъминлаш. 1-шакл.
1. Тендерда иштирок этиш буюртмаси таъминоти бўлмаганда таклиф кўриб чиқилмайди, ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан оферентга қайтарилади.
II. Тендер иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар. 3 ва 4-шакл (19 балл)
1. Иш стажи 5 йилдан кам бўлмаган олий маълумотли қурилиш мутахассислигига эга бўлиши раҳбарлардан 2 киши мавжудлиги. 3      
2. Дипломли 3 йил иш стажига эга 5 кишидан иборат инженер-техник ходимларни мавжудлиги. (участка бошликлари, прораб ва мастерлар) 3      
3. Ишлаб чиқариш-техника бўлимида 5 йил иш стажига эга дипломли 2 та мутахассисни мавжудлиги. 3      
4. Доимий равишда ишловчи 3 йиллик иш стажига эга 30 малакавий ишчилар мавжудлиги. 3      
5. Ходимларнинг йиллик ўртача сони 200 (ишчи ходимларга ҳисобланган иш ҳақи бўйича тақдим қилинган солиқ ҳисоботлари асосида охирги жами 12 ойда ҳисобланган иш ҳақи миқдори билан текширилади) 3      
6. Мехнатни мухофаза қилиш ва техник хавфсизлик ходимлари 3 киши ишчилар мавжудлиги 3      
7. Дипломли 3 йил иш стажига эга Геодезистлар 1 киши (ижара) 1      
III. Тендер иштирокчисининг молиявий кўрсатгичлари, салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот. 3, 4 ва 5-шакллар. (34 балл) *
1. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати 400 млн. сўм ва ундан кўп 6      
2. Муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги 6      
3. Ўтган йилда 100 млн.сўм фойдаси (солиқ тўлангунга қадар) мавжудлиги 5      
4. Иш ҳақи жамғармаси 100 млн. сўм 4      
5. Тўловга қодирлиги (коэфициент 1,25 ва ундан кўп) 4      
6. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик (коэфициент 0,2 ва ундан кўп) 3      
7. Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20 % миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги (хизмат қилувчи банк томонидан тасдиқланган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида бахоланади) 6      
IV. Тендердаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси*.
6-шакл (25 балл)
1. Тендердагига ўхшаш ишларни ўз кучи билан бажариш: йилига N (N — Буюртмачи бошланғич нархнинг 70%) ва ундан кўп. (ҳар бир йил 5 балл билан баҳоланади) 15      
2. Тендердагига ўхшаш профил бўйичаохирги йили ўз кучи билан бажариш (энг юқори 10 балл), айнан:
янги қурилиш
реконструкция
капитал таъмирлаш

10
8
5
     
V. Машина ва механизмлар рўйхати, 7-шакл (20 балл)
1. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган Q** та дан кам бўлмаганохирги 15 йилликда ишлаб чиқарилган шахсий (ёки лизинг шартномаси асосида) қурилиш машина ва механизмларини мавжудлиги (ижара шартнома асосидаги қурилиш техникаларининг баллари 50% камайтирилади) 15      
2. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган 30 бирликдан кам бўлмаган кичик механизация воситаларини мавжудлиги** 5      
VI. Оферент тендер вақтида иштирок этаётган ва мазкур тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган бошқа контрактлар (объектлар) ҳақида маълумот. 8-шакл.
1. Тендер предмети — объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида лойиҳани бажариш учун керакли бўлганинженер-техник ходим (камида 1-2 киши) ҳамда машина ва механизмларнинг бошқа объектларга жалб этилганлиги баҳолаш даврида инобатга олинади — 2-ва 6-шакл
VII. Қурилиш майдонини кўрганлик ва лойиҳани ўрганганлик тўғрисида маълумотнома. 9-шакл
1. Қурилиш майдонини кўрганлиги ва ўрганиб чиқилганлиги 1      
2. Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқилганлиги 1      

 

Изоҳлар:

* Объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлари асоссиз бир ойдан икки ойгача кечиктирилганда 50% балл олиб ташланади, икки ойдан уч ойгача — иш тажрибаси баҳоси нолга тенглаштирилади, уч ойдан ва ундан кўпга-тендер комиссияси оферент таклифини четлаштиришга ва 2-йиғма жилдни очмасдан қайтаришга ҳақли.

** Объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) учун керакли қурилиш машиналари ва механизмлари сони ва рўйхати объектнинг хусусияти, қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ва якунлаш муддатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Машина ва механизмлар сони ва рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-Шаклда, машина ва механизмлар сони тендер таклифларининг техник баҳолаш мезонларида кўрсатилади. Тендер таклифларини баҳолашда тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш даврида бошқа объектлардаги ишларга жалб этилмаганмашина ва механизмларҳисобга олинади.

Бунда, малакавий кўрсаткичларни баҳолашда тендер комиссияси ва ишчи гуруҳга иштирокчиларни юридик манзили, моддий-техника таъминоти базаларини жойлашган жойига эътибор қаратиш лозим.

Объект қурилиши (реконструкция, таъмирлаш) учун зарур бўлган рўйхат ва ишчи ресурслар сони, ИТХ, қурилиш машина ва механизмлари, кичик механизациялар, синов асоб ва ускуналарини аниқлашда қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси, хусусияти ва объект қурилишини (реконструкция, таъмирлаш) тугаллаш муддатларидан ҳамда йўналишларидан (умумқурилиш, йўл қурилиш, мелиорация ва х.зо) келиб чиқилади. Рўйхат ҳамда зарур бўлган машина ва механизмлар сони тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-шаклда, машина ва механизмлар сони-тендер таклифларини техник баҳолаш мезонларида кўрсатиб ўтилади.

Бошланғич баҳоси 100 000 БҲМ ва ундан ортиқ бўлган объектлар бўйича тендер таклифларини техник

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Т/р Шаклларни баҳолаш параметрининг номи. Баллар миқдори Оферентлар
     
I. Тендерда иштирок этиш буюртмасини таъминлаш. 1-шакл
1. Тендерда иштирок этиш буюртмаси таъминоти бўлмаганда таклиф кўриб чиқилмайди, ва ҳужжатларнинг 2-йиғма жилди очилмасдан оферентга қайтарилади.
II. Тендер иштирокчиси ҳақида умумий маълумотлар.
3 ва 4-шакл (19 балл)
1. Иш стажи 7 йилдан кам бўлмаган олий маълумотли қурилиш мутахассислигига эга бўлиши раҳбарлардан 2 киши мавжудлиги. 3      
2. Дипломли 3 йил иш стажига эга 10 кишидан иборат инженер-техник ходимларни мавжудлиги. (участка бошликлари, прораб ва мастерлар) 3      
3. Ишлаб чиқариш-техника бўлимида 5 йил иш стажига эга дипломли 3 та мутахассисни мавжудлиги. 3      
4. Доимий равишда ишловчи 3 йиллик иш стажига эга 40 малакавий ишчилар мавжудлиги. 3      
5. Ходимларнинг йиллик ўртача сони (ишчи ходимларга ҳисобланган иш ҳақи бўйича тақдим қилинган солиқ ҳисоботлари асосида охирги жами 12 ойда ҳисобланган иш ҳақи миқдори билан текширилади) 3      
  Мехнатни мухофаза қилиш ва техник хавфсизлик ходимлари 2 киши ишчилар мавжудлиги 3      
  Дипломли 3 йил иш стажига эга Геодезистлар 1 киши 1      
III. Тендер иштирокчисининг молиявий кўрсатгичлари, салохияти (жумладан, тўловга қодирлиги ва айланма маблағлар билан таъминланганлиги) тўғрисида маълумот. 3, 4 ва 5-шакллар. (34 балл) *
1. Асосий воситаларнинг қолдиққиймати 600 млн. сўм ва ундан кўп 6      
2. Муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд эмаслиги 6      
3. Ўтган йилда 300 млн. сўм фойдаси (солиқ тўлангунга қадар) мавжудлиги 5      
4. Иш ҳақи жамғармаси 300 млн. сўм 4      
5. Тўловга қодирлиги (коэфициент 1,25 ва ундан кўп) 4      
6. Ўз айланма маблағлари билантаъминланганлик (коэфициент 0,2 ва ундан кўп) 3      
7. Объектнинг буюртмачи белгиланган бошланғич нархининг 20 % миқдоридаги айланма маблағлар мавжудлиги (хизмат қилувчи банк томонидан тасдиқланган айланма маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида бахоланади) 6      
IV. Тендердаги объектга ўхшаш объектларда охирги 3 йиллик иш тажрибаси*.
6-шакл (25 балл)
1. Тендердагига ўхшаш ишларни ўз кучи билан бажариш: йилига N (N — Буюртмачи бошланғич нархнинг 50%) ва ундан кўп. (ҳар бир йил 5 балл билан баҳоланади) 15      
2. Тендердагига ўхшаш профил бўйичаохирги йили ўз кучи билан бажариш (энг юқори 10 балл), айнан:
- янги қурилиш
- реконструкция
- капитал таъмирлаш


10
8
5
     
V. Машина ва механизмлар рўйхати, 7-шакл (20 балл)
1. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган Q** та дан кам бўлмаганохирги 10 йилликда ишлаб чиқарилган шахсий (ёки лизинг шартномаси асосида) қурилиш машина ва механизмларини мавжудлиги (ижара шартнома асосидаги қурилиш техникаларининг баллари 50% камайтирилади) 15      
2. Лойиҳани бажариш учун зарур бўлган 30 бирликдан кам бўлмаган кичик механизация воситаларини мавжудлиги** 5      
VI. Оферент тендер вақтида иштирок этаётган ва мазкур тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида иштирок этадиган бошқа контрактлар (объектлар) ҳақида маълумот. 8-шакл
1. Тендер предмети — объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) даврида лойиҳани бажариш учун керакли бўлганинженер-техник ходим (камида 1-2 киши) ҳамда машина ва механизмларнинг бошқа объектларга жалб этилганлиги баҳолаш даврида инобатга олинади — 2 ва 6-шакллар
VII. Қурилиш майдонини кўрганлик ва лойиҳани ўрганганлик тўғрисида маълумотнома. 9-шакл. (2 балл)
1. Қурилиш майдонини кўрганлиги ва ўрганиб чиқилганлиги 1      
2. Лойиҳа ҳужжатларини ўрганиб чиқилганлиги 1      

 

Изоҳлар:

* Объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича шартномавий мажбуриятлари асоссиз бир ойдан икки ойгача кечиктирилганда 50% балл олиб ташланади, икки ойдан уч ойгача — иш тажрибаси баҳоси нолга тенглаштирилади, уч ойдан ва ундан кўпга-тендер комиссияси оферент таклифини четлаштиришга ва 2-йиғма жилдни очмасдан қайтаришга ҳақли.

** Объектни қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) учун керакли қурилиш машиналари ва механизмлари сони ва рўйхати объектнинг хусусияти, қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ва якунлаш муддатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Машина ва механизмлар сони ва рўйхати тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-шаклда, машина ва механизмлар сони тендер таклифларининг техник баҳолаш мезонларида кўрсатилади. Тендер таклифларини баҳолашда тендернинг предмети бўлмиш объектни қуриш даврида бошқа объектлардаги ишларга жалб этилмаган машина ва механизмлар ҳисобга олинади.

Бунда, малакавий кўрсаткичларни баҳолашда тендер комиссияси ва ишчи гуруҳга иштирокчиларни юридик манзили, моддий-техника таъминоти базаларини жойлашган жойига эътибор қаратиш лозим.

Объект қурилиши (реконструкция, таъмирлаш) учун зарур бўлган рўйхат ва ишчи ресурслар сони, ИТХ, қурилиш машина ва механизмлари, кичик механизациялар, синов асоб ва ускуналарини аниқлашда қурилишни ташкил қилиш лойиҳаси, хусусияти ва объект қурилишини (реконструкция, таъмирлаш) тугаллаш муддатларидан ҳамда йўналишларидан (умумқурилиш, йўл қурилиш, мелиорация ва х.зо) келиб чиқилади. Рўйхат ҳамда зарур бўлган машина ва механизмлар сони тендер комиссияси томонидан тасдиқланади. Рўйхат тендер ташкилотчиси томонидан 7-шаклда, машина ва механизмлар сони-тендер таклифларини техник баҳолаш мезонларида кўрсатиб ўтилади.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича тендер комиссиясининг

ТАРКИБИ

 

1. Ф.И.О. — Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, (Буюртмачининг юқори орган раҳбарияти) тендер комиссиясираиси;

2. Ф.И.О. — Буюртмачи ташкилот раҳбари, тендер комиссияси раисининг ўринбосари;

3. Ф.И.О. — Ҳудудий инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи;

4. Ф.И.О. — Ҳудудий иқтисодиёт ва саноат вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи;

5. Ф.И.О. — Ҳудудий молия бошқармаси бошлиғи;

6. Ф.И.О. — Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

7. Ф.И.О. — Давлат солиқ хизмати ҳудудий бошқармаси бошлиғи;

8. Ф.И.О. — Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи;

9. Ф.И.О. — Ҳудудий соҳа вакили (тегишли шаҳар (туман) ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари);

Комиссия котиби — Ҳудудий қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази ва капитал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича лицензияга эга бўлган ташкилот раҳбари (овоз бериш ҳуқуқисиз)

 

Изоҳлар:

2020 йил манзилли дастурига киритилган марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилиши, реконструкция ва капитал таъмирлаш объектлари учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан буюртмачи бўлган вазирлик ва идоралар тендер комиссиялари таркибларини тасдиқлайди.

Тендер комиссияси раиси йиғилишларда узрли сабабларга кўра иштирок эта олмаганида унинг вазифаларини тендер комиссияси раисининг ўринбосари бажаради;

Тендер комиссиялари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда тендер комиссияси таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахс ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахс киритилади;

Зарурат туғилганда тендер комиссиялари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Амалга ошириш муддати
 
1-босқич
(тендерсавдолари ўтказишга тайёргарлик)
Буюртмачи,
Тендер ташкилотчиси
Қурилишларнинг дастлабки манзилли рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқлаш.
Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Тасдиқланган тармоқ жадвали асосида
Тендер комиссияси Тендер комиссияси регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1 кун
 
2-босқич
(тендер)
Буюртмачи, Тендер ташкилотчиси Дастлабки манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг буюртмачи давлат харидлари бўйича махсус порталда эълон бериш.
Тендерда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлардан таклифларини қабул қилиб олиш.
15 кун
Тендер комиссияси Тендер иштирокчилари таклифларини очиш, тендер талабларига мувофиқлигини текшириш.
Тендер натижаларига кўра ғолибни аниқлаш.
5 кун
 
3-босқич
(якуний босқич)
Буюртмачи, ғолиб ташкилот Тендер комиссияси карорига асосан буюртмачи ғолиб ташкилот билан белгиланган тартибда пудрат шартномасини тузиш. 5кун
Буюртмачи Объектлар учун молиялаштиришни очиш. 5 кун

 

ТЕНДЕР

ҲУЖЖАТИНИНГ

ТЕХНИК ҚИСМИ

_____________________________________________________________________________________

(объект номи)

 

2020 йил.

 

Тендер ҳужжатларининг тижорат қисми

I. Буюртмачининг бошланғич нархи

1.1. Буюртмачининг бошланғич нархи ТАЖда кўрсатилган.

II. Буюртмачи белгилаган қурилиш муддати

2.1. Лойиҳа бўйича барча ишлар ТАЖда кўрсатилган муддатдан кечиктирилмасдан якунланиши керак.

III. Молиялаштириш манбаи

3.1. Объектни молиялаштириш ТАЖда кўрсатилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

IV. Молиялаштириш шартлари

4.1. Молиялаштириш шартлари (агар ТАЖда бошқа ҳолат айтилмаган бўлса): бўнак (аванс) — Танлов натижаларига кўра аниқланган, қурилишнинг жорий йилидаги ишлар қийматининг 30 фоизи (15+15)% микдорида; жорий молиялаштириш ажратилган бўнак, пропорционал ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида; қолган 5 фоизи — фойдаланишнинг кафолатли муддати тугагач.

4.2. Кейинги йилга ўтадиган объектлар бўйича тендер ўтказилганда, буюртмачи томонидан жорий йилда ТАЖда кўрсатилган миқдорда маблағ ажратиш кўзда тутилган.

4.3. Тўловлар буюртмачи томонидан пудрат шартномаси талабларига биноан амалга оширилади.

4.4. Объект бўйича пудрат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига жавоб бериши керак.

V. Шартнома валюта тури

5.1. Агар ТАЖда бошқача кўзда тутилмаган бўлса, пудрат шартномасининг валюта тури — ўзбек сўмида.

VI. Шартнома лойиҳаси

(Намунавий пудрат шартномаси)

 

Пудрат шартномаси

_____-сон

20___ йил «____» ____________

Кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритиладиган __________________________________________________________________________________________________________________________________________ номидан Низом асосида иш кўрувчи директор ______________________________ бир томондан ва кейинги ўринларда «Пудратчи» деб юритиладиган _______________________________________________ номидан Низом асосида иш кўрувчи ______________________________________________________________иккинчи томондан _____________________________________________________________________________ га доир мазкур пудрат шартномасини туздилар.

1. Таърифлар

I. Мазкур шартномада тарифлар қўлланилади:

«ижро ҳужжатлари»: — натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун маъсул бўлган шахслар томонидан уларга киритолган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларини бажаришда қўлланилган материаллар, конструкция ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисида далолатномалар, айрим маъсулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисида далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисида далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар:

«қурилиш майдони»: Мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегарасини ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади.

«вақтинчалик ишлар»: Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишлар бажариш учун зарур зарур бўлган ҳар типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар.

«беркитилган ишлар»: — сифати ва якунлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар:

шартномани нархини бўлиб чиқиш: ишларнинг ҳар бир босқичи ёки турлари қийматининг аниқ белгиланган ҳолда шартнома бўйича объектни умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.

II. Шартнома мавзуси

2. Пудратчи мазкур шартнома шартларига мувофиқ _________________________ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

III. Шартнома бўйича ишлар қиймати

3. Мазкур шартнома бўйича пудратчи томонидан бажарилган тендер натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори (20__ йил «_____» ____________даги «_______/1,2,3» сон баённома) билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларини ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда (_______________________________________________________________) сўмни ташкил этади.

қурилиш қиймати ва кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати сабаб бўлганда;

ишлар ҳажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;

объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.

5. Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Тегишли асослар мавжуд бўлганда ўзгаришлар Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилади.

IV. Пудратчининг мажбуриятлари

7. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг 2-бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:

— барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга «____» иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда иншоот нархидаги ишларни энг камида 50%ни ўзининг кучлари билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;

— «____» иловага мувофиқ қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллар, буюмлар, конструкциялар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникаларини етказиб бериш, уларни қабул қилиш тушириш омборга жойлаш ва сақлаш;

— қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;

— буюртмачини Пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мазмуни, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;

— қурилиш таваккалчилигини суғурта қилиш.

Мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномага имзо чекилгандан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари, асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;

қурилиш майдонини қўриқланишини таъминлаш;

қурилиш жараёнида жалб қилинган ишчи ходимларни белгиланган тартибда расмийлаштириб, ижтимоий ҳимояси ва техник хафсизлигини таъминлаш.

Мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажаришни ўз зиммасига олади.

8. Пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан (қурилиш ишларининг 50 %дан кўп бўлмаган) зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга топширилиши учун Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.

V. Буюртмачининг мажбуриятлари

9. Мазкур шартномани бажариш учун буюртмачи:

— мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартномага иловага мувофик ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунча бўлган даврда далолатнома бўйича Пудратчига бериш;

— ишлар бажарилиши устидан доимий қурилишда техник назорат ва мазкур шартномада қайд этилган Пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, Пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;

— молиялаштириш жадвалига биноан пудратчига 3 иловага мувофиқ аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

— мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб, бир ой давомида пудратчига пудрат ишларини қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;

— мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади.

VI. Ишларни бажариш муддати

10. Шартнома миллий валюта (сўмда) ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда томонлар учун имзоланган пайтдан бошлаб:

кейинчалик ЭАВ га конвертация қилган ҳолда миллий валютада (сўмда) ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда шартнома қонун ҳужжатларга мувофиқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради:

11. Пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ, биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.

12. Тендер натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан ______ни ташкил этади.

13. Мазкур шартнома бўйича ишлар, ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар

14. Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий қийматининг ___% миқдорида, аванс ўтказади, бу_____________________________________________________________________________________________________(________________________________________________________________________________) сўмни ташкил этади.

15. Буюртмачи томонидан Пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштириш ва ишларни бажариш жадваллари асос ҳисобланади (3-илова).

16. Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматнинг ___% гача доирасида амалга оширилади.

17. Объектнинг шартномавий жорий қийматнинг қолган қисми Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин ёки мазкур шартномада белгиланган кафолат муддати (бир йил) тамом бўлгандан кейин ишлар қийматининг 5% гача миқдорида, амалга оширилади:

18. Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объектнинг Буюртмачига топширилгунга қадар, объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади.

19. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб 30 кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бундан Буюртмачи пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.

VIII. Ишларни бажариш

20. Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини — Техник аудиторини тайинлайди, у Буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек Пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб ускуналар шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.

21. Техник аудитор ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун давр мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эгадир.

22. Пудратчи Техник аудитор ишлаш учун жой билан таъминлайди. Техник аудитор Пудратчи томонидан ўтказиладиган қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш чоғида пайдо бўлувчи масалаларни ҳал килиш бўйича йиғилишларда мунтазам равишда қатнашади.

23. Пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI-бўлимда кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.

24. Пудратчи объектда ишларни олиб бориш тартибини қурилишда Давлат назорат инспекцияси билан келишади ва унга риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

25. Қурилиш майдонида умумий тартибни таъминлаш Пудратчининг вазифаси ҳисобланади.

26. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома билан бир вақтда Пудратчига ортиқча тупроқ ва қурилиш ахлатини жойлаштириш ва етишмаётган тупроқни қазиб олиш учун жой ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

27. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 3 кун муддатда қурилиш майдонини белгилаш бўйича ишларни бажариш ва объектни боғлаш (привязка) қилиш учун Пудратчига геодезия нуқталари, уларнинг координатлари ва баландлик белгиларини тақдим этади.

28. Пудратчи геодезия нуқталарига, линиялар ва даражаларга нисбатан объектнинг тўғри ва зарур тарзда белгиланиши, шунингдек баландлик белгилари ўлчамлари бўлиши ва уларнинг мувофиқлиги тўғри жойлашганлиги учун жавоб беради.

Агар ишларни бажариш жараёнида амалга оширилган ва геодезия ишларида хатолар аниқланса Пудратчи Буюртмачи билан келишган ҳолда тегишли тузатишларни ўз ҳисобидан киритади.

29. Пудратчи геодезия бўлиш ишларида ўрнатиладиган координатлар ва баландликлар, геодезия белгиларнинг жойлаши схемаларини ва жадвалларни сақлайди, ишларни бажариш даврида ва улар тугаллангандан кейин уларни далолатномани бўйича Буюртмачига беради.

30. Қурилиш майдонида ишларни бажариш даврида коммуникацияларни вақтинча улашни ва улаш нуқталарида янгидан қурилган коммуникацияларни улашни Пудратчи амалга оширади.

31. Пудратчи ўзи томонидан қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва коммуникация тизимлари сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.

32. Алоҳида беркитилган конструкциялар ва беркитилган ишлар тайёр бўлишига қараб уларни қабул қилишни бошлашдан 2 кун олдин Пудратчи Буюртмачини ва қурилишда Давлат назорати инспекциясини ёзма равишда хабардор қилади.

33. Қабул қилинадиган конструкциялар ва ишларнинг тайёрлиги Буюртмачи ва Пудратчи томонидан маъсул конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари ҳамда уларнинг қурилишда Давлат назорати инспекцияси билан келишган шартларида беркитиладиган ишлар текшируви далолатномалари билан тасдиқланади.

34. Пудратчи Буюртмачининг ишларни бажариш дафтарига киритилган ёзма рухсатномасидан кейингина кейинги ишларни бажаришга киришади.

35. Агар беркитиладиган ишлар Буюртмачининг тасдиғисиз бажарилган бўлса ёки у бу ҳақда хабардор қилинмаган бўлса, ёки кечикиб хабардор қилинган бўлса, у ҳолда унинг талаби бўйича Пудратчи Буюртмачининг кўрсатмасига мувофиқ беркитиладиган ишларнинг исталган қисмини ўз ҳисобидан очишга, сўнгра эса уни тиклашга мажбурдир.

Пудратчи Буюртмачининг манфаатларга жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни Буюртмачининг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг қурилиш сифатига таъсир этмаганлигини исоблатласа жавобгар ҳисобланмайди.

36. Агар Буюртмачи Пудратчи ва (ёки) унинг субпудратчилари томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келшилган муддатда қайта бажаришга мажбурдир, ушбу шартнома 35 бандининг иккинчи хат бошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Агар Пудратчи сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатда тузата олмаса, Пудратчи уларни тузатишнинг кечикиши оқибатида етказилган зарарларни Буюртмачига тўлайди.

37. Пудратчи қурилиш майдонини ва унга туташ кўча полосасини, шу жумладан йўл участкалари ва йўлакларини супуриб-сидиради ва озода сақлайди, қурилиш даврида майдонда қурилиш ахлатини Буюртмачи томонидан кўрсатилган жойга чиқариб ташлайди.

38. Ишлар бошланган пайтдан бошлаб улар тугаллангунча Пудратчи ишларни бажариш дафтарини юритади. Дафтарда бутун ишларни бориши, Буюртмачи ва Пудратчининг ўзаро муносабатларида аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар (ишларнинг бошланиши ва тамом бўлиши санаси, материаллар, асбоб-ускуналар берилиши, хизматлар кўрсатилиши санаси, ишларнинг қабул қилиб олиниши ўтказилган синовлар, материаллар ўз вақтида етказиб берилмасилиги билан боғлиқ тўхтаб қолишлар, қурилиш техникасининг ишдан чиқиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қурилишни тугаллашни узил-кесил муддатига таъсир қилиши мумкин бўлган барча маълумотлар) акс эттирилади.

Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки Пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикирини баён қилади.

Пудратчи дафтарда Буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини ўз зиммасига олади.

IX. Ишларини қўриқлаш

39. Пудратчи ишлар бошланишидан қурилиш тугаллагунча ва қурилиш тугалланган объект Буюртмачи томонидан қабул килиб олингунга қадар четлари тўсилган қурилиш майдони ҳудудидаги материаллар, асбоб-ускуналар қурилиш техникаси ва бошқа мол-мулк зарур даражада қўриқланишини таъминлайди.

40. Тикланган бино ва иншоотлар шунингдек материаллар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулклар объект қабул қилиб олингандан кейин сақланиши учун Буюртмачи жавоб беради.

X. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари

41. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтда мутаносиб равишда узайтирилади.

42. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки уларнинг оқибатлари бир ойда кўп вақтда чўзилса, у ҳолда Пудратчи ва Буюртмачи ишларни давом эттириш ёки уларни консервация қилиш учун қандай чоралар кўрилишини муҳокама қиладилар.

43. Агар томонлар икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда томонларнинг ҳар бири шартнома бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

XI. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш

44. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.

45. Объектни фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида Пудратчи ёзма билдиришномасини Буюртмачи томонидан олинган кундан бошлаб ______ кун мобайнида қабул қилиб олинади.

46. Пудратчи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш бошланишидан беш кун олдин мазкур шартноманинг V бўлимига мувофиқ Буюртмачига Буюртмачи томонидан белгилаган таркибдаги икки нусха ижро ҳужжатларини беради. Пудратчи Буюртмачига ушбу ҳужжатлар тўпламини амалда бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқлаши керак.

47. Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.

ХII. Кафолатлар

48. Пудратчи:

— барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажаришни;

— лойиҳа ҳужжатлари ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларга мувофиқ бажарилган барча ишлар сифатини;

— ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва коммуникация тизимлари сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификатларга, давлат стандартларига ҳамда техник шартларига мувофиқлигини;

— ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилинишни;

объектдан фойдаланганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарининг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.

49. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектнинг қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида ___ ой этиб белгиланади. Объект томининг кафолат муддати камида ____ ой этиб белгиланади.

50. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, уни бартарф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириши имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у холда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.

Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачининг икки томонлама далолатномаларида қайд этилади.

Агар Пудратчи бажарилган ишларидаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда Буюртмачи мазкур шартноманинг VII бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини Пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

51. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош торган тақдирда, уларни текшириб чиқиш қурилишда Давлат назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича хўжалик судига мурожаат қилишини истисно этмайди.

ХIII. Шартномани бекор қилиш

52. Буюртмачи:

— шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;

— ишларни тугаллашнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда;

— пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;

— пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;

— қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

53. Пудратчи:

— ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;

— буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;

— қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

54. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш объекти бир ой муддатда Буюртмачига топширилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.

55. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.

56. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.

57. Шартноманинг бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

ХIV. Томонларнинг мулкий жавобгарлиги

58. Томонлардан бири шартнома мажбуриятини бажармаса ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда айбдор томон:

— иккинчи томонга етказилган зарарни тўлайди;

— Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.

59. Мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молияштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятининг бажарилмаган қисмининг ___ % миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг ___ фоизидан ошмаслиги лозим.

Пеня тўлашни Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.

60. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқлашдан асоссиз равишда бош тортилганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ўзи тасдиқлаши рад этган ёки бош тортган сумманинг___ фоизи миқдорида жарима тўлайди.

61. Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг ____ фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг ____ фоизидан ошмаслиги лозим.

Буюртмачи томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун Пудратчи буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг ____ фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг ____ фоизидан ошмаслиги керак.

Пеня тўлаш Пудратчини ишларини бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод этмайди.

62. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, ишчи ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса у ҳолда Буюртмачи қурилишда Давлат назорати инспекциясининг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашдан бош тортиш, шунингдек Пудратчидан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг ___ фоизи миқдорида ундириш ҳуқуқига эга.

63. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.

64. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.

ХV. Низоларни ҳал этиш тартиби

65. Шартномани бажаришда ва бекор қилишда шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо буладиган низоли масалаларни томонлар ҳал этолмаса улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

XVI. Алоҳида шартлар

66. Мазкур шартнома имзолангандан кейин, мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасидаги барча олдинги ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар, томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.

67. Пудратчи қурилиш объектига ёки унинг алоҳида қисмларига тегишли иш ҳужжатларини Буюртмачининг ёзма рухсатисиз, субпудратчилардан ташқари, бирон-бир учинчи томонга сотиш ёки бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

68. Мазкур шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда расмийлаштирилган ва томонлар уларни имзоланган бўлса ҳақиқий ҳисобланади.

69. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги мазкур шартномадан келиб чиқмайдиган янги мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келадиган ҳар қандай келишувни томонлар мазкур шартномага қўшимчалар ёки ўзгаришлар шаклида ёзма равишда тасдиқлаши керак.

70. Агар Пудратчи шартнома бўйича ишлар якунланганидан кейин қурилиш майдонида ўзига тегишли мол-мулкни қолдирса, у ҳолда Буюртмачи Пудратчи қурилиш майдонини озод қилиш санасигача бажарган ишлари учун ҳақ тўлашни кечиктиришга ҳақлидир.

71. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.

72. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ______ нусхада тузилади.

XVII. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзилари

Буюртмачи: Пудратчи:
____________________________________ ___________________________________
____________________________________ ___________________________________
Банк _______________________________. Банк ______________________________.
Ҳ/Р_________________________________. Ҳ/Р________________________________.
МФО___________ ИНН________________. МФО___________ ИНН_______________.
Раҳбар: _____________________________ Раҳбар: ____________________________
М.Ў. (имзо) М.Ў. (имзо)

 

Пудрат шартномасига илова қилинадиган

 

ҳужжатлар рўйхати:

1. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш жадвали.

2. Ишларни (босқичларга бўлган ҳолда) молиялаштириш жадвали.

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

 

Буюртмачи раҳбари:

 

Пудратчи раҳбари:

 

Юридик хизмат кўрсатувчи:

 

томонидан тузилаётган 20_____ йил «______________» _________-сон шартнома, умумий суммаси ________________________________

(_________________________________________) сўм қилиб белгиланган шартнома лойиҳаси юзасидан,

ЮРИДИК ХУЛОСАСИ

Мен, ушбу шартнома лойиҳасини амалдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқий экспертиза қилиб, ушбу қурилиш Пудрат шартномасини ҳақиқатдан ҳам давлат рўйхатидан ўтганлигини ва мазкур шартномани имзолаш ҳуқуқига эга эканлигини ва банкдаги реквизитлар тўғрилигини, тўлов қобилиятига эга эканлигини ва шартнома лойиҳасининг қонунчилик ҳужжатларига мос келишлилигини аниқладим.

Шу муносабат билан ушбу шартномани имзоласа бўлади деб ҳисоблайман.

 

Ҳуқуқшунос (Буюртмачи ташкилот): ___________________________________

 

М.Ў.

«_____» __________________ 20__ йил

 

Пудратчи ҳуқуқшуноси: ___________________________________

 

М.Ў.

«_____» __________________ 20__ йил

 

4-илованинг 1-жадвали

 

Объектда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари

ЖАДВАЛИ

Т/р Ишлар тури ва номи Ишлар ҳажми Қий-мати 20____ йил учун қурилиш қиймати Ишлар тури қийма-тининг жами
        Ишлар тури қийматининг жами  
        Ян-варь Фев-раль Март Ап-рель Май Ию-нь Ию-ль Ав-густ Сен-тябрь Ок-тябрь Но-ябрь Де-кабрь  
        I-чорак II-чорак III-чорак IV-чорак  
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 
                                 

 

Ишларнинг номи ва тури ҳар бир аниқ ҳолда иншоотнинг хусусиятларига қараб аниқлаштирилади.

1. Мазкур жадвал шартнома (контракт)нинг иловаси ҳисобланади ва унинг ажралмас қисми деб қаралади.

2. Келгуси йиллардаги қурилиш ишлари учун ҳам шундай график тузилади.

 

Буюртмачи: Пудратчи:
Раҳбар: ___________________________ Раҳбар: ___________________________
М.Ў. М.Ў.

 

4-илованинг 2-жадвали

 

«___________________________________________________________________________________»

Ишларни (босқичларга бўлган ҳолда) бўнак ва жорий молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолдаги молиялаштириш жадвали

Молиялаштириш шарти Қурилиш йиллари _______________ йил.
  Ойлар
  Янв-арь Фев-раль Март Ап-рель Май Июнь Июль Ав-густ Сен-тябрь Ок-тябрь Но-ябрь Де-кабрь
30 % бўнак(аванс) тўлови                        
95 % бажарилган ишлар далолатномаларига асосан                        
5 % тўлов кафолат муддати тугаганидан сўнг                        

 

Буюртмачи: Пудратчи:
Раҳбар: ___________________________ Раҳбар: ___________________________
М.Ў. М.Ў.
Справочная система по государственным закупкам

Наши каналы

  
Рубрики